O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

Ўпкалар. Ўнг ва чап ўпка (pulmones) кўкрак қафасининг 
4
/
5
қисмини 
эгаллаб туради. Ҳар қайси ўпка алоҳида сероз парда ичида жойлаштан. Ўпка 
конус шаклида бўлиб, унинг учта юзаси фарқ қилинади: пастки юзаси асосий 
юза дейилиб, диафрагмага тегиб туради; ташқи юзаси қавариқ бўлиб, кўкрак 
қафаси деворига қaраган, унда қовурғаларнинг изи ҳам сезилади; ички юзаси 
ботироқ бўлади. ўпканинг юқориги учи чўққиси дейилади, у бўйин соҳасида 
кўкрак қафаси тешигидан бир оз чиқиб туради. 
Хар қайси ўпкани чуқур эгатлар бўлакларга бўлади. ўнг ўпка уч 
бўлакка: юқори, ўрта, пастки; чап ўпка икки бўлакка: юқори ва пастки 
бўлакка бўлинади.
Ўпкага кирган бронхлар тармоқланиб, диаметри 1 мм ли бронхиолалар 
ҳосил қилади. Булар яна тармоқланиб, охирги бронхиолаларни ҳосил қилади.
Охирги бронхиолаларнинг учи ҳаво пуфакчалари - альвеолалар билан 
тугайди. Альвеолалар 400—500 миллионта бўлиб, уларнинг умумий сатҳи 
60-120 м
2
гача етади. Ўпканинг тузилиш бирлиги ацинус (шингил) 
ҳисобланади. Лешке фикрича (1921), ацинусга охирги бронхиоладаги 
альвеолалар киради. А. Г. Эйнгорн фикрига кўра (1953), ацинус анча майда 
бўлиб, у битта альвеола халтаси ичидаги альвеолалар йиғиндисидир. Ҳар 
иккала ўпкадаги ацинуслар сони 800 000 гача етади. 
Альвеолаларнинг девори жуда юпқа бўлиб, эластик парда 
эпителийсидан тузилган. Альвеолалар жуда кўп капиллярлар билан ўралган. 
Улар орқали қон ва альвеоляр ҳаво орасида газлар алмашинуви содир бўлади. 
Ўпканинг ранги ёш болаларда оч пушти бўлиб, кейин қўнғир қизил 
рангга киради. Ҳар бир ўпканинг ўртача вазни 500-600 г келади. 


59 
Нормал шароитда ҳар гал нафас олганда 0,5 л ҳаво алмашинади. Чуқур 
нафас олиниб, чуқур нафас чиқарилганда 3,5 л ва ундан кўп ҳаво 
алмашинади. Ҳавоси чиқарилган ўпкада қолдиқ ҳаво бўлгани учун у сувда 
чўкмайди. Ўпка катта ва кичик қон айланиш доираларидаги қон билан 
таъминланади. 
Плевра. Ўпкалар устки томондан сероз парда - плевра (pleura) билан 
ўралган бўлади. Бу парда икки қаватдан иборат бўлиб, ичкиси висцерал, 
ташқиси париетал қават дейилади. Ички висцерал, яъни ўпка пардаси ўпкага 
ёпишган бўлиб, унинг бўлаклари орасига киради ва уларни бир-биридан 
ажратади. Ўпка илдизида висцерал қават париетал қаватга ўтади. Париетал 
қават кўкрак қафаси деворига ёпишган бўлиб, унинг ички томони мезотелий 
билан қопланган. У сероз суюқлик билан ҳўлланиб туради ва бир оз ялтироқ 
бўлади. 
Пардалар орасида 1-2 мл суюқлик бўлади. Ички пардада лимфага 
нисбатан қон томирлари кўп бўлиб, улар айириш вазифасини бажарса, ташқи 
пардада лимфа томирлари кўп бўлиб, улар қайта сўрилиш — реабсорбция 
вазифасини бажаради. Пардалар орасидаги бўшлиқ плеврааро бўшлиқ 
дейилади. Бу бўшлиқ ичидаги босимнинг ўзгариши нафас олиш ва нафас 
чиқаришга сабаб бўлади. 
Кўкрак оралиғи. Ташқи ва ички плевра пардалар орасидаги органлар 
билан тўлиб турадиган қисм — кўкрак оралиги (mediastinum) деб номланади. 
Кўкрак оралиғи икки ёнидан плевра, олдиндан тўш суяги, орқадан кўкрак 
умуртқалари, пастдан диафрагма билан чегарадош. Кўкрак оралиғида 
айрисимон без (болаларда), юрак, ундан чиқадиган йирик қон томирлари, 
трахея, қизилўнгач, баъзи нервлар, кўкрак лимфа оқими ва лимфа тугунлари 
жойлашган.
Кўкрак оралиғидаги барча органлар юмшоқ бириктирувчи тўқима 
билан қопланган бўлади.

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish