48
бошланиш қисми трахеянинг бронхларга бўлинган қисмига тўғри келган жой
ва диафрагмадан ўтаётган қисми бир оз торайган бўлади.
Меъда (gaster) овқат ҳазм қилиш органларининг энг кенг қисми бўлиб,
чап томонда қовурғалар остида, диафрагманинг тагида,
1
/
4
қисми унгда ётади.
Меъданинг шакли овқат билан тўлишига қараб, шохсимон, ноксимон бўлади
ёки реторта колбасига ўхшайди. Унинг ҳажми ҳам овқат билан тўлишига
қараб ўзгариб туради. Катта одамларда унинг ҳажми 1-3 л, узунлиги ўртача
25-30 см, эни 12-14 см бўлади. Меъданинг бир оз тўртиб чиққан, пастга
қараган томони катта айланаси, ўнг ва юқори томонга қараган кичик
айланаси ажратилади. Меъданинг кириш қисми
кардий, туби
фундус, чиқиш
қисми
пиллорус дейилади. Меъдага кириш қисм боғлағичлар билан
диафрагмага, чиқиш (привратник) қисми орқа қорин деворига бириккан
бўлиб, қолган қисми эркин ҳаракат қилади. Меъда девори учқаватдан:
шиллиқ, мускулли ва сероз қаватдан тузилган бўлади. Шиллиқ қават пушти
рангда бўлиб, жуда кўп бурма ҳосил қилган, устки юзаси бир қават
призмасимон эпителий ҳужайралари билан қопланган. Шиллиқ қават тагида
жуда кўп миқдорда найчасимон безлар жойлашган. Бу қаватдаги безларнинг
умумий сони одамда 40 миллионга етади. Бу безлар меъданинг туби
(фундаль), кардий, пилорик безлар деб номланади. Фундаль безлар 35
миллиондан ортиқ бўлиб, асосий ва қоплаб турувчи безларга бўлинади.
Найсимон безларнинг йўли меъда чуқурчаларига очилади. Асосий
ҳужайраларнинг танаси ва таги пепсин ферменти ишлаб чиқаради.Пепсин
ферменти оқсилларни парчалайди. Меъданинг привратник қисмида ўраб
турувчи хужайралар бўлмайди. Шунинг учун бу қисмдан кислотали шира
эмас, балки кучсиз ишқорий хусусиятга эга бўлган, фақат пепсинни ўзида
сақлаган шира ажралади. Шиллиқ, қаватнинг тагида шиллиқ ости қават
жойлашган бўлиб, у юмшоқ бириктирувчи тўқимадан тузилган. Унда қон
томирлари ва нерв толалари кўп бўлади. Меъданинг мускул қавати: ташқи
кўндаланг, доиравий ва ички қия мускуллардан тузилган. Доиравий
мускуллар меъданинг кириш қисмида, меъда танасининг привратник қисмга
ўтиш жойида яхши ривожланган. Бу мускуллар меъданинг кириш ва чиқиш
қисмида сфинктер ҳосил қилади.
Меъда устки томондан сероз қават билан ўралган. Бу қават юпқа
бириктирувчи тўқимадан тузилган бўлиб, қорин пардасининг ички варағидан
ҳосил бўлади. Меъданинг олдинги-орқа юзаларини қоплаган сероз парда
катта-кичик айланаларда бирлашиб, меъда-жигар, меъда-талоқ боғламларини
ҳосил қилади ва катта чарвига туташади.
Ичаклар (intestiпum) овқат ҳазм қилиш органларининг энг узуни
бўлиб, одамда 7-7,5 м бўлади, Ичакларда овқат моддалар хазм бўлишда
(парчаланишда) давом этади ва қонга сўриладиган ҳолдаги эритма ҳосил
қилади. Ичаклар бир неча хил: ингичка ичак, йўғон ичак, кўричак, ўникки
бармоқ ичак ва хакозо бўлади. Энг узуни ингичка ичак бўлиб, узунлиги 5-6 м
га етади. Йўғон ичак 1,3-1,5 м узунликда бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: