O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

Сийдик йўли (ureter) диаметри 4-5 мм, узунлиги 30 см бўлган найдир. 
У буйрак жомининг давоми бўлиб, буйракдан сийдик пуфагигача давом 
этади ва орқа томондан келиб унга туташади. Сийдик йўлининг девори 3 
қаватдан: ички – шиллиқ, ўрта - мускул ва ташқи - сероз қаватдан - тузилган. 
Мускул қават ичкиси узунасига йўналган, ташқиси ҳалқасимон йўналган 
мускул толаларидан тузилган. Мускул қаватнинг қисқариши натижасида 
сийдик буйрак жомидан сийдик пуфагига ўтади. 
Сийдик пуфаги (vesica urinaria) тоқ орган бўлиб, унда сийдик 
тўпланади. Унинг ҳажми 500-750 см
3
гача етади. У кичик тос бўшлиғида 
қовуқ суягининг орқасида жойлашган. Тўлган сийдик пуфаги тухумсимон 
бўлиб, қовуқдан кўтарилиб туради. Унинг кўтарилган чўққиси, олдинга 
йўналган танаси ва туби фарқ қилинади. Тубининг орқа деворига 2 та сийдик 
йўли очилади ва ундан сийдик чиқариш канали (йўли) бошланади. Сийдик 
пуфагининг девори жуда чўзилувчан бўлиб, йиғилган ҳолда 15 мм 
қалинликда бўлса, таранглашганда 2-3 мм бўлади. Деворининг ичи шиллиқ 
ўртаси мускул ва ташқи қавати бириктирувчи тўқимадан тузилган. Шиллиқ 
қаватда жуда кўп бурмалар бўлиб, сийдик пуфаги тўлиши билан улар 
ёйилади (текисланади). Сийдик йўлининг ичида бурмалар алоҳида қатлам 
ҳосил қилиб, бу қатлам қопқоқ ролини ўйнайди ва сийдик йўлига сийдикни 
қайтиб чиқармайди. Мускул қавати кучли ривожланган 3 қават йўналишда 
жойлашган. Ташқи ва ички қаватлари узунасига, ўртаси спираль ҳолда 
йўналган бўлади. Сийдик чиқариш йўлининг (каналининг) тешиги атрофида 
ҳалқасимон мускуллар бўлиб, улар сфинктер ҳосил қилади. Сфинктер сийдик 
йиғилишида қисқариб, сийдик чиқарилганда бўшашади. Янги туғилган 
болада сийдик пуфаги дуксимон бўлиб, бир оз юқорироқ жойлашади, 
кексаларда кенгрок, бўлиб пастга тушади.


62 
Сийдик чиқариш канали (urethra) нинг узунлиги эркакларда 18- 20 см 
бўлиб, у уруғ чиқариш йўли билан қўшилган. Унинг ички юзаси шиллиқ 
қават билан қопланган бўлиб, у пастки қисмда кўндаланг бурма ҳосил 
қилади. Бу қаватдаги жуда кўп безлар уни намлаб туради. Сийдик чиқариш 
канали 3 қисмга: простата, пардали ва ғовак қисмларга бўлинади. Простата 
қисми сийдик пуфагидан бошланади ва простата бези билан ўралган бўлади. 
Унинг ичида уруғ бўртиги бор. Простата безида сийдик пуфагидан ўтган 
силлиқ мускуллар бўлиб, улар каналнинг простата қисмида ички ихтиёрий 
сфинктер ҳосил қилади. Пардали қисми жуда калта (0,5-1 см) ва ингичка. Бу 
қисм мускуллар ёрдамида қовуққа туташган ташқи ихтиёрий сфинктер ҳосил 
қилади. Ғовак қисм энг узуни бўлиб, ғовак тана орасида жойлашган. 
Аёлларда сийдик чиқариш канали қисқа – 3-3,5 см бўлади. Ички юзаси 
шиллиқ қават билан қопланган. У қин даҳлизига очилади. Ташқи қисми 
ихтиёрий мускуллар билан ўралган сфинктер ҳосил қилади. 
Жинсий органлар кўпайиш вазифасини бажаради. Улар ҳар икки 
жинсда икки хил тузилган. Жинсий органлар мезотелийдан ривожланади. 
Доимий буйрак ҳосил бўлгач, эмбрионнинг учинчи ойлари бошида жинслар 
ажрала бошлайди. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish