Пиёз илдизининг ўсиш нуқтаси ҳужайралари ядросининг бўлиниши. Амалиймашғулот учун зарур материаллар: Пиёз илдизнинг ўсиш нуқтаси кўндаланг кесмасидан тайёрланган тайёр препарат.
Ишнинг бориши Вегетатив органларда ядро бўлинишини ўсимликнинг ёш, ўсувчи қисимларида, хусусан ўсаётган новда ёки илдизнинг ўсувчи уч қисмида кузатиш қулай.
Ҳужайра ядросининг бўлиниши, одатда тайёр препарат ёки эндигина узиб олинган ва оқиб турган сувда ювиб тозаланган ёш ўсувчи илдиз учидаги ҳужайраларда кузатилади.
Ядро бўлинишини пиёз илдизи учунинг кўндаланг кесимидан тайёр препаратда хужайра ядроси бўлинишининг ҳар хил стадиялари ва ядронинг бўлинишидаги интерфаза (яъни бир ҳужайрани икки марта бўлиниши оралиғидаги фаза) стадиясини ҳам кузатиш мумкин.
Бошлаб кичик кўрсатув обеъктивда илдизнинг қинига яқин жойи аниқ кўринадиган қилиб жойлаштирилади.
Ҳозирги замонавий микроскоплар ҳужайра ядросининг энг юпқа ва тегишли қисмлари, химиёвий таркиби ва физик ҳолатини ўрганиш имкониятини беради.
Интеркинез ҳолатида ядро мураккаб тузилишга эга эмас. Унда битта ёки иккита ядроча кўринади. Шу ҳолатда ядро махсус бўёвчи модда билан бўялса, у майда доначалардан иборат массадан ташкил топганлигини кўриш мумкин. Ядронинг гемотаксилин тасирида осонлик билан бўялиши сабабли хроматин номини олган. Хроматин моддада ядрочадан ташқари ядро шираси ҳам мавжуд. Ядро атрофида кўпчилик ҳолларда ниҳоятдаюпқа қобиқ мавжудлиги кузатилади. Ядронинг химиявий таркибини тўлиқ аниқлаш қийин. Аммо унинг таркибида улкан молекулали мураккаб оқсиллар ва нуклеин кислотаси борлиги аниқ. Ядрони барча таркибий қисмлари коллид ҳолда бутун ядро бўйлаб тенг тақсимланган. Ядро бўлинишнинг профаза деб юритиладиган биринчи фазасида ядро ҳолати аста–секинлик билан ўзгара боради. Ядрочалар сони кўпаяди. Аста–секинлик билан улар ўзаро бирикиб, катталаша боради, бироз катта парчалар кўринишга ўтади ва катталашиб, бир–бирига яқинлашади ҳамда занжир ҳосил қилади. Бу занжирлар япалоқ ҳолга ўтади ва профаза охирида хромосома тасмаси (иплари)шаклланади (16–расм)
Метафаза деб юритиладиган ядро бўлинишнинг келгуси фазасида шаклланган хромосомлар ядронинг экватори бўйлаб жойлашади. Шу билан бир вақтда уларнинг охириқутубларга қаратилган бўлади. Бу вақтда ҳар қайси хромосоманинг массаси ортиб, у йўғонлашади ва хромосомаларнинг ҳар бири тенг иккига бўлинади. Шаклланган янги бола хромосомлар она хромосомани барча шакл ва сифат хусусиятларини сақлайди.
Кейинги анафазада бўлинган хромосомалар веретинаиплари шаклини эгаллайди. Препаратда анафазанинг турли хил шаклларини кузатиш мумкин. Хромосомалар буралиши, бир–бирига яқинлашиб охири бир–бирига тегиши, шаклан бироз ўзгариш ҳолатлари кузатилади. Ниҳоят эркин холдаги хромосомалар қутблар томонга тўлиқ ўтади.
Охирги босқич–мелофазада хромосомалар зичлашиб, қорамтир рангли массани ҳосил қилади. Бу эса, ўз навбатида, иккита янги қиз ядрони ҳосил қилади. Бу даврда ядро интерфаза стадиясида бўлади. Амалий машғулот давомида кузатилганларнинг сурати дафтарга чизилади ва тавсифи батафсил ёзилади.