O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

Кўкрак ва қорин артерияси. Кўкрак аортасидан (aorta thoracica) 10 
жуфт қовурғалараро артерия тармоқланиб, бу артериялар III-XII қовурға 
оралиқларини қон билан таъминлайди. Аортанинг кўкрак қафаси деворлари 
бўйлаб кетадиган тармоқлари париетал тармоқ, ички органларга борадиган 
тармоқлари висцерал тармоқ деб аталади. Кўкрак аортасининг 10 жуфт 
қовурғалараро артерияси, диафрагманинг устки артерияси кўкрак 
аортасининг париетал тармоғига киради. Булар кўкрак қафаси, қисман қорин 
бўшлиғи терисини ва орқа мускулларни, диафрагманинг устки юзасини қон 
билан таъминлайди. Висцерал тармоқлар бронхлар, уларнинг лимфа 
тугунлари, ўпка тўқимаси, қизилўнгачни ва юрак халтачасининг орқа 
қисмларини қон билан таъминлайди. Висцерал тармоқларга чап ва ўнг бронх 
артериялари, қизилўнгач артерияси, перикард артерияси, кўкрак оралиғи 
артериялари киради.
Қорин аортаси 2 га: париетал ва висцерал тармоққа бўлинади. 
Париетал тармоғига диафрагманинг пастки артерияси ва 4 жуфт бел 


69 
артерияси киради. Бу артериялар орқани, бел мускуллари ва терисини қон 
билан таъминлайди. Висцерал тармоқлар ўз навбатида жуфт ва тоқ 
артерияларга 
бўлинади. 
Қорин 
аортасининг 
тоқ 
артерияларига 
чувалчангсимон, ичак тутқичининг юқориги, пастки қорин артериялари кира-
ди. Чувалчангсимон артерия XII кўкрак умуртқаси рўпарасидан чиқади ва 3 
та йирик артерияга бўлинади. Меъданинг чап артерияси меъданинг кичик 
эгрилигига боради. Жигар артерияси меъда ости безининг юқори чети 
орқасидан жигарга қопқа вена билан биргаликда йўналади. Бу артерия жигар, 
ўт пуфаги, меъда ости бези, ўникки бармоқ ичак ва катта чарвини қон билан 
таъминлайди. Меъданинг жигар артериясидан чиқадиган ўнг артерияси 
меъда кичик эгрилигининг ўнг томонига йўналади. Талоқ артерияси учта 
артерия ичида энг йўғони бўлиб, талоқни, меъданинг катта эгрилигини ва 
қисман меъда ости безини қон билан таъминлайди. Ичак тутқичининг 
юқориги артерияси қорин артериясининг тагидан бошланади. Бу артерия 
ингичка ичакларни, йўғон ичакни, кўричакни, чамбар ичакнинг юқорига 
кўтарилувчи ва кўндаланг қисмларини қон билан таъминлайди. Унинг 
тармоқлари ичак тутқичида анастомоз ҳосил қилади. Ичак тутқичининг 
пастки артерияси III бел умуртқаси рўпарасидан чиқади. Унинг тармоқлари 
кўндаланг чамбар ичакнинг ярмисини, пастга тушувчи чамбар ичакни, 
сигмасимон ичакни ва тўғри ичакнинг юқори қисмини қон билан 
таъминлайди. 
Қорин аортасининг жуфт артерияларига: диафрагманинг пастки, 
буйрак ва ички уруғ йўли артериялари киради. Диафрагманинг пастки 
артериялари унинг пастки юзасини ва буйрак усти безининг юқори қисмини 
қон билан таъминлайди. Буйрак артериялари ўнг ва чап буйракларга боради 
ва буйрак усти безининг пастки қисмини қон билан таъминлайди. Қорин 
аортаси IV бел умуртқаси рўпарасида ўнг ва чап умумий ёнбош артерияга 
бўлиниб, шу қисмдан ўрта чизиқ бўйича кичик тос бўшлиғига думғаза 
артерияси тушади. 
Ўнг ва чап умумий ёнбош артериясининг узунлиги 5-6 см. Думғаза 
ёнбош бўғими рўпарасида ҳар бир умумий ёнбош артерияси ташқи ва ички 
ёнбош артериясига бўлинади. 
Ички ёнбош артерияси тос ичидаги ва ташқарисидаги барча орган 
ҳамда мускулларни қон билан таъминлайдиган бир нечта тармоққа бўлинади. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish