O'zbekiston respublikasi oliy va o'rta mahsus ta'lim vazirligi cm. Mustafayev, O'. A. Ahmedov, M. S. Mustafayeva, M. T. Yulchiyeva



Download 1,07 Mb.
bet47/100
Sana24.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#197838
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   100
Bog'liq
BOTANIKA

Машғулот 25
Вегетатив органлар
Вегетатив органларнинг морфологик тузилиш қонуниятлари. Ўсимликнинг индивидуал тараққиётининг дастлабки давридаёқ унинг морфологик тузилишида маълум қонуниятлар борлиги сезилади. Бу қонуниятлар ташқи муҳит омиллари билан боғлиқ бўлиб, бу хилдаги омилларнинг асосийлари ёруғлик, ҳаво ва тупроқ намлиги, ҳаво ва тупроқ ҳарорати ҳисобланади.
Вегетатив органларнинг шаклланиш ва ўсиш жараёни қутблилик ва симметрия сингари икки хил тушунча бутун ер куррасида тарқалган ўсимликлар оламига ҳос бўлган қонуният кузатилади.
Қутблилик. Қутблилик қонунияти шундан иборатки, ҳар қандай ўсимлик у тубан ёки юксак ўсимлик бўлишидан қатъий назар танаси морфо–физиологик хусусиятлари билан фарқ қиладиган юқори ва пастки қисмларга бўлинади. Морфологик жиҳатидан юқори қисм апикал, пастки қисм эса базал қисм деб юритилади. Бу қонуният ўсимлик танасининг ҳар қандай қисми учун таалуқлидир. Кўпчилик сув ўтлари вегетатив танасининг субстратга ёпишиб турган қисми базал, бўлинаётган ва шу туфайли ўсаётган қисми апикал қисми ҳисобланади. Ботридиум,каулепра сингари ҳужайрасиз сув ўтларининг базал қисми сув ва унда эриган моддаларни сўришига, апикал қисми эса фотосинтез ва нафас олишга мослашган.
Қутублилик фақат морфологик жиҳатдан эмас, балки физиологик жиҳатдан ҳам апикал ва базал қисмларида ўз аксини топган. Базал ва апикал қисмларининг физиологик жиҳатдан ўзаро фарқ қилиши ўзсимликшунослик тажрибаларидан маълум. Ўсимлик новдасидан қаламча тайёрланганда уни қандай экманг, новданинг уч томонидан янги новда ва барг, пастки қисмидан эса илдиз ҳосил бўлади. Базал ва апикал қисмларининг физиологик жиҳатидан ўзаро фарқи тропизмларда ўз аксини топади.
Тропизм (тортиш кучи) ёруғлик ва ернинг поя ва илдизнинг ўсишига бир томонлама таъсир қилиши билан боғлиқ бўлиб, бу органларнинг бири ўсиш жараёнида ёруғлик ёки қуёш томон, иккинчиси эса ер томон тортилиш хусусиятига эга. Поя ва илдизнинг ўсиш жараёнида мусбат ёки манфий фототропизм ва геотрапизле кузатилади. Поя ҳар доим юқорига қараб ўсади, шундай экан, у мусбат фототропизм хусусиятига ва манфий геотропизм хусусиятига эга, илдиз эса ҳамма вақт ер бағрига қараб ўсганлиги сабабли, мусбат геотропизм ва манфий фототропизм хусусиятларига эга бўлади.
Ўсимлик органлари учун тааллуқли қонуниятлардан яна бири симметрия хусусиятидир. Цилиндрик тузилишли ўсимликнинг поя, илдизи, олма, тарвуз каби айрим ўсимликларнинг меваси, пахта ва кўкнор кўсаги радиал ёки полисимметрия хусусиятларига эга. Айиқтовон ўсимлигининг гули, кунгабоқарнинг саватча шаклидага гул тўплами, настурция барги ҳам радиал симметрия хусусиятига эга.
Айрим органларда бисимметрия хусусиятлари кузатилади. Ўсимликнинг маълум органи орқали бир–бирига перпендикуляр равшида жойлашган икки чизиқ ўтказиш мумкин бўлса, бундай орган бисимметрия тузилишидаги орган ҳисобланади. Ёнғоқ мағзи бисимметрия тузилишга эга. Кўпчилик ўсимликлар орқали бир симметрия чизиғини ўтказиш ва уни тенг икки қисмга бўлиш мумкин (олма, гилос, ўрик, жўхори ва бошқа ўсимликларнинг марказидан битта тўғри чизиқ ўтказиб, уни тенг икки бўлакка бўлиш мумкин). Бундай органлар моносимметрик тузилишли органлар дейилади. Айрим ўсимликларнинг баргидан бирорта ҳам тўғри чизиқ ўтказиб бўлмай. Бу хилдаги барглар асимметрик барглар дейилади. Айрим ўсимлик органлари учун дорзоветрал тузилиш характерли. Бундай тузилиш, кўпинча, юмалоқ шаклдаги органлар учун ҳос бўлиб, бунга ост ва уст қисмлари ҳар хил қурилиш ва тузилишга эга бўлган маршанция, юигермация ва антоцеросларни кўрсатиш мумкин. Дорзоветрал тузилишли ўсимликларга ер бағирлаб ўсувчи тарвуз, қовоқ, қовун палакларини ҳам мисол тариқасида келтириш мумкин. Аммо бундай тузилишли пояларнинг ўз атамаси бор. Ер бағирлаб ўсувчи поялар плагеотроп ўсимликлар, тик ўсувчи ўсимликлар эса ортотроф ўсимликлар деб юритилади.

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish