Метофаза. Метофазада ядронинг эрий бошлаши билан веретина иплари шакллана бошлайди ва марказда тўпланиб, қутблар пайдо бўла бошлайди. Хромосомалар билан уланган веретина иплар хромосома иплари деб юритилади. Ҳужайра экватори хромосомалар бир текисликда жойлашиб экваториал ёки ядро пластинкасини ҳосил қилади. Уларнинг шу тариқа жойлашганлиги туфайли хромосомаларни ҳужайра кутблари томонидан қараб осонлик билан санаш мумкин.
Метозанинг охирида хромотидлар ҳосил бўлаётган икки янги ҳужайра, яъни қутблар томон ўта бошлайди.
Анафаза. Анафазада хромосомалар тўлиғича қутблар томон силжиб ўтади. Анафаза охирида веретина иплари даражада ўзгариб, экваторлар бўйлаб жойлашади ва қутублараро иплар ҳосил қилади. Телофаза. Хромосомаларнинг тўлиғинча қутблардан ўрин олиши ва хромосомаларнинг спиралсимон тузилишини кузатиш мумкин.
Умуман, телофазани профазанинг куздаги тескари кўринишидеса бўлади. Бунда хромосомалар ўз компактлик хусусиятини йўқотади, спираллари йўқолади ва кариоплазмага тўйинади. Ядроча ва пўсти шаклланади.
Цитокинез. Телофаза тугаши билан цитокинез фазаси бошланади. Бу фазада ёш ҳужайралар цитоплазмаси ва унинг комплектлари шаклланади. Цитокинез ёш ҳужайралар ўтасидаги деворнинг шаклланиши билан тугайди. Янги вужудга келган икки ёш ҳужайра ўртасида деворнинг ҳосил бўлиши билан эндоплазматик тўр ҳаракати бошланади. Ҳар иккала ёш ҳужайрани ўзаро бирлаштириб турадиган ва уларнинг ўзаро моддалар алмашинувида муҳим роль ўйнайдиган плазмодесма ҳам шаклланади. Шундай қилиб, митоз бўлинишнинг биологик мазмуни она ҳужайрадаги хромосомаларда жойлашган ирсий маҳсулотларни унинг бўлиниши натижасиджа вжудга келган янги ҳужайраларга тенг тақсимланишидан иборатдир.
Редукцион бўлиниш (мейоз). Ҳужайра бўлинишининг бу усули тубан ва юксак ўсимликлар оламида кенг тарқалган. Мейоз бўлиниш митоздан фарқ қилган ҳолда фақат махсус ҳужайраларда рўй беради. Мейоз бўлинишининг содир бўлиши ўсимликнинг етук ҳаёт ҳолати билан боғлиқ. Ҳужайранинг мейоз бўлиниши натижасида хромосомалар сони икки баробар қисқаради (редукцияланади). Шу сабабли бу бўлинишга редукцион бўлиниш деб юритилади.
Редукцион бўлиниш споралар ҳосил бўлиши олдидан спорангийларда; жинсий гаметалар ҳосил бўлиши олдидан гаметангийларда ва ниҳоят оталаниш натижасида вужудга келган зиготанинг бўлиниши натижасидасодир бўлади. Зиготанинг редукцион бўлиниши ва ундан гаплоид наслнинг вужудга келиши фақат тубан ўсимликларда кузатилади.
Мейоз бўлиниш жараёни бирин–кетин рўй берадиган ядро бўлинишининг икки босқичидан иборат. Биринчи босқич бироз мураккаб бўлиб, бу босқичда хросомалар редукцияси кузатилади. Иккинчи босқич типик митоз кўринишида ўтади.
Мейоз бўлиниш митоз сингари профаза, метофаза, амофаза ва телофаза сингари тўртта фазадан иборат. Ушбу бўлинишнинг биологик мазмуни шундан иборатки, бунда бўлинишдан сўнг янги вужудга келган бола ҳужайраларда хромосомалар сони она ҳужайрага нисбатан икки баробар кам бўлади. Мейоз бўлиниши икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда она ҳужайра маҳсули иккига бўлинади ва ҳосил бўлган иккала ҳужайрада ҳам хромосомалар гаплоид сонда, яъни она ҳужайра хромосомасига насбатан икки баробар кам бўлади. Иккинчи босқичдаги бўлиниш митоздаги каби рўй беради, хромосомалар қайта камаймайди, балки баробарлашади. Шу тариқа иккинчи босқич тугайди, тўртта гаплоид бола ҳужайра вужудга келади. Шунинг учун мейознинг охирги фазаси тетрадалар (тўртта ҳужайра) ҳосил бўлиш фазаси деб юритилади. Бу фаза тахминан митоз бўлинишнинг цитокинез фазасига мос келади. Кўпчилик ўсимлик организмларида тетрадалар тетроспоралар бўлса одам, ҳайвон ва айрим сув ўтларда эса улар эркаклик ва урғочилик жинсий гаметалари ҳисобланади. Редукцион бўлиниш муҳим биологик аҳамиятга эга. Хромосомаларнинг редукцияланиш туфайли турлар ўзгармайди. Чунки хромосомалари гаплоид бўлган жинсий ҳужайраларнинг қўшилиши натижасида турнинг хромосомалари сони тикланиб, ўз аслига қайтади.
Редукцион бўлиниш туфайли ядронинг диплоид ва гаплоид фазалари алмашинуви содир бўлади. Албатта, ўсимликлар оламида содир бўладиган насллар алмашинуви турнинг сақланиши ва унинг эволюциясида муҳим роль ўйнайди.