O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

Ишнинг бажарилиши: Ҳужайра ва тўқиманинг электрон микроскопга 
туширилган расми доскага осиб қўйилади. Анатомия фанидан одам 
ҳужайраси ва тўқималари ўрганилаётганда ёруғлик микроскопи ёрдамида 
ҳужайранинг қандай қисмлари кўринишини, электрон микроскоп ёрдамида 
эса ҳужайранинг қисм ва органоидларини яққолроқ кўриш мумкинлигини 
ҳамда уларнинг организмдаги роли тушунтирилади. Талабалар микроскоп 
ёрдамида ҳужайранинг тузилишини кўришлари ва унинг тасвирини 
альбомларига чизиб олишлари керак.
Ҳужайра ва унинг органоидлари тўғрисидаги диафильм Лэти аппаратида 
кўрсатилиши мумкин. 
Бундан ташқари, талабалар микроскопда 4 хил тўқималарни кўриб, 
уларни бир-биридан фарқини тушуниб,тасвирларини альбомларига чизиб 
оладилар.
 
2-машғулот. Скелет суякларининг тузилишини ўрганиш 
 
Машғулотнинг мақсади: Одам скелетининг тузилиши, суякларнинг 
бирикиши, таркиби, хиллари, ривожланиши ва унга жисмоний машқларнинг 
таъсири тўғрисида тушунчага эга бўлиш
Иш учун зарур жиҳозлар: Скелетнинг расми, скелет, алоҳида суяклар, 
скелетнинг тузилиши тўғрисидаги диафильм, қисқич, дастарра, скальпель 
ёки пичоқ, қаттиқ тукли чўтка, дока, бузоқ ёки қўйнинг ҳар хил суяклари, 


99 
пинцет, спирт лампа, пробирка, стакан, 10 ва 30 % ли хлорид кислота, тоза 
сувли идиш. 
Назарий тушунча: Скелет бир қанча алоҳида жойлашган суяклардан 
таркиб топиб, ўзаро бириктирувчи тўқималар, бойламлар ва тоғайлар 
воситасида бирлашади ҳамда пассив ҳаракат аппаратини ҳосил қилади.
Скелет суяклари организмда таянч, ҳаракат, ҳимоя ва бошқа 
вазифаларни бажаради.
Одам скелети 200 дан ортиқроқ суяклардан тузилган бўлиб, оғирлиги 
ўртача 5-6 кг ёки гавданинг 8-10 % оғирлигини ташкил этади. 
Суяклар қаттиқ ва эластик бўлиб, асосан икки хил моддалардан ташкил 
топган, яъни улардан учдан бир қисми органик моддалар (оссеин, мугуз 
модда) бўлса, қолган учдан икки қисми анорганик моддалардир (асосан 
кальций фосфат, кальций карбонат, кальций фторид, магний фосфат, натрий 
борат, натрий хлорид).
Суяк асосан суяк тўқималаридан тузилган. Суяк тўқимаси суяк 
ҳужайралари- остеоцит, остеокласт, остеобласт ҳамда ҳужайралараро 
оралиқ модда-оссиомукоиддан ташкил топган.
Скелет суяклари шакли, вазифаси ва ривожланишига қараб фарқланади 
ва қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
Найсимон суяклар. Узун (елка, билак, болдир) ва калта (кафт ва 
фаланга суяклари) найсимон шаклга эга.
Ғовак суяклар. Узун (қовурға, тўш), калта (умуртқалар, кафтнинг устки 
ва кафт суяклари), ясси (калла қопқоғи суяклари, курак, чаноқ суяклари) ва 
сесамасимон суяклар (тизза қопқоғи, нўхатсимон суяк ва бармоқ 
суякларининг сесамасимон суяклари) киради.
Аралаш суяклар. Бунга бир қанча суякларнинг бирикишидан вужудга 
келган калла суягининг асосий қисмини ташкил этувчи суяклар киради 
(пешона, понасимон, ғалвирсимон ва юқори жағ суяклари). 
Одам скелети тана суяклари (умуртқалар, қовурғалар ва тўш суяги), 
калла суяги (мия ва юз қисмлари), елка камари (курак ва ўмров суяклари), 
қўлнинг эркин суяклари (елка, билак ва панжа суяклари), оёқ камари 
суяклари(ёнбош, чаноқ, қуймич, қов суяклари) ва оёқнинг эркин суяклари 
(сон, болдир, оёқ панжаси суяклари) дан иборат. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish