57
Чўмичсимон тоғайлар уч қиррали пирамидага ўхшайди. Булар
кекирдакнинг ҳаракатчан тоғайи бўлиб, асоси билан узуксимон тоғай
пластинкасига туташади. Тоғайнинг олдинги-орқа ўсимталари бўлиб,
орқадаги ўсимтага ҳиқилдоқ
мускуллари бирикади, олдинги ўсимта товуш
ўсимтаси деб номланади, унга товуш пайлари бирикади. Чўмичсимон
тоғайларнинг бу ўсимталаридан қалқонсимон тоғай бурчагининг ички
юзасига қараб, ўртасида товуш ёриғи бўлган иккита товуш пайи чиқади.
Товуш ёриғи нафас олинганда кенгаяди, чиқарилганда тораяди.
Эркакларнинг товуш пайи узунроқ (20-24 мм), аёлларда калтароқ (15-18 мм)
бўлади.
Эркакларнинг товуши паст, аёлларники юқорироқ бўлади. Товуш
пайлари орасида товуш ёриғи бўлади.
Ҳиқилдоқ устлиги (қопқоғи) тоғайи бир оз эгилган, эгилувчан
бўлганлигидан ҳаракатчандир. ҳиқилдоқ устлиги тоғайи битта боғлағич
билан қалқонсимон тоғайнинг ички юзасига, иккинчи боғлағич
билан тил
ости суягига бириккан. ҳиқилдоқ устлиги тоғайи овқат ютилаётганда
ҳиқилдоқни беркитади.
Ҳиқилдоқ мускуллари ихтиёрий мускуллар бўлиб, улар қисқарганда
тоғайлар ҳаракатланади. Узуксимон-қалқонсимон мускулли қилдоқ
мускулларининг энг каттаси ва кучлиси бўлиб, у қисқарганда товуш пайлари
таранглашади.
Товуш мускуллари қалқонсимон тоғайга, ичкаридан чўмичсимон
тоғайга ва мускул тўсиқларига бирикади, улар қисқарганда
товуш пайлари
бўшашади. Бу мускуллар маймунларда бўлмайди.
Узуксимон-чўмичсимон мускул орқа томонда жойлашган бўлиб, товуш
пайларини таранглаштиради ва товуш ёриғини кенгайтиради. Узуксимон-
чўмичсимон ён мускул товуш ёриғини
торайтиради ва товуш пайини
бўшаштиради.
Кўндаланг ва қия чўмичсимон мускул қисқарганда товуш ёриғининг орқа
томони тораяди.
Чўмичсимон-хиқилдоқ устлиги мускули ҳиқилдоқ устлигини пастга
туширади, яъни ҳаво йўлини беркитади. Қалқонсимон тоғайнинг ҳиқилдоқ
устлиги мускули, аксинча, ҳаво йўлини очади, яъни ҳиқилдоқ устлигини
кўтаради. Ҳиқилдоқнинг ичи шиллиқ парда билан қопланган бўлиб, бу қисм
иккита бурма ҳосил қилади. Буларнинг биттаси товуш пайлари тагида бўлиб,
товуш бурмалари дейилади. Иккинчиси қоринча бурмаси дейилиб, у юқорида
товуш бурмаларига параллел жойлашган. Иккала бурма орасида ён деворда
ҳиқилдоқ қоринчаси бўлиб, у товуш халтачасининг рудиментидир.
Шиллиқ парда тукли эпителий билан қоплалган бўлиб, унда безлар кўп.
ўпкадаи чиқаётган ҳаво товуш пайларини тебратиши натижасида товуш
пайдо бўлади. Янги туғилган боланинг ҳикилдоғи узунpoқ, бир оз юқорида
бўлади. Етти ёшда ўғил болаларда ҳиқилдок, қизларникига нисбатан узунроқ
бўлиб, балоғатга етиш даврида ўғил болаларда тез ўсади, товуш пайлари
узунлашади. Бу даврда бола товушини эҳтиёт қилиш керак. Катта одамда
ҳиқилдоқ устлигидан ташқари, ҳиқилдоқнинг ҳамма тоғайларида суякланиш
нуқталари ҳосил бўла бошлайди.
58
Трахея. Трахеянинг юқори учи VI-VII бўйин умуртқалари олдида
кекирдакдан бошланиб, пастки учи IV-V кўкрак умуртқалари олдида ўнг ва
чап бронхларга бўлинади. Трахея ярим ҳалқа шаклидаги 16-20 та эластик
тоғайдан тузилган бўлиб, бу тоғайлар халқасимон боғлағич ёрдамида бир-
бирига бириккан. Катта одамда трахеянинг узунлиги 10-13 см. Трахея
тоғайлари
эгилувчан, орқа юзаси парда билан қопланган бўлади. Тоғай
халқалар бир-бирига ҳаракатчан бирикканлиги учун трахея эгилувчан ва
ҳаракатчандир.
Трахеянинг шиллиқ пардаси ҳиқилдоқникига ўхшайди, лекин бур-
малари бўлмайди. Трахея бронхларга бўлинган жойда ўнг бронх тўғри, чап
бронх тўғри бурчак остида ажралади. Шунинг учун, баъзан неча марта
тармоқланади бронхда бўлади. Бронхлар ўпка дарвозасидан (қопқасидан)
ўтиб яна бир неча марта тармоқланади ва бронхлар дарахти ҳосил қилади.
Улар бўлинган
сари диаметри кичрайиб, тоғай йўқолиб, эгилувчан юмшоқ
деворга айлана боради. ўнг бронх узунлиги 3 см келадиган, диаметри
кенгроқ найча бўлиб, 4-7 та ярим халқадан тузилган, чап бронх узунлиги 4-5
см бўлган ингичкароқ найдир. Бу 7-12 та ярим ҳалқадан тузилган бўлади.
Бронхлар ўпкаларга кириб, унинг ичида давом этади ва иккиламчи, учламчи
ва ҳоказо бронхлар ҳосил қилади. Бронхлар жуда кўп тармоқ ҳосил қилади.
Улар бронх дарахти деб аталади. Бронхлар диаметри 1 мм чамасидаги
бронхиолалар билан тугайди. Бронхиолалар деворида кўп миқдорда ўпка
пуфакчалари, яъни альвеолалар бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: