O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus



Download 7,18 Mb.
bet7/182
Sana29.03.2022
Hajmi7,18 Mb.
#515491
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Қобиқлилар (Tunicata), яъни личинка хордалилар (Urochordata) кенжа типи вакиллари ҳам тубан хордалилар бўлиб, фақат личинкалик даврида хордалилар типига хос тузилишига эга. Вояга етаётган ҳайвон-ларнинг хордаси йўқолиб кетади, нерв найи ўзгариб, ягона нерв тугунини ҳосил қилади. Фақат аппендикулярияларнинг хордаси ва нерв найи ҳаёти давомида сақланиб қолади. Тузилишининг бундай соддалашуви эркин яшовчи личинкани вояга етган даврида ўтроқ яшашга ўтиши билан боғлиқ. Танаси клетчаткага ўхшаш моддадан ҳосил бўлган қобиқ билан ўралганлиги туфайли бу ҳайвонлар қобиқлилар деб аталади.
Қобиқлилар океан ва денгизларда ҳаёт кечирувчи 1500-га яқин турни ўз ичига олади. Бу кенжа тип учта синфга бўлинади. Улар орасида асцидиялар (Ascidia) ва аппендикуляриялар (Appendicularia) синфларининг вакиллари кенг тарқалган. Асцидиялар танасининг узунлиги 0,1 мм.дан 300 см.гача келади. Вояга етган хайвоннинг танаси халтасимон бўлиб, қалин қобиқ – туника билан ўралган.
Асцидия танасининг остки томони билан сув тубига ёпишиб ҳаёт кечиради. Танасининг юқори учида оғиз тешиги (оғиз сифони), ундан пастроқда эса чиқариш тешиги (клоака сифони) жойлашган. Сув тана бўшлиғига оғиз сифони орқали кириб, клоака сифони орқали чиқиб кетади. Кўпчилик асцидиялар якка яшайди. Фақат айрим турлари колония ҳосил қилади.
Асцидиялар ва бошқа қобиқлиларнинг қон айланиш системаси туташ эмас. Қонни юрак ҳаракатга келтиради. Юракдан органларга қон томирлари кетади. Халқум деворида жуда кўп жабра тешиклари жойлашган. Жабра тешиклари деворида жуда кўп капилляр қон томирлари бўлади. Ана шу капиллярлар девори орқали газ алмашинуви содир бўлади. Асцидиялар танасида ҳосил бўлиб турадиган диссимиляция маҳсулотлари айрим ҳужайралар ичида тўпланиб туради. Бу маҳсулотлар организмдан чиқарилмайди.
Асцидиялар ва бошқа қобиқлилар гермафродит ҳайвонлар. Тухум ҳужайраси организм ичида (ички уруғланиш) ёки ташқи муҳитда (ташқи уруғланиш) уруғланади. Айрим турлари жинссиз йўл билан куртакланиб кўпаяди. Асцидиялар тухумидан ҳаракатчан микроскопик личинка чиқа-ди. Личинка бир қанча вақт эркин сузиб юради, кейин сув остидаги тошга ёки бирон нарсага ёпишиб олади. Ана шундан сўнг унинг думи, хордаси ва нерв найининг кўп қисми йўқолиб, тузилиши соддалашади.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish