O'zbekiston respublikasi oliy va o'rta mahsus ta'lim vazirligi cm. Mustafayev, O'. A. Ahmedov, M. S. Mustafayeva, M. T. Yulchiyeva


Машғулот 21 Ёпиқ коллотерал ўтказувчи най–тола боғламлари



Download 1,07 Mb.
bet37/100
Sana24.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#197838
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   100
Bog'liq
BOTANIKA

Машғулот 21
Ёпиқ коллотерал ўтказувчи най–тола боғламлари
Зарур материаллар:
Маккажўхори (Zea mays), кунгабоқар (Hellianthus annuus) ва қовоқ (Cucurbita pepo) пояси кесимидан тайёрланган тайёр препарат ёки шу ўсимликларнинг поясидан бир бўлак.
96о ли спирт, флороглюцин ва 25о ли сульфат кислотаси.
Устара ва лупа, пинцет, игна.
Топшириқ

  1. Маккажўхори поясининг кўндаланг кесимидан препарат тайёрланг ва ёпиқ коллатерал най боғлами билан танишинг.

  2. Тайёр препаратдан фойдаланинг.

Ишнинг бориши
Бир паллали қсимликлар щтказувчи най–тола боғламлари тузилиши ўзининг типик хусусиятига эга (расм р. Хрж.). уларда камбий қатлами йўқ. Шунга кўра бир паллали ўсимликлар иккиламчи йўғонланиш содир бўлмайди. Ўтказувчи толалар сирт томонида луб (флоэма) қатлами, унинг ички қисми содда тузилишга эга. У фақат икки элементдан: элаксимон найлардан–бироз йўғон, юмалоқ най ва йўлдош, деярли квадрат шаклдаги бироз катта ҳужайралардан шаклланган найлардан иборат.
Йўлдош ҳужайралар, одатда ҳужайра маҳсули билан тўлиб туради. Бундай холат уларнинг тириклигидан далолат беради. Элаксимон найлар қатор бўлиб жойлашган, узунчоқ ҳужайралардан шаклланади. Уларнинг орасида тўсиқлар сақланади. Бу тўсиқларда майда туйнуклар сақланган ва улар элакка ўхшаш бўлганлиги сабабли, элаксимон найлар боғлами номини олган. Амалий машғулотда маккажўхорининг бўғин қисмидан кўндаланг кесма тайёрлаймиз, устига флороглюцин, HCl ва бир томчи сув томизиб, предмет столчасига қўямиз ва қоплағич ойна билан ёпамиз. Кичик қилиб кўрсатадиган охулярда кўп сонли ўтказувчи най–тола боғламлари поядаги асосий паренхимасининг бироз катта найлари орасида жойлашганлиги кўринади. Марказда жойлашган най–тола боғламлари тўпламидан бирини белгилаб олиб, уни катталаштириб кўрсатадиган окулярда кузатамиз. Най боғламлари атрофи ёки унинг фақат сирт томонидан реактив таъсирида қизил рангга кирган лигниндан иборат қалин пўстли ҳужайралар жойлашганлигини кўрамиз. Булар склеренхима. Боғлам ўртасидаги у билан бир йўналишда иккита элаксимон, бироз катта диаметрдаги ўтказувчи най боғламлари жойлашган бўлиб, улар орасидаги йўғонлашган пўстли ёғоч пареххимаси ва ёғоч толалари жойлашган.
Поянинг марказидаги яқин жойда бир–учта спирал ва шохсимон, бироз кичик диаметрли ўтказувчи найлар жойлашган. Улар орасида анча катта ҳажмда ҳужайралараро бўшлиқ (ҳаво йўли) жойлашган бўлиб, бу бўшлиқ (илк) бошланғич ўтказувчи найлар деворининг бузилиши натижасида бунёдга келган. Ингичка най–тола боғламлари ва ҳаво қатламининг майда, пўсти ёғочланмаган ҳужайралардан иборат ёғоч паренхимаси ўраб туради Найлар, ёғоч толалари ва ёғоч паренхимасидан ксилема шаклланган. Йўғон найлар атрофида флоэма жойлашган (27 расм).
Барча қунғирбошдошлар (Роасеае) оиласига таалуқли ўсимликлар сингари маккажўхорида ҳам най–тола боғламлари элаксимон най боғламлари ва шахмат шаклида жойлашган йўлдош ҳужайралардан иборат.
Катта ҳужайралар элаксимон найлар бўлиб, поянинг кўндаланг кесимидан тайёрланган препаратда улар бўш кўринади, чунки уларнинг маҳсули, одатда оқиб кетади. Қуюқ маҳсулотли майда ҳужайралар–йўлдош ҳужайралар микроскопда аниқ кўринади. Флоэмада луб паренхимаси йўқ. Бу хусусият маккажўхори сингари барча қунғирбошдошлар оиласи вакиллари учун хос.
Ўтказувчи най боғламларининг барча тўқималари бирламчи меристема–прокамбийдан шаклланган. Бир паллали ўсимликлар пояси кесмасида ксилема ярим доира шаклида флоэма бўйлаб турганлиги эътиборни жалб этади. Маккажўхори най боғламлари поя радиуси бўйлаб, яъни ксилема поя марказига яқин, флоэма эса ташқи томонда жойлашган. Бундай толалар коллотериал тола деб юритилади. Бир паллали ўсимликларда най боғламларида камбийнинг иккиламчи меристема қатлами йўқ. Шундай экан, най боғлами бу ўсимликларда ёпиқ, кузатилган коллотерал боғлам ёпиқ ўтказувчи най–тола боғламларидан иборат.
Кузатилганларнинг барчасининг сурати чизамиз, меристема, йўлдош ҳужайрлар, ксилема, флоэмани алоҳида белгилаб қўямиз суратини чизамиз ва тавсифини батафсил ёзамиз.

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish