12.1-расм. Магний, бериллий ва алюминий қўшимчаларининг
миснинг оксидланиш тезлигига
таъсири (ҳавода, 800°С ҳарорат-да)
Юқори ҳароратларда (900°С гача) ишлатиш учун миснинг алюминийли (10 % гача А1) ва бериллийли қотишмаларидан (бронзалар) фойдаланилади.
Бронзалар деб, миснинг қалай (Sn), шунингдек алюминий, кремний, марганец ва шу кабилар билан ҳосил қилган қотишмаларига айтилади.
Латунлар – миснинг рух билан ҳосил қилинган қотишмалари (45 % гача Zn) ҳисобланади. Махсус латунлар яна қўшимча равишда Si, Al, Ni, Cr, Mn ва бошқа компонентлар билан легирланади.
Қалайли бронзалар – таркибида 13,8% дан кўп бўлмаган, кўпинча 8-10% Sn бўлган материалдир. Улар қаттиқ эритма ҳисобланади. Қалайли бронзалар оксидламайдиган минерал кислоталарда, денгиз сувида, ишқорли эритмаларда яхши коррозион бардошлилик намоён қилади.
Бронзалар ва латунларнинг механик хоссалари, кимёвий таркиби ва қўлланилиш соҳалари 12.2-жадвалда келтирилган.
12.2-жадвал
Босим остида ишлов бериладиган баъзи латун ва бронзаларнинг кимёвий таркиби, хоссалари (тобланган ҳолдаги) ва қўлланилиши
Қотишма
маркаси
|
Кимёвий таркиби, % масс
|
Чўзилишга
мустаҳкамлик
чегараси, Мпа
|
Нисб. узайиш, %
|
Асосий тайёрланадиган
маҳсулот
|
Cu
|
Al
|
Fe
|
Sn
|
Л А Т У Н Л А Р
|
Л80
|
79–81
|
–
|
–
|
–
|
320
|
52
|
Лист, лента, сим
|
Л90
|
88-90
|
–
|
–
|
–
|
260
|
45
|
Лист, лента, сим
|
Л96
|
95-97
|
–
|
–
|
–
|
240
|
50
|
Лента, тасма, қувур
|
ЛА72-2
|
76-79
|
1,75-2.5
|
–
|
–
|
400
|
55
|
Қувурлар
|
ЛАЖ60-1-1
|
58-61
|
0,75-1,50
|
1,75-1,5
|
–
|
450
|
45
|
Қувур, прут
|
ЛО70-1
|
69-71
|
–
|
–
|
1-1,5
|
350
|
60
|
Қувур
|
ЛО74-3
|
–
|
–
|
–
|
2,4-3 Pb
|
350
|
50
|
Лента, тасма, прут
|
Б Р О Н З А Л А Р
|
Бр.А7
|
92-94
|
6-8
|
–
|
–
|
600
|
10
|
Лента, тасма, прут
|
Бр.А5
|
94-96
|
4-6
|
–
|
–
|
380
|
65
|
Лента, тасма
|
БрАЖН10-4-4
|
78-83,5
|
9,5-11
|
3,5-5,5
|
3,5-5,5 Ni
|
650
|
5
|
Прут, қувур
|
Бр.АМц9-2
|
86,5-89,5
|
9-11
|
1,5-2,5 Mn
|
–
|
450
500 Тобл
|
20
30
|
Лента, тасма, прут
Пружина
|
Бр.Б2
|
98
|
2,0 Ве
|
|
–
|
1300
Тоблан.
|
2-4
|
Мембрана
|
12.4. Никел (Ni) ва унинг қотишмалари
Никел ўзининг мустаҳкамлиги, қийин эриши, пластиклиги ва механик ишлов беришга лаёқатлилиги билан ажралиб туради. Никелнинг зичлиги ρ = 8,91 г/см3, эриш ҳарорати tэриш= 1455°С, сувдаги рухсат этилган чегаравий концентрация миқдори 0,01 мг/л.
Никелнинг стандарт электрод потенциали Ni2+ + 2е → Ni реакция учун – 0,25 В га тенг.
Никелда пассивланиш қобиляти бўлганлиги сабабли у юқори коррозион бардошлиликка эга (12.3-жадвал).
12.3-жадвал
Никел ва унинг қотишмалари учун коррозион бардошлилик шкаласи
Балл
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
Коррозион бардошли-лик, г/м2∙соат
|
≤ 0,0001
|
0,0001–0,005
|
0,005–0,01
|
0,01–0,05
|
0,05–0,1
|
Балл
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
Коррозион бардошли-лик, г/м2∙соат
|
0,1–0,5
|
0,5–1,0
|
1,0–5,0
|
5,0 –10,0
|
>10,0
| Никел юқори ҳароратларда кўпгина органик муҳитларда, жумладан ёғли кислоталарда ва спиртларда ҳам коррозияга юқори чидамли. Шунинг учун озиқ-овқат саноатининг жуда кўп жиҳозлари никелдан тайёрланади.
Никелнинг асосий хоссаларидан яна бири – ишқорнинг барча концентрацияларида ва исталган ҳароратида унинг чидамлилигидир.
Никелнинг мис, молибден билан қотишмалари ва Ni-Mo-Cr ва Ni-Cr-Fe системали қотишмалари ҳам юқори коррозион бардошлиликка эга.
Никелнинг мис билан ҳосил қилган қотишмалари. Никел мис билан жуда кўп қаттиқ эритмалар ҳосил қилади. Таркибида никел миқдори 50 атом.% дан кам бўлган қотишмалар соф мисга яқин, никел миқдори 50 атом.% дан кўп бўлган қотишмалар эса никелга яқин коррозион характеристикаларга эга бўлади.
Қотишмалар ичида монел-металл номи билан машҳур 70 % Ni, 28 % Сu ва 1,5-2,5 % Fe таркибли қотишма жуда яхши коррозион чидамлиликка эга.
Никелнинг молибден билан ҳосил қилган қотишмалари хастеллой дейилади. Улар қаттиқ эритма ҳисобланиб, мустаҳкам, пластик ва кимёвий чидамлидирлар. Саноатда никелли қотишмаларнинг Н65М-ВИ (ЭП982-ВИ), Н70МФВ-ВИ (ЭП814А-ВИ), Хастеллой В-2, Nimofer S6928 маркалари ишлаб чиқарилади. «Хастеллой В» (маркаси Н70МФ), қотишмаси 70% Ni ва 25-29 % Мо таркибга эга. У юқори ҳароратларда хлорид ва фосфор кислоталарининг исталган концентрациясида, қайнаш ҳароратидаги сулфат кислотасида (60% ли концентрация ва 150°С t) ва турли хлор ҳосилалари муҳитида бардошли ҳисобланади.
Қўшимча хром киритилиши орқали «Хастеллой С» маркали (ХН65МВ) қотишма яратилган, таркиби 65 % Ni, 16 % Мо, 15 % Сr, 4 % Fe. Бу қотишма оксидловчи муҳитларда, совуқ азот кислотасининг барча концентрацияларида, қайнаб турган азот кислотасининг 70% гача бўлган концентрацияли, таркибида Сl2, С1О–, Fe3+, Cu2+ ва HF бўлган эритмаларида чидамлидир.
Никелнинг хром билан ҳосил қилинган қотишмалари – нихромлар таркибида 35% гача хром бўлиб, ХН58В (ЭП795), Nicrofer 6030 маркалари чиқарилади. Бу қотишмалар фтор-ионли азот кислотаси эритмаларида юқори ҳароратларда ҳам юқори чидамлиликка эга. Нихромлар иссиқликка жуда чидамли ва юқори иссиқбардош ҳисобланади, аустенит структурали бўлиб, юқори электр қаршилигига эга. Нихромларнинг нимоник, инконел
Никел-хром-молибденли қотишмалар ХН65МВ, ХН65МВУ, Хастеллой С-276, Хастеллой С-22, Nicrofer S5923hMo маркаларда чиқарилади. Улар кенг гамма спектрдаги юқори даражали қуйидаги агрессив муҳитларда юқори бардошлилик намоён этади: мис (20% гача) ва темир (35% гача) нинг хлорли эритмаларида; хлор- ва фтор-ионлари билан ифлосланган сулфат, фосфор, уксус ва чумоли кислоталарнинг эритмаларида;
қуруқ хлор ва нам хлорланган водород муҳитида.
Никелли қотишмалар умумий ва локал коррозияга юқори бардошли, яхши пайвандланади, турли хилдаги аппаратураларни тайёрлашда яхши технологик тавсифларга эга.
12.5. Қалай (Sn) ва унинг қотишмалари
Калайнинг стандарт мувозанат потенциали –0,136 В га, 0,5 % ли NaCl эритмасидаги стандарт потенциали эса –0,25 В га тенг. Сувдаги рухсат этилган чегаравий концентрация миқдори 0,112 мг/л. Қалай оқ-кумушранг металл бўлиб, ҳавода вақт ўтиши билан хиралашиб боради, унинг икки хил модефикацияси мавжуд. Одатдаги металл модефикацияси (β–фаза) зичлиги ρ = 7,31 г/см3, эриш ҳарорати tэриш= 231,9°С бўлган «оқ қалай» деб юритилади. Ундан енгилроқ, яъни зичлиги ρ = 5,85 г/см3 бўлган металлоид модефикацияси (α–фаза) «кулранг қалай» деб номланади. Кулранг қалай +13°С дан паст, оқ қалай эса +13°С дан юқори ҳароратларда барқарордир. Оқ қалайнинг кулранг қалайга ўтиш максимал тезлиги –48°С ҳароратда кузатилади.
Қалай сулфат ва хлорид кислоталарининг эритмаларида, шунингдек, органик кислоталарда бардошли. Минерал кислоталарнинг концентрацияси ортиши билан қалайнинг коррозияланиши тезлашади. Азот кислотасида қалай кучли емирилади, ишқорларга у чидамсиз. Атмосфера шароитида қалай анча барқарор.
Қалай бронза ишлаб чиқаришда ва антифрикцион хусусиятларга эга бўлган қотишмалар, яъни баббитлар ҳосил қилишда қўлланилади. Баббитлар таркибида 90% гача Sn бўлади. Қалай ва қўрғошиннинг юмшоқ, тез эрувчан қотишмалари кавшарлашда жуда кўп ишлатилади.
Қалай асосидаги қотишмалар электротехникада кенг қўлланилади. Станиол – электроконденсаторлар тайёрлаш учун асосий маҳсулот ҳисобланади, у 95 % қалайдан ташкил топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |