Амалий машғулот учун Зарур материаллар: Ошқовоқ (Cucurbita pepo), ловия (Phaseolus vulgaris), буғдойнинг (Triticum durum) илдизи.
Топшириқ Ошқовоқ, буғдой ва ловиянинг илдизи, илдиз системасини таққосланг. Ошқовоқнинг асосий ва ён илдизлари ҳамда буғдойнинг попук илдизининг бир–биридан фарқини аниқланг, суратини чизинг ва тавсифини ёзинг.
Ишнинг бориши Алоҳида қутиларга ёғоч қипиқлари аралаштириб, намланган қум солинади ва унда буғдой, ловия ва ошқовоқнинг уруғи ҳарбирини алоҳида яшикларда экилади. Икки ҳафта ўтгач, ўсимликлар ўниб чиқиб, икки–учта ҳақиқай барг ҳосил қилгандан, сўнг қутилар девори бирлаштирилган жойидан ажратилади. Сўнгра оқиб турган сувда экилган ўсимликларнинг илдизи, ювилади ва ажратиб олинади. Ўқ илдиз ва попук илдизларнинг фарқли белгилари ўрганилиб, дафтарга чизади ва тавсифи батафсил дафтарга ёзилади.
Назорат саволлари 1. Илдиз системаси деганда нима тушунилади?
2. Илдизларнинг қандай типларини биласиз?
3 Ўқ илдиз қандай қисмлардан иборат?
4. Ўқ илдиз попук илдиздан нимаси билан фарқ қилади?
5. Қўшимча илдиз нима ва у қандай шаклланади?
Машғулот 27 Илдиз зоналари Илдиз тузилиши ва бажарадиган вазифа ўз хусусиятига тузилиши ва жойлашувига кўра бир неча қисмга бўлинади. Бу қисмлар илдиз зоналари деб юритилади. Ўсимлик илдизи шаклланиш пайтидан бошлаб ўсиш конусида жойлашган ҳужайраларнинг бўлиниши ва улардан янги ҳужайраларнинг шаклланиши бўлиниш зонаси, узайиши (чўзилиш) сув шимиш (илдиз туклари)ва шохланиш зоналари бир–биридан тафовут этилади.
Бўлиниш зонасига ўсиш конусида илдиз қини остида жойлашган бўлинувчи ва шу йўл билан кўпаювчи қисм киради. Ўсиш (чўзилиш) зонасига бўлинган ҳужайраларнинг узунлашиб, ўтказувчи най ҳосил қила бошлаган қисми. Кўпчилик ҳолларда ҳар иккала (бўлиниши ва узайиши-чўзилиш) зона ўсиш зонаси деб юритилади. Бўлиниш зонаси сирт томонидан илдиз қини билан ҳимояланган бўлиб, бу қин илдизни ташқи муҳит таъсирида жароҳатланишдан сақлайди ва илдизнинг ўсишда давом этишига ёрдам беради. Узайиш зонасини бир қадар оқиш рангли ички ва қорамтир рангли ташқи қимларга бўлиш мумкин. Устки ҳужайралар дерматоген деб юритилиб ва вақт ўтиши билан эпиблема–илдизнинг келгуси устки қатламини ҳосил қилади.
Қолган оқиш рангли қисм тез ўсиб, дифференцияланади (вазифалар бўлиниб олинади) ва бирламчи пўстни ҳосил қилади. Ички қорамтир зона–плеромадан марказий цилиндр шаклланади.
Илдизнинг ўсиш қатлами сўриш зонаси–эпиблемадан ўсимта шаклланиб, улардан ўз навбатида тупроқ таркибида мавжуд сув ва унда эриган озиқа моддаларни шимиб оладиган илдиз туклари ғосил бўлади. Илдиз тукларининг умри қисқа 10-20 кунга тенг бўлиб, шимиш ва вазифаларни бўлиб олиш зоналари оралиғида қурийди. Ўсиш зонасига яқин жойда янги илдиз туклари ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳам шимиш зонаси ўзгариб туради ва ҳар доим илдиз қини яқинида жойлашганг бўлади. Илдиз тукларининг ҳосил бўлиш билан бир вақтда бу зонада илдизнинг ички тўқималарида дифференциалланиш вазифаларини бўлиб олиш бошланади.
Ўтказиш зонаси илдизнинг бутун бўйи бўйлаб жойлашган. Бу жойда илдиз тукчалари бўлмайди ва илдизнинг бу қисмида шохланаш бошланади.