O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

Таъм билиш анализатори 


90 
Таъм билиш рецепторлари тилда, қисман юмшоқ танглайда 
жойлашган. Энг кўп учрайдиган рецепторлар там билиш сўрғичлардир. 
Тамбилиш, сўрғичлари тарновсимон, баргсимон,замбурғсимон бўлади. Бита 
сўрғичда 250 тагача рецептор жойлашган. Тилда тўрт ҳил там билиш 
рецептори бор. Аччиқни сезадиган рецепторлар тилнинг орқа қисмида, 
нордон ва шўрни сезадиганлари ён қисмида, ширинни сезадиганлари учида 
жойлашган бўлади. 
Ҳид билиш анализатори 
Ҳид билиш анализатори ёрдамида турли моддаларнинг ҳиди сезилади. 
ҳид билиш рецепторлари бурун шилиқ қаватининг юқори қисмида 
жойлашган. Одамда анализаторлар баъзи ҳайвонларникига нисбатан яхши 
ривожланмаган. ҳид билиш нерви уч нейронли бўлиб, биринчи нейрони 
бурунинг шиллиқ қаватида жойлашган. У ғалвирсимон суякнинг 
тешикларидан ўтиб тугайди. ўалвирсимон суяк устида иккинчи нейрон 
жойлашган. Иккинчи нейроннинг танаси жойлашган ер ҳид билиш пиёзчаси 
дейилади. Ундан ҳид билиш йўли бошланиб, ҳид билиш анализаторлари 
марказигача боради. 
Эшитиш анализатори 
Ички қулоқда эшитиш ва вестибуляр аппаратининг рецепторлари 
жойлашган. Вестибуляр аппарат рецепторлар одам калласининг ва бутун 
танасининг ўзгаришидан ҳосил бўладиган таъсирни, проприорецептив 
рецепторлардан келаётган таъсирни сезади. Эволюцион ривожланиш 
давомида бу анализаторларнинг тузилиши анча мураккаблашиб борган. 
Эшитиш рецепторлари одамда чиғаноқнинг спирал органида, вестибуляр 
қисми ярим ойсимон айлана каналларда - қулоқ даҳлизининг сезувчи доғида 
жойлашган. Одамнинг эшитиш орагни ташқи, ўрта, ички қулоқдан иборат 
бўлади.
Ташқи қулоқ қулоқ супраси ва ташқи товуш йўлидан иборат бўлиб, 
қулоқ супраси (aurilula) ҳайвонларда товушни тутишга ёрдам беради, у 
ҳаракатчан бўлади. Одам қулоқ супрасининг мускуллари яхши 
ривожланмаган учун ҳаракат қилмайди. Қулоқ супраси эгилувчан тоғайдан 
тузилган тери билан қопланган. Унинг ичида бурмалар бўлиб, улар товуш 
тўлқинларнинг йўналишига ёрдам беради. Ташқи эшитиш йўли (meatus 
acustucus externus) 2.5см узунликда бўлиб, бир оз қийшиқ каналдан иборат. 
Каналнинг ичи тукли, безли эпителий билан қопланган. Туклар ҳимоя 
вазифасини бажарди, безлар сариқ суюқлик ишлаб чиқаради. 
Ўрта қулоқ бўшлиқ бўлиб ташқи қулодан ноғора парда билан 
ажралган. Ноғора парда (membrana tympani) юпқа пишиқ бўлиб, нерв 
толалари ва қон томирлари билан таъминланган. У эгилувчан пишиқ 
бириктирувчи тўқимадан тузилган, диаметри 9-11мм, қалинлиги 0,1 мм, нерв 
ва қон томирларга бой бўлади. Ноғора парда мускуллар ёрдамида таранг 
тортилган бўлиб, товуш тўлқинини ўзгартирмай ўтказади. 
Ўрта қулоқ бўшлиғи ноғора бўшлиғи (cavum tumpani) дейилади, унинг 
ҳажми 0,75мм га тенг келади. Сўрғичсимон бўшлиқлар ўрта қулоқ орқали 
ҳалқум билан туташади. Ўрта қулоқ Евстахиев найи орқали ҳалқумга 
қўшилган бўлади. Евстахиев найи 4 см узунликда бўлиб, ташқи қулоқ билан 


91 
ўрта қулоқдаги босимнинг мувозанатланишида иштирок этади. ўрта қулоқ 
бўшлиғида учта эшитиш суякчаси: болғача (malleus) сандон (incus), узанги 
(stapes) жойлашган бўлиб, боғлағичлар ёрдамида бир-бирига бириккан 
бўлади. Болғача дастаси билан ноғора пардага, бошчаси билан сандонга 
туташган бўлади. Сандон ўсиғи билан узангига туташади. Узанги сербар 
пластинкаси билан овалсимон тешикка бирикади. Бу суяклар одамнинг бутун 
ҳаёти давомида ўсмайди. ўрта қулоқдаги майда мускуллар қисқариши билан 
суякчалар ҳаракатга келиб, товуш тўлқинларини ички қулоққа ўтказади. 
Ички қулоқ мураккаб тузилган бўлиб, эшитиш анализаторининг энг 
муҳим қисмдир. Ички қулоқ, яъни лабиринт уч қисмдан: қулоқ даҳлизи, ярим 
айлана каналлар ва чиғаноқдан иборат. 
Лабиринт мураккаб тузилган бўлиб, парда лабиринт ва суяк 
лабиринтдан иборат. Суяк лабиринт тагида перилимфа, парда лабиринт 
ичида эндолимфа суюқликлари бўлади. Қулоқ даҳлизи овал шаклдаги 
бўшлиқ бўлиб, еттита тешиги бор. Овалсимон тешик билан ўрта қулоққа, 
юмалоқ тешик билан чиғаноққа ва қолган 5та тешик билан ярим доира 
каналларга бирикади. Даҳлизнинг орқасида ярим доира каналлар 
(canalessemicircularis) бўлиб, улар бир-бирига перпендикуляр жойлашган. 
Ярим доира каналлар эндолимфа суюқлиги билан тўла,ичида отолит тошлари 
бўлади. Ярим доира каналларнинг учи кенгайган бўлиб, вестибуляр нерв 
учлари шу ерда тугайди. 
Чиғаноқ (cochlea) 2,5 айланадан тузилган бўлиб, спиралга ўхшайди. 
Унинг учи ўрта қулоққа қараб туради, асоси ички эшитиш йўлини беркитади. 
Чиғаноқ спирали суяк тўсиқ билан иккига ажралади. 
Унинг ичида иккита парда (асосий ва Рейснер пардалари) орасида 
Кортиев органи жойлашган. 
Чиғаноқ ичида икки қатор чўзиқ ҳужайралар бўлиб, улар юқорида
айтилган Кортиев органини ҳосил қилади. Бу икки қатор ҳужайралар бир-
бирига ётироқ жойлашиб, қортиев равоқларини ҳосил қилади. Кортиев 
органининг цилиндрсимон эпителей устунчасининг ички юзасидаги 
ҳужайралар тукчалар билан қопланган. Бу тукчалар сезувчи рецепторлар 
ҳисобланади, эшитиш нерви шу тукчалардан бошланади. Бу ерда эшитиш 
нервининг миэлин пардаси йўқолади. Даҳлиз ва ярим айлана каналлар 
мувозанати сақловчи органлар ҳисобланади. 
Қулоқнинг барча қисмлари артерия қон томирлари билан таъминланган 
бўлиб, улар анастомозлар ҳосил қилади. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish