Назорат саволлари:
Назорат саволлари:
1. Умуртқалиларнинг бошқутисизлардан фарқ қилувчи белгиларини кўрсатинг.
2. Умуртқалилар скелети қандай қисмлардан иборат?
3. Умуртқалиларнинг нафас олиш ва қон айланиш системаси қандай тузилган?
4. Умуртқалилар кенжа типининг асосий систематик гуруҳларини кўрсатинг.
5. Жағсизлар (Agnatha) катта синфининг умумий тавсифи.
6. Тўгарак оғизлилар (Cyclostomata) синфи вакилларининг ўзига хос тузилиш хусусиятлари.
7. Тўгарак оғизлиларнинг кўпайиши ва ривожланиши.
8. Тўгарак оғизлилар синфининг таснифи.
9. Тўгарак оғизлиларнинг аҳамияти.
5. Мавзу: ЖаҒоҒизлилар (Gnatostomata)нинг тузилиши. БалиҚлар (Pisces) катта синфининг тавсифи ва таснифи. ТоҒайли балиҚлар (Chondrichthyes) синфи
режа:
1. Жағоғизлиларнинг (Gnatostomata) ўзига хос тузилиш хусусиятлари.
2. Балиқлар (Pisces) катта синфининг тавсифи ва таснифи.
3. Тоғайли балиқлар (Chondrichthyes) синфи вакилларининг тузилиши.
4. Тоғайли балиқларнинг сийдик-таносил системаси.
5. Тоғайли балиқлар (Chondrichthyes) синфи таснифи.
Таянч сўзлар: сийдик-таносил, кўппак акула, клоака, гетероцеркал, копулятив, плакоид, дентин, амфицель, висцерал, базалия, радиалия, пластинка жабралилар, гигант, арра балиқ, химера,, гомоцеркал, гемал, парасфеноид, коракоид, клейтрум, пилорик, сўғон, гидростатик, Вольф канали, Мюллер канали.
Мавзу баёни:
Ҳозирги замонда яшаётган тоғайли балиқлар синфига 650-730-та тур киради ва улар иккита кенжа синфга бўлинади: 1. Пластинка жабралилар (Elasmobranchii) кенжа синфи; 2. Яхлит бошлилар (Holcephalia) кенжа синфи. Пластинка жабралилар кенжа синфи ўз навбатида иккита туркумни, яъни акулалар ва скатларни ўз ичига олади. булар сувда яхши сузади ва йиртқичлик билан ҳаёт кечиради. Акулаларга вакил қилиб бўйи 5 м-гача борадиган Атлантика ва Тинч океанларда яшайдиган кўк акулани, 15-20 м-гача борадиган китсимон ва гигант акулаларни, Қора денгизда яшайдиган 1 м-гача борадиган тиканли акулани олиш мумкин.
Скатларнинг жабра ёриқлари ва бурун тешиклари қорин томонида жойлашади. Гавдаси елка-қорин томонидан кучли қисилган, кам ҳаракатчан тоғайли балиқлардир. Скатларнинг типик вакиллари-тиканли скат, электр скати, арра балиқлар-тропик денгизларда яшайди. Умуман, скатлар туркумига 350 та тур киради.
Яхлит бошли балиқлар кенжа синфининг турлари кам бўлиб, гавдаси дуксимон шаклда бўлади. Танглай квадрат тоғайли мия қутиси скелетига қўшилиб кетади. Шу сабабли яхлит бошлилар дейилади. Жабра ёриқлари устидан умумий тери парда билан қопланган. Клоакаси йўқ. буларга вакил қилиб Ғарбий Европа соҳилларида учрайдиган европа химерасини олиш мумкин.
Акулалар ва скатларнинг ички уруғланиши, тухумларининг қаттиқ модда билан ўралганлиги, тухумларининг йирик заҳира озуқа моддаларига бой бўлганлиги натижасида эмбрионал ва постэмбрионал даврларида ўлиш кескин камаяди. Шу сабабли бу балиқлар кам турли бўлишига қарамасдан Ер юзида кенг тарқалган. Тоғайли балиқлар дунё миқёсида ушланадиган балиқларнинг 1,5-2%-ини ташкил этади. Австралия ва Японияда кўпчилик тоғайли балиқлар озуқа сифатида ишлатилади. Акуланинг жигаридан витамин «А» га бой бўлган балиқ ёғи олинади. Булардан ташқари, акула ва скатларнинг терисидан пойабзал ва галантерия маҳсулотлари тайёрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |