O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

Юракнинг тузилиши. Юракнинг девори, камералари ва қопқоқлари. 
Юрак (сог) қонни томирларга ҳайдаб берадиган ва вена қон томирларидан 
сўриб оладиган мускулли тирик насосдир. Унинг ташқи юзасида иккита эгат 
бор. Узунасига кетган эгат юракни олд ва орқа томонидан ўраб олади, 
кўндаланг эгат ҳалқа шаклида бўлиб, унда юракнинг аретрия веналари 
бўлади. Юракнинг бўлмача ва қоринчалари ўртасидан тик ўтган тўсиқ уни 
бир-биридан ажралган ўнг ва чап ярим паллага бўлади. Кўндаланг тўсиқ эса 
юракнинг ҳар бир ярмини юқори камера бўлмача пастки камера, қоринчага 
бўлиб туради. ўнг бўлмачага юқори ковак вена, пастки вена ҳамда тожсимон 
синус очилади. ўнг қоринчадан ўпка артерияси чиқади. ўнг бўлмача ўнг 
атриовентрикуляр тешик орқали ўнг қоринчага туташади. Чап бўлмачага 
ўпканинг тўртта ўнг ва чап венаси келиб қуйилади. Чап қоринча билан чап 
бўлмача ўртасида чап атриовентрикуляр тешик бўлади. Юрак бўлмачаларини 
ички томондан ўраб турадиган парда эндокард деб аталади. Унинг юзаси 
эндотелий қавати билан қопланган бўлиб, бу қаватда юракдан чиқадиган қон 
томирларининг ички пардасида ҳам давом этади. Бўлмача билан қоринчалар 
чегарасида эндокарднинг пластинкасимон ўсимталари бўлади. Эндокард бу 
ерда бурма ҳосил қилади. Бу бурмалар юрак копқоқлари деб аталади. Ўнг 
атриовентрикуляр тешикда уч тавақали чодирсимон қопқоқ - клапан бўлиб, 
у эластик юпқа фиброз пластинкадан тузилган. Чап томонда эса иккита икки 
тавақали чодирсимон қопқоқ бўлади. Икки ва уч тавақали қопқоқлар 
бўлмачалар систоласи (қисқариши) вақтида фақат қоринча томонга очилади.
Чап қоринчадан аорта, ўнг қоринчадан ўпка артерияси чиқадиган 
жойларда ҳам эндокард бир томони ботиқ ярим доира, жуда юпқа бурмалар 
ҳосил қилади. Бурмаларнинг қоринчаларга қараган юзаси гўё чўнтакка 
ўхшаб туради. Бурмалар ҳар бир тешикда учтадан бўлиб, улар ярим ойсимон 
қопқоқлар деб аталади. Қоринчалар қисқарган пайтда улар қон томирлар 
томонга очилади. Қоринчалар бўшашган пайтда эса автоматик равишда 
ёпилади ва қоннинг қон томирларидан қоринчаларга ўтишига йўл қўймайди. 
Чап бўлмачага тушган қон атриовентрикуляр тешикдаги қопқоқлар 
очилганда чап қоринчага тушади, юрак қисқарганда эса қопқоқлар бу 
тешикни беркитиб, қонни чап бўлмачага ўтказмайди. 
Қон чап қоринчадаги иккинчи тешик орқали аортага чиқади. Бу 
тешикда ҳам қопқоқлар бўлиб, улар ҳам ярим ойсимон дейилади. 
Ярим ойсимон қопқоқлар учта бўлиб, чўнтак шаклида тузилади. Юрак 
қисқарган вақтда ундаги қон ярим ойсимон қопқоқларни томир девори 
томон итариб очади. Бунда қопқоқлар аорта деворига бориб ёпишмайди. 
Қопқоқларда тугмачасимон ўсимта бўлиб, бу ўсимта қопқоқларни тутиб 
қолади. Юрак бўшаша бошлаган вақтда ярим ойсимон қопқоқлар ичига қон 
тўлиб, уларни юрак томонга итаради ва шу йўсинда аорта деворига бориб 
ёпишмайди. Қопқоқларда тугмачасимон ўсимта бўлиб, бу ўсимта 


64 
қопқоқларни тутиб қолади. Юрак бўшаша бошлаган пайтда ярим ойсимон 
қопқоқлар ичига қон тўлиб, уларни юрак томонга итаради ва шу йўсинда 
аорта тешигини беркитади. 
Ўнг қоринча билан ўнг бўлмача орасидаги тешик ҳам, чап қоринчадаги 
сингари, атриовентрикуляр тешик дейилади. Бу тешикда уч тавақали 
чодирсимон қопқоқлар бор. Бу қопқоқларнинг тузилиши ва очилиб – 
ёпилиши икки тавақали қопқоқларникига ўхшайди. 
Ўнг қоринча билан ўпка артерияси орасида артерия тешиги 
жойлашган. Бу тешикда ҳам аорта тешигидагига ўхшаган ярим ойсимон 
қопқоқлар бўлади. Шунинг учун уларнинг тузилиши ва функцияси бир-
бириникига ўхшайди. 
Ўпка веналари чап бўлмачага туташадиган жойда ҳалқасимон мускул 
толалари қалинлашган бўлади. Мускул тўқимасининг бундай қалинлашган 
қисми бўлмачалар қисқарган вақтда веналар тешигини қисади, натижада қон 
фақат қоринчаларга тушади. 
Юрак юпқа сероз парда билан ўралган бўлиб, икки қаватдан - эпикард 
ва перикардан тузилган. Юракни ўраб турган ички, яъни висцерал қават 
эпикард дейилади. Юрак халтачасининг ташқи, яъни париетал қавати 
перикард дейилади. Юракни ўраб турган халтачанинг иккала қавати орасида 
бўшлиқ бўлиб, унда 20 г чамаси сероз суюқлиги сақланади. Бу суюқлик 
юрак юзасини намлаб, унинг ҳаракатини енгиллаштириб туради. Перикард 
юрак мускул толаларининг ортиқча чўзилишига йўл қўймайди.
Юракка келадиган ва ундан чиқиб кетадиган қон томирларнинг 9 та: 
юракнинг тожсимон тешиги (1 та), ўпка веналари тешиги (4 та), аортанинг 
артериал тешиги (1та), ўпка артерияси тешиги (1 та) ва юқорига ҳамда 
пастки ковак веналар тешиги (2 та) бўлади. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish