O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

Oғиз бўшлиғи. Оғиз бўшлиғи (cavum oris) овқат ҳазм қилиш 
каналининг бошланғич қисмидир. У оғиз тешигидан бошланади. Оғиз 


45 
тешиги эса пастки ва юқори лаб билан ўралган бўлади. Лаблар мускул-тери 
тузилмасидан иборат бўлиб, ташқи томондан тери, ички томондан шиллиқ 
парда билан ўралган. Тери остида капилляр қон томирлари кўриниб 
туради. Шунинг учун ҳам лаблар пушти рангда бўлади. Лабнинг бу қисмида 
тук, шилимшиқ безлар бўлмай, кам миқдорда ер безлари бор. Лунжларнинг 
ички сатҳи билан тишлар ўртасида ёйсимон, торгина оғиз даҳлизи бор. Оғиз 
бўшлиғи юқоридан қаттиқ ва юмшоқ танглай, пастдан жағ-тил ости 
мускуллари ва тил, олдиндан, ёғ томонларидан милк ва тишлар билан 
чегараланган бўлади. Оғиз бўшлиғи шилимшиқ, парда билан ўралган. 
Оғизнинг икки томонида лунжлар бўлиб, булар мускулдан тузилган. 
Лунжларнинг ички юзаси шиллиқ, парда билан, ташқариси тери билан 
қопланган. Лунжнинг шиллиқ қаватида майда безлар бўлиб, улар лунжни 
намлаб туради. Йирик қулоқ олди сўлак безининг йўли лунжларга очилади. 
Оғиз бўшлиғининг юқори томони қаттиқ танглай билан қопланган 
бўлиб, у орқада юмшоқ танглайга айланади. Қаттик, танглай юқориги 
жағнинг танглай ўсимтаси ва танглай суягининг горизонтал пластинкаси 
ҳисобига ҳосил бўлади. Унинг устки томони суякка махкам бириккан 
шилимшиқ парда билан ўралган. 
Юмшоқ танглай қаттиқ танглайнинг давоми бўлиб, шилимшиқ билан 
ўралган қалин мускул пардадир. Юмшоқ танглай оғизнинг орқа томонида 
пастга эркин осилиб туради. Унинг ўрта қисмида кичик тилча бўлади. Бу 
тилча овқат ютиш вақтида кўтарилиб, ҳалқумнинг бурун қисмини бекитади. 
Юмшоқ танглай скелет мускуллари ёрдамида кўтарилади ва ёнга чузилади. 
Унинг икки ёғ деворида шилимшиқ парданинг 2 қават бурмали ёйлари бўлиб, 
улар ҳалқум тешигининг ён деворларини, ҳосил қилади. Ёйлар оралиғидаги 
ковакда лимфа тугунлари тўпланган бодом безлари жойлашган. 
Тил (lingua) оғиз бўшлиғи тагида жойлашган. У мускулли орган бўлиб, 
хусусий тил мускулига ва скелетга бириккан мускулларга эга. Тилнинг учи, 
танаси ва илдизи бўлади. 
Тил илдизи билан тил ости суягига бириккан бўлиб, учи эркин. 
Тилнинг хусусий мускули тил-тилости, тил-бигизсимон ўсимта, тил ияк, тил-
танглай мускуллари билан бирга бириккан бўлади. Тил-тил ости мускули тил 
ости суяги ва ҳиқилдоқ устлигидан бошланиб тилда тугайди. У қисқарганда 
тилни орқага ва пастга тортади. Тил-бигизсимон ўсимта мускули чакка 
суягининг бигизсимон ўсимтасидан бошланиб, иккинчи томондаги шу 
мускул билан тил илдизи олдида бирикиб, ҳалқа ҳосил қилади. У 
қисқарганда тилни юқорига ва орқага тортади. Тил-ияк мускули пастки 
жағнинг ияк дўнгчасидан бошланиб, тилда тугайди. У қисқарганда тилни 
пастга ва олдинга тортади. Тилнинг хусусий мускуллари эса тил ичида 
жойлашган бўлиб толалари кўндаланг, узунасига, юқорига ва пастга 
йўналган бўлади. Тил скелет ва хусусий мускуллари ёрдамида серҳаракатчан 
бўлган органдир. Тил ҳаракати туфайли овқат сўлак билан аралашади, овқат 
луқмаси ҳосил бўлади ва ютилади. Бундан ташқари, тил сўзларни тўғри 
талаффуз қилишда иштирок этади. Тил қаттиқ танглай билан биргаликда 
сўришда, яъни оғизда манфий босим ҳосил қилишда муҳим аҳамиятга эга. 


46 
Тилнинг устки қисмидаги шилимшиқ қаватда тўрт хил кичик сўрғич 
жойлашган. Унинг танаси билан олдинги томонида ипсимон сўрғичлар, 
уларнинг орасида қўзи-қоринсимон сўрғичлар жойлашган. Тил илдизига 
яқинроқда, унинг четларида баргсимон, ўртасида новсимон сўрғичлар 
жойлашган. Бу сўрғичларда там билиш рецепторлари жойлашган. Тилнинг 
учки қисми ширинни, икки ёни нордон ва шўрни, орқа қисми кўпроқ аччиқни 
сезади. Тилнинг тагидаги шилимшиқ қаватда сўрғичлар бўлмайди. У ерда 
лимфа пуфаклари жойлашган. Тил тагида шилимшиқ пардадан тузилган тил 
тутқичи бўлиб, у тилни пастга тортиб туради. Тил тутқичи асосининг икки 
ёнида жағ ости ва тил ости сўлак безларининг йўли очилади. 
Тишлар (denies) юқориги ва пастки жағ суягидаги альвеола 
ўсимталари чуқурчасида жойлашади. Тишлар 32 та бўлиб, 16 таси пастки 
жағда, 16таси юқориги жағда қўйидаги тартибда жойлашади. 
Жағнинг ярмида 4 та кесувчи, 2 та қозиқ, 4 та кичик озиқ ва 6 та катта 
озиқ тишлар бўлади. Иккала жағнинг бир томонидаги тишларни қуйидаги 
формула билан ифодалаш мумкин: 
2 1 2 3 
2 1 2 3 
Ҳар бир тишнинг коронкаси, бўйни ва илдизи бўлиб, илдизи билан жағ 
суякларидаги чуқурчаларга жойлашади. Коронкаси эркин кўриниб туради. 
Илдизи билан коронкаси орасида милк билан ўралган торайган қисм - тиш 
бўйни жойлашади. 
Тиш дентиндан тузилган бўлиб, коронкаси юпқа, пишиқ эмаль билан 
қопланган. Эмаль организмдаги энг пишиқ тўқима бўлиб, каттиқлиги кварцга 
тенг келади. Тишнинг илдизи цемент деб аталадиган суяк тўқима билан 
қопланган. Унинг учи тешик бўлиб, ундан тишнинг ичига (пульпага) қон 
томирлар, нерв толалари ўтади. 
Курак тишлар 8 та бўлиб, овқатни кесиб олишга мослашган, уларнинг 
коронкаси ясси тўртбурчак шаклда бўлади. Уларнинг илдизи битта бўлиб, 
конус шаклида. Кемирувчиларда бу тишлар яхши ривожланган. 
Қозиқ тишлар 4та, узун учли бўлиб, жуда мустаҳкам. Бу тишлар 
йиртқичларда жуда яхши ривожланган. Кичик озиқ тишлар 8та бўлиб, 
уларнинг коронкаси юмалоқлашиб, устки юзасида 2та дунгча ҳосил қилади. 
Илдизининг учи ҳам 2га ажрала бошлайда.
Катта озиқтишлар ёки жағ тишлар 12та бўлиб, уларнинг коронкаси 
куб шаклида, устки юзаси 4 та дўнгча ҳосил қилади. Илдизи юқоридагиларда 
3 айри, пастдагиларда 2 айри бўлади. Бу тишлар овқатни майдалашга 
мослашган бўлиб, кавш қайтарувчи ҳайвонларда жуда яхши ривожланган. 
Одамнинг 6-8 ойлигидан то 2-2,5 ёшигача сут тишлари чиқади. Улар 7 
ёшгача сақланади. Сут тишлари 20 та. Уларнинг формуласи 
2 1 2
2 1 2


47 
Сут тишларида катта озиқ тишлар бўлмайди. Сут тишлари 7 ёшдан 12-
13 ёшгача доимий тишлар билан алмашинади. Доимий тишлар 20-25 ёшгача 
чиқиб тугайди. Охирги жағ тиш 25-30 ёшда чиқади, у ақл тиши деб аталади. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish