O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi toshkent davlat texnika universiteti “Geologiya qidiruv” fаkultеti “Nеft va gazni qayta ishlash ob’ektlari” kаfеdrаsi «korroziyadan himoya qilish»


-маъруза. РАНГЛИ МЕТАЛЛАР АСОСИДАГИ КОНСТРУКЦИОН МАТЕРИАЛЛАР



Download 6,18 Mb.
bet81/181
Sana28.05.2023
Hajmi6,18 Mb.
#945509
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   181
Bog'liq
MAJMUA KORROZIYA 1

17-маъруза.
РАНГЛИ МЕТАЛЛАР АСОСИДАГИ КОНСТРУКЦИОН МАТЕРИАЛЛАР.
12.1. Алюминий (Al) ва унинг қотишмалари.
12.2. Магний (Mg) ва унинг қотишмалари.
12.3. Мис (Cu) ва мисли қотишмалар.
12.4. Никел (Ni) ва унинг қотишмалари
12.5. Қалай (Sn) ва унинг қотишмалари
12.7. Рух (Zn) ва унинг асосидаги қотишмалар
Таяч сўзлар: алюминий ва унинг қотишмалари, коррозион бардошлилик, силумин, дюралюминий, протектор, бронза, латун, монел-металл, хастеллой, нихром, станиол, гартблей, рух, деполяризация, пассивланиш, кадмий, титан, тантал, қалай.
12.1. Алюминий (Al) ва унинг қотишмалари.
Алюминий ва унинг қотишмалари ишлаб чиқариш кўлами ва уларнинг саноатда қўлланилиши бўйича биринчилар қаторида туради.
Алюминийнинг зичлиги ρ = 2,7 г/см3, tэриш= 658°С, прокатлаш, ёйиш ва пайвандлашда ҳамда бошқа механик операцияларда ўзини яхши тутади. Алюминийнинг механик хоссалари жуда юқори эмас ва уни термик ишлов бериш характерига боғлиқ. Сувдаги рухсат этилган чегаравий концентрация миқдори 0,04 мг/л.
Алюминийнинг А13++3е ↔ А1 реакция учун стандарт электрод потенциали –1,66 В бўлиб, у етарлича актив металл ҳисобланади. Пассивланишга мойиллиги сабабли кўпгина агрессив муҳитларда юқори коррозион бардошлилик намоён қилади. Металларнинг текис емирилиш ҳолати учун коррозия тезлиги коррозия маҳсулотларидан тозаланган металл массасининг камайишига қараб аниқланади. 10 балли шкала бўйича алюминийнинг коррозион бардошлилиги 12.1-жадвалда келтирилган.
12.1-жадвал
Алюминий ва унинг қотишмалари учун коррозион бардошлилик шкаласи

Балл

1

2

3

4

5

Массанинг камайиши, г/м2∙соат

≤ 0,0003

0,0003–0,0015

0,0015–0,003

0,003–0,015

0,0015–0,0031

Балл

6

7

8

9

10

Массанинг камайиши, г/м2∙соат

0,031–0,154

0,154–0,31

0,31–1,54

1,54–3,1

˃ 3,0

Юқори оксидлаш хоссасига эга бўлган, концентрланган азот ва сулфат кислоталарида алюминийнинг коррозион бардошлилиги юқори.


Алюминий ва унинг қотишмалари уксус кислотаси ва формальдегид ишлаб чиқариш саноатида кенг қўлланилади.
Газ муҳитларидаги олтингугуртли бирикмалар алюминийга таъсир қилмайди. Шу сабабли алюминий каучук вулканизациялаш ва олтингугуртли нефтларни қайта ишлаш аппаратларини ясашда ишлатилади.
Алюминий қотишмалари – дюралюминлар қуйидаги таркибга эга:
(2,0-7,0)% Сu; (0,4-1,8)% Mg; (0,3-0,9)% Мn (маркалар Д1, Д6, Д8, Д16, Д20).
Алюминий қотишмалари силуминлар қуйидаги таркибга эга:
(0,8-13,0)% Si; (0,2-4,5)% Сu; (0,5-13)% Mg (марки А11, АЛ13, АЛ20, АЛ25).
Дюралюминий юқори механик мустаҳкамликка ва паст коррозион бардошлиликка эга.
Алюминий-мис қотишмасига марганец ёки магнийнинг қўшилиши унинг механик мустаҳкамлиги ва коррозион бардошлилигини яхшилайди. Бу металларнинг қотишма таркибидаги миқдори – 4 дан 12% гача Mg, ва 1% гача Мn баъзан 0,1 % Ti (марка АМц ва АМг) бўлиб, ўзида юқори механик ва коррозиябардошлик хоссаларини мужассамлаштиради.
Алюминий асосидаги қотишмалар кўпгина металл ва қотишмалар билан контактда бўлганда турғун эмас. Айниқса мис ва унинг қотишмалари, темир ва унинг қотишмалари билан контакти хавфли ҳисобланади.

Download 6,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish