101
тукли чўтка билан гўшт ҳамда пай қолдиқларидан тозаланади, сувда ювиб,
дока билан яхшилаб артилади. Кейин бу суякларни қисқичга ўрнатиб, майда
тишли дастарра билан уларнинг каллаги ва ковак қисми кўндалангига ва
узунасига арраланади. Суяклар қанчалик ёш ҳайвонлардан олинган бўлса,
улар шунчалик осон арраланади.
Мазкур тажриба орқали талабаларда суяк муҳим ва мураккаб
органлиги, ҳар бир суякнинг тузилиши унинг вазифасига боғлиқлиги
тўғрисида хулоса чиқариш имконини беради.
2-иш. Куйдирилган суяк препаратлари тайёрлаш. Бунинг учун дарсдан
олдин бирорта қуш ёки қуённинг сон суяги олиб келинади. Суякнинг бир
учидан пинцет билан ушлаб,иккинчи томони спирт лампага тутилади. Бунда
суяк қўланса ҳид чиқариб ёна бошлайди, аввал қораяди, кейин оқаради.
Ниҳоят куйдирилган суяк препарати тайёр бўлади.
Куйдирилган суякнинг хоссаларини унга қўл теккизиш билан
текшириб кўрилади ва бунда унинг осон уқаланиб кетиши кўзатилади.
Шундан кейин суякнинг бир парчасини пробиркага солиб, устидан 30% ли
хлорид кислота қуйилганда суяк кулининг кислотада эрий бошлаши
кўзатилади. Бунда суякнинг минерал қисмидаги кальций тузларига кислота
таъсир қилиши натижасида карбонат ангидрид пуфакчалар тарзида шиддат
билан ажралиб чиқа бошлайди.
Бу тажриба суякда ёнадиган органик модда ва ёнмайдиган, аммо
кислотада эрийдиган минерал моддалар борлиги, минерал моддалар суякнинг
қаттиқ ва мўрт қилиб туриши ҳақида хулоса чиқариш имконини беради.
3-иш. Кальцийсизлантирилган суяк препаратлари тайёрлаш. Бунинг
учун пробирканинг учдан бир қисмигача 10 % ли хлорид кислота қуйилади
ва унга бир бўлак суяк солинади. Бунда карбонат ангидрид пуфакчалар
ҳолатида ажралаётганлиги кўзатилади. Орадан ярим соат ўтгач,
пробиркадаги кислота бўш идишга тўқилади, суякни пробиркадан олиб,
яхшилаб ювилади ва хусусиятлари ўрганилади.
Лаборатория иши давомида талабалар кальцийсизлантирилган суяк
жуда юмшоқ ва эластик бўлиб қолганлигини, уни эгиш, букиш ва ҳатто тугун
қилиб боғлаш мумкинлигини аниқлайдилар.
Агар каттароқ суяк кальцийсизлантирилмоқчи бўлса, уни юқорироқ
қонцентрацияли (15-30% ли) кислотада узоқ вақт (3-5 кун) сақлаш керак.
Бунда кислота бир неча марта янгилаб турилади. Кальцийсизлантирилган
суякни узоқ вақт сақлаш учун уни 70 % ли спиртга солиб қўйилади.
Мазкур тажриба натижаларига кўра, суякнинг хоссалари улар
таркибидаги органик ва минерал моддалар миқдорига боғлиқлиги, суякнинг
таркиби одам ёши ошиб борган сари ўзгариб, органик моддалар камайиши,
минерал тузлар миқдори ортиб бориши натижасида суяк мўртлашиб қолиши
тўғрисида хулоса чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: