89
Эпидермис (epidermis) кўп қаватли ясси эпителийдан тузилган бўлиб,
устки қавати емирилиб, остки қавати янги ҳужайралар ҳосил қилиб туради.
Ёш болаларда эпидермис юпқа бўлади. Эпидермис қават текис, яхлит (бутун)
бўлгани учун организмга инфекция ўтказмайди.
Терини тоза тутиш,
организмнинг тери орқали нафас олиши, тери ҳужайраларининг нормал
ишлаши ёш болаларнинг соғлом бўлишида айниқса муҳим аҳамиятга эга.
Ҳақиқий тери (corium) - дерма қалин бўлиб,
эпидермис тагида
жойлашган. ҳақиқий терида тер безлари, соч ва туклар илдизи, қон
томирлари, рецепторлар ва пигмент ҳужайралари бўлади.
Тер безлари терининг ҳамма қисмида тарқалган бўлиб, фақат лабнинг
пушти қисмида,
жинсий олат бошчасида, қулоқ супрасида бўлмайди. Улар
қўл-оёқ кафтида, чот букимида, қўлтиқ остида зич жойлашган бўлади.
Одамнинг 1 см
2
терисида 500-1000 тагача тер бези бўлади.
Тер безларининг найчаси ингичка бўлиб, узунлиги 2 мм келади, у
терининг эпидермис қисмида тешик билан ташқарига очилади. Тер
безларнинг фаолияти туфайли организмдаги ортиқча сув, мочевина ва
турли
тузлар ташқарига чиқарилиб, организмда энергия алмашинуви ростланиб
туради. Ёш болаларда тер безлари майда, етарлича ривожланмаган бўлади.
Терининг кўп қисми соч ва туклар билан қопланган бўлиб, уларнинг илдизи
ҳақиқий терида жойлашган. Соч – туклар ўзгарган эпителей ҳужайраларидан
иборат, пиёзчаси тирик бўлади, улар кўпайиб туради. Соч илдизида пиёзчаси
бўлиб, у қон томирлар ва нерв толалари билан таъминланган. Соч
пиёзчасининг икки ёнида ёғ безлари бўлиб, улар сочни мойлаб туради. Соч
ва тукларнинг ранги таркибидаги пигментга боғлиқ. Соч – туклар
илдизининг ёнида улар ҳолатини ўзгартирадиган силлиқ мускуллар бўлади.
Тирноқлар тери эпидермисининг ўзгарган ҳолатидир. ҳақиқий терида қон
томирлари жуда кўп бўлади. Улар тери ости клетчаткасида анастомоз ҳосил
қилиб, қон томирлар тўрини вужудга келтиради.
Терида
рецепторлар турли миқдорда тарқалган бўлиб,
баъзилари
эпидермисда ҳақиқий терининг сўрғичсимон қисмида ва пардаларда тугайди.
Терида тахминан 500 000та
туйғу рецептори бўлиб, улар ўрта ҳисобда
1 см
2
да 25 тадан жойлашган, қўл бармоғининг учларида зичроқ бўлади.
Терининг турли қисмларидаги
иссиқни сезувчи рецепторлар сони ҳам
30 000 тага етади, тахминан 1 см
2
да 3та, совуқни сезадиган рецепторлар
250 000тага яқин бўлиб, 1 см
2
да 12-13та бўлади.
Терида
оғриқни сезувчи рецепторлар ўрта ҳисобда ҳар 1 см
2
да 130та
бўлади. Терининг сезиш хусусияти организм нерв системасининг ҳолатига,
таъсир кучига қараб ўзгаради.
Терида меланин пигменти бўлиб, у терига ранг беради. Бу
пигмент
қуёш нури таъсирида Д витамин иштирокида кўпаяди.
Тери ости ёғ клетчаткаси (tebasubsutanea) бевосита тери остида
жойлашган бўлиб, аёлларда қалин, эркакларда юпқароқ.
Шунинг учун
аёлларнинг ташқи кўриниши силлиқроқ бўлади. Эркакларда эса қон
томирлар, мускул дўнгликлари билиниб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: