O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus



Download 7,18 Mb.
bet9/182
Sana29.03.2022
Hajmi7,18 Mb.
#515491
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Назорат саволлари:
1. Бошскелетсизлар кенжа типи вакилларининг ўзига хос тузилиши ва тарқалишини тушунтиринг.
2. Бошскелетсизлар кенжа типининг асосий синфлари, туркумлари ва турларини кўрсатинг.
3. Ланцетник тузилишининг қайси белгиларига қараб хордалилар
типига киритилади?
4. Ланцетникнинг умуртқасиз ҳайвонлардан ҳалқали чувалчангларга ўхшаш белгилари нималардан иборат?
5. Ланцетникнинг кўпайиши ва ривожланиши ҳамда бошскелетсизларнинг келиб чиқишини тушунтиринг.


4. Мавзу: УмуртҚалилар (Vertebrata), яъни бошскелетлилар (Craniata) кенжа типининг умумий тавсифи ва СИСТЕМАТИКАСИ. ЖАҒСИЗЛАР БЎЛИМИ. тЎГАРАК ОҒИЗЛИЛАР СИНФИ


режа:
1. Умуртқалилар кенжа типининг умумий тавсифи ва систематикаси.
2. Жағсизлар (Agnatha) катта синфининг умумий тавсифи.
3. Тўгарак оғизлилар (Cyclostomata) синфи вакилларининг ўзига хос тузилиш хусусиятлари.
4. Тўгарак оғизлилар синфининг таснифи ва уларнинг аҳамияти.


Таянч сўзлар: эндодерма, миксиналар, миногалар, горизонтал,кардинал, веноз, аорта, артерия, вена синуси, мезонефроз, мугуз, пат, юнг, висцерал, гемоглобин, эритроцитлар, лимфа, паренхиматоз, секреция, гипофиз.
Мавзу баёни:
Умуртқалилар хордалилар типининг, умуман ҳайвонот дунёсининг энг юксак ривожланган гуруҳи ҳисобланади. Умуртқалилар фаол ҳаракат-ланиб ҳаёт кечиришга ўтган бошскелетсизлардан келиб чиққанлиги тахмин қилинади. Ирсий ўзгарувчанлик ва табиий танланиш натижасида бошскелетсизлар орасида актив озиқланишга мослашган, яъни нерв, Ҳара-катланиш системаси ва бошқа органлари бирмунча яхшироқ ривожланган шакллари ажралиб чиққан. Эволюция жараёнида уларнинг тузилиши тобора мураккаблашгани туфайли улардан умуртқалилар келиб чиққан.
Умуртқалиларнинг танаси бош, бўйин, гавда, оёқлар ва дум бўлим-ларидан иборат. Териси кўп қаватли эпителий ва унинг остида жойлашган бириктирувчи тўқима қаватидан иборат. Тери ҳайвон организмини турли механик ва ташқи муҳитнинг бошқа зарарли таъсиридан ҳимоя қилади. Тери турли ўсимталар, хусусан суяк ёки мугуз тангачалар, пат, юнг ва ҳар хил безларни ҳосил қилиши мумкин. Теридан ҳосил бўлган ўсимталар ҳар хил систематик гуруҳларда турли хил бўлади. Умуртқали-лар одатда умуртқасизларга нисбатан анча йирик, катталиги бир неча мм-дан (айрим балиқлар) 33 м-гача (айрим китлар) бўлади.
Ички скелети бош скелети, ўқ скелети (хорда ёки умуртқа поғонаси) ва бошқа бўлимлардан иборат. Бош скелети бош мия ва сезги органлари (ҳид билиш, кўриш, эшитиш, мувозанат сақлаш), Ҳазм қилиш системасининг олдинги қисми ва у билан боғланган жабраларни мустаҳкамлаб туриш функциясини бажаради. Бош скелети 2 қисмдан – мия қутиси (бош мия ва сезги органларини ҳимоя қилиб турувчи) ва висцерал (ҳазм қилиш ва жабралар билан боғланган) қисмлардан иборат. Хорда умуртқалилар эмбрионал ривожланиши даври учун хос бўлади. Вояга етиш даврида хорда тоғай ёки суяк билан алмашинади. Фақат тўгарак оғизлилар ва тоғайли балиқларда хорда ҳаёти давомида сақланиб қолади.
Ҳаракатланиш органлари дастлабки сувда яшовчи ҳайвонларда сузгичлардан иборат. Қуруқликда яшашга мослашган умуртқалиларнинг оёқ-лари ва қанотлари ривожланган. Бирламчи сув ҳайвонлар тана тузилиши мураккаблашиб бориши билан бирга мускуллари ҳам тобора кўпроқ ихтисослашиб, уларнинг хилма-хиллиги ҳам орта боради.
Ҳамма умуртқалиларнинг юраги бўлади. Юрак бошскелетсизларнинг қорин томиридан келиб чиққан бўлиб, юраколди халтаси билан ўралган. Қонида гемоглобин билан тўйинган эритроцитлар бор. Эритроцитлар нафас олиш органларидан кислородни қон плазмасига нисбатан анча кўп миқдорда шимиб олади ва танадаги органларга осон беради. Лимфа систе-маси ва тўқима суюқлиги қон капиллярлари билан танадаги тўқималарни боғловчи бўғим Ҳисобланади. Лимфа йўллари вена томирларига келибтуташади. Лимфа ва тўқима суюқлиги оч сарғиш тусда бўлади.
Нафас олиш органлари бошскелетсизларникига нисбатан жуда мураккаб тузилган. Бирламчи сув ҳайвонларида жабра ёриқлари яқинида ҳар хил ўсимталар (пластинкалар, варақлар ва бошқалар) жойлашган. Қалин капиллярлар билан қопланган бундай ўсимталар жабраларнинг газ алмашинуви юзасини кескин оширади. Қуруқликда яшовчи ва иккиламчи сувда яшашга ўтган ҳайвонларнинг нафас олиш органлари ўпкалардан иборат. Бирламчи сувда яшовчи ҳайвонларда ва сувда ҳам қуруқликда яшовчиларда тери ҳам нафас олишда иштирок этади.
Асосий айириш органлари бошскелетсизларнинг кўп сонли содда тузилган найчаларининг қўшилиб кетиши натижасида ҳосил бўлган бир жуфт буйраклардан иборат.
Судралиб юрувчилар ва қушлардан бошқа барча ҳайвонларда диссимиляция маҳсулотлари нафас олиш органлари орқали, сутэмизувчиларда эса териси орқали ҳам чиқарилади.
Бошскелетсизларга нисбатан уларнинг овқат ҳазм қилиш системаси анча мураккаб тузилган. Хусусан, озиқни ушлашга мослашган оғиз тешиги ҳосил бўлган. Ҳазм қилиш системаси найи узайган бўлиб ҳар хил бў-лимлар (ошқозон, ингичка ва йўғон ичаклар)дан иборат. Ошқозон, ошқо-зоности ва ингичка ичак деворида ҳазм қилиш безлари кучли ривожланган. Бу безларнинг суюқлиги овқат таркибидаги оқсил, ёғ, углевод ва бошқа моддаларни ҳазм қилишга ёрдам беради. Бошскелетсизлар содда тузилган ўрта ичаги ўсимтасидан мураккаб тузилган паренхиматоз орган – жигар ҳосил бўлган. Жигар овқат ҳазм қилишда иштирок этиш билан бирга мураккаб биокимёвий жараёнлар кечадиган жой ҳисобланади.
Марказий нерв системаси бош мия ва орқа миядан иборат. Бош мия нерв найининг олдинги қисмининг йўғонлашувидан ҳосил бўлади. Бош мия 5 хил ўзаро туташган бўлимлар: олдинги, оралиқ, ўрта, узунчоқ ва миячадан иборат. Ҳар бир бўлимда муайян функцияни бажарадиган органларнинг марказлари жойлашган. Масалан, овқатланиш маркази узунчоқ мияда, Ҳаракатни бошқариш маркази миячада жойлашган. Сезги органлари жуда яхши ривожланган.
Умуртқалиларнинг ички секреция безлари барча жараёнларни идора қилиб туради. Асосий секреция безлари гипофиз, буйракусти, айрисимон, қалқонсимон, қалқонолди ва жинсий безлардан иборат.
Умуртқалилар жинсий усулда кўпаяди, кўпчилик турлари айрим жинсли. Фақат айрим турлари гермафродит ҳисобланади. Жуда кўпчилик балиқларнинг ва сувда ҳам қуруқликда яшовчиларнинг тухуми ташқи муҳитда; судралиб юрувчилар, қушлар ва сутэмизувчилар тухуми эса она организмида уруғланади. Кўпчилик тўгарак оғизлилар, балиқлар, сувда ҳам қуруқликда яшовчиларнинг тухумидан чиққан личинкаси ўзгариш орқали; судралиб юрувчилар, қушлар ва сутэмизувчиларнинг тухумидан чиққан насли эса ўзгаришсиз ривожланади.
Умуртқалилар кенжа типи 2-та бўлимга, яъни муртак пардасиз умуртқалилар (Anamnia) ва муртак пардали умуртқалилар (Amniota)га бўлинади. Бундан ташқари, умуртқалилар кенжа типи жағсизлар (Agnatha), балиқлар (Pisces) ва қуруқликда яшовчи умуртқали ҳайвонлар, яъни тўртоёқли умуртқалилар (Tetrapoda) катта синфларига бўлинади.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish