52
баъзиларини бутунлай, бошқаларини учта томондан ўраб туради. Органлар
қорин пардаси билан ҳамма томондан ўралса, интраперитонеаль, учта
томондан
ўралса,
мезоперитонеаль
ва
бир
томондан
ўралса,
экстраперитонеаль ҳолат деб аталади. Қорин пардаси ўраб
олганда у
органнинг девори билан қўшилиб кетиб, деворининг бир қисми, яъни унинг
ташқи пардаси бўлиб қолади. Шунинг учун қорин пардаси қорин
бўшлиғининг деворини қоплаб турувчи девор олди, яъни париеталь ва
органларни қоплаб
турувчи ички, яъни висцераль варақларига бўлинади.
Иккала варақ қорин пардаси халтачасининг қисмларидир.
Қорин пардаси девордан органга ўтганда, баъзи жойларда, ёки бир
органда иккинчисига ўтганда пайлар ҳосил қилади. Бу пайлар қорин
пардасига икки ёки камдан-кам ҳолда бир варағдан иборат бўлади.
Қорин пардаси пайларнинг бир қисми анчагина мураккаб тузилган.
Ичакни қориннинг орқа девори билан боғлаб турувчи пайлар қорин
пардасининг икки варағидан тузилган бўлиб, улар оралиғида томир, нерв ва
лимфа тугунчалари бўлади. Бундай пайлар ичак тутқичлари (mesenterium)
деб аталади. Уларга орган эркин осилиб туради.
Тўрт хил ичак тутқичи: 1) ингичка ичак тутқичи, 2) чамбар ичак
кўндаланг қисмининг тутқичи, 3) сигмасимон ичакнинг тутқичи, 4) тўғри
ичакнинг юқориги учдан бир қисмининг тутқичи бўлади. Булардан ташқари,
чувалчангсимон ўсимтанинг ичак тутқичи ҳам бўлади.
Ингичка ичакнинг
тутқичи энг кенг. Ўнгда оч ва ёнбош ичаклар осилиб туради. Унинг илдизи,
яъни девор ёнидаги варағининг ичак тутқичига ўтиш жойи, чапда белнинг II
умуртқаси билан ўнгда думғаза-ёнбош суяклари бўғими орасида жойлашади.
Унинг чет қисми оч ва ёнбош ичаклар узунлигига, яъни бир неча метрга тенг;
шунда худди елпиғичга ёки ёқа бурмасига (номи ҳам шундан келиб чиққан)
ўхшаш бир нарса ҳосил бўлади.
Чамбар ичак кўндаланг қисмининг ичак тутқичи қорин бўшлиғини
икки қаватга бўлган ҳолда кўндаланг жойлашади; юқориги қаватда ошқозон,
ўн икки бармоқ ичак, жигар, талоқ ва ошқозон ости бези жойлашади. S
шаклдаги ичакнинг тутқичи унинг жойлашишига мувофиқ бўлади.
Тўғри ичакнинг юқориги учдан бир қисмида унча катта бўлмаган
тутқичи бор, бошқа бўлимларининг тутқичи бўлмайди, шу
билан бирга
ўртадаги учдан бир қисми учта томондан (мезоперитонеаль ҳолатда) қорин
пардаси билан ўралган, пастки учдан бир қисми эса ўралмаган бўлади.
Чувалчангсимон ўсимтанинг тутқичи энг кичик тутқичдир. Унинг
ичидан ўсимтанинг томир ва нервлари ўтади.
Чарви қорин пардаси пайларидан биридир. Катта чарви ошқозоннинг
катта эгиклигидан то тос суягигача осилиб туради ва қорин бўшлиғидаги
органларни олдинги томондан кенг фартук шаклида ўраб олади.
Кичик чарви жигар қопқаси билан ўн икки бармоқ ичакнинг бошланиш
жойи ҳамда ошқозоннинг кичик эгиклиги ўртасида жойлашади. Жигар билан
ўн икки бармоқ ичак ўртасида тортилган пай унинг чети бўлиб хизмат
қилади; бу пайнинг варақлари оралиғида қопқа вена, жигар артериаси ва ўт
йўли жойлашади.
53
Қорин пардаси бу ҳамма ҳосилаларнинг ва ёрқинсимон
жойларнинг
келиб чиқиши анчагина мураккаб бўлиб, энг аввало жигарнинг ривожланиши
ва унинг қорин бўшлиғининг ўнг томон юқориги қисмига жойлашганлигига
боғлиқ.
Қорин пардаси ривожланишининг бошланғич даврида ошқозон ўрта
чизиқ бўйлаб тик жойлашади, шу билан бирга унинг олдинги ва орқа
эгикликларига қорин пардаси дупликатуралари (ошқозоннинг ичак
тутқичлари) келиб ёпишади. Кейинчалик ошқозон тик сагитталь ўқ атровида
бурилади, бунинг натижасида олдинги эгиклик—юқориги эгиклик, орқа
эгиклик эса пастки эгиклик, чап юза—олдинги юза, ўнг юза эса орқа юза
бўлиб қолади; шу билан бирга ошқозон ичак тутқичлари шакл ўзгартириб,
алоҳида ҳосилалар—чарвига айланади.
Катта чарви қорин пардасининг тўртта варағида,
кичик чарви эса
иккита варағидан таркиб топган.
Қорин ва тос бўшлиғида жойлашган органлар уларнинг қорин
пардасига бўлган муносабатига қараб қуйидаги:
интраперитонеаль,
мезоперитонеаль ва экстрааперитионеаль гуруҳларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: