Ўсимлик ҳужайра пўстининг тузилиши Умумий маълумот Усимликларнинг ҳужайра пўсти, ҳайвонот оламининг ҳужайра пўстидан фарқли равишда қаттиқ ва мустаҳкам бўлиш, пектин ва целлюлоза моддалари шимилганлиги ҳамда ўсимлик ёшининг ўзаро бориши билан унинг химиявий таркиби, шакли ва тузилишининг ўзгара бориши каби ўзига хос хусусиятлари билан фарқланади.
Ҳужайра пўстининг химиявий асосини целлюлоза (клетчатка) ташкил этади. У мураккаб карбонсувлар– полисахаридлардан иборат. Целлюлоза молекулалари пўстда пектин моддалар билан цементлангандай мустаҳкам жойлашган. Унинг эмперик формуласи (C6H10O5) крахмал формуласига ўхшаш. Лекин молекуласининг тузилиши, физик ҳоссалари жиҳатидан бу моддалар ибир–биридан кескин фарқ қилади. Айрим ҳолларда пўст таркибига гемицеллюлоза (ярим клечатка) ҳам киради.
Заҳира ҳолдаги гемителюлоза кўпинча ўсимликларнинг уруғ эндоспермасида тупланади. Целлюлоза ниҳоятда мустаҳкам бирикма, у минг йиллар давомида ўзгармаган ҳолда сақланиши мумкин. У сувда, ҳатто қайнатилганда эримайди. Кўпчилик ҳайвонларнинг овқат ҳазм қилиш органларида парчаланмайди. Аммо от ва қора мол ошқозонида маҳсус фермент ажратувчи мекроорганизмлар целлюлозанинг парчаланиши ва ҳазм бўлишини енгиллаштиради. Целлюлоза, одатда кучсиз кислота ва ишкорларда эримайди. У фақат кучли сульфат, хлорид ва хром кислоталарида ҳамда Швейдер (мис нитратининг аммиакдаги эритмаси) ва Шульц эритмаларида (Бертолль тузининг махсус азот кислотасидаги эритмаси) эрийди. Ўсимликнинг ҳўжайра оралиғидаги модданинг эриши натижасида ҳўжайралар бир–биридан ажралади. Ўсимлик ҳужайраларидаги бундай ҳолат мацерация деб юритилади. Бундай ҳолатда микроорганизмлар ёрдамида ҳўжайралар орасидаги пектин моддасини эритиш йўли билан тезлаштириш мумкин. Тўқимачилик саноатида бижғитиш йўли билан луб толаларининг мацерация ҳолатини сунъий равишда вужудга келтирса бўлади. Табиатда мацерация ҳолатини мевалар (қовун, нок, ўрик, тарвуз ва ҳоказолар) пишиши жараёнида кузатиш мумкин.
Целлюлозанинг химиявий ва физик хоссалари. Ҳужайра ҳосил бўлганда ҳужайра цитоплазмаси шаклланади ва унинг эквивалент қисмида қуюқлашган, янги икки ҳўжайрани ажратиб турувчи парда ҳосил бўлади. Бу парда, яъни икки ҳўжайра орасида янгидан вужудга келган тўсиқ фрагмопласт ёки орлиқ парда деб юритилади (фрагмо– грекча “тўсиқ” деган маънони билдиради). Фрагмопласт анафазада шакллана бошлайди. Унинг шаклланиши ва тўлиқ вояга етишида Гольжи аппарати муҳим роль ўйнайди. Оралиқ тўсиқ массасини ташкил этадиган ва ҳужайра пўсти учун ҳаракатерли бўлган модданинг асосини пектин моддалари ташкил этади. Аста–секин шакллана бориш жараёнида у целлюлоза билан тўйина бориб, бошланғич пўст ҳосил бўлади. Вақт ўтиши билан ҳўжайра пўсти целлюлоза фибринларининг янги қатламлари ҳисобига қалинлаша боради. Натижада иккиламчи пўст вужудга келади. Иккиламчи пўстнинг микрофибрил қаватлари ҳар хил йўналишда бориб, бундан целлюлоза миқдор жиҳатидан ҳамма вақт ҳам бир хилда бўлмайди. Шу боисдан иккиламчи пўст қаватларининг қалинлиги бир хилда бўлмайди. Иккиламчи пўст учун хусусияти шундаки, бирламчи пўстда ҳосил бўладиган янги қаватларнинг қалинлиги бутун пўст бўйлаб бир хил бўлмайди. Ҳосил бўладиган қатламларнинг жуда юпқа қисмларгина мавжуд бўлади. Бу ҳужайра пўстининг юпқа қисми қўшни ҳўжайранинг худди шундай юпқа жойига тўғри келиб, натижада туйнук ҳосил бўлади. Бу туйнуклар орқали ҳужайралараро алмашиниш содир бўлади. Моддалар бир ҳужайрадан иккинчи ҳужайрага шу юпқа парда орқали ўтади. Ҳужайранинг бажарадиган вазифасига қараб унинг пўсти ҳар хил қалинликда бўлади. Сув ўтказувчи трахеид ҳужайраларининг девори спирал ва ҳалқасимон шаклда қалинлашади. Айрим ҳолларда спирал ва ҳалқасимон қалинланишини паренхима ҳўжайраларида ҳам кузатиш мумкин. Бошқа ҳолларда ҳужайра деворининг қалинлашиши элакксимон шаклида бўлади. Бундай пўст элаксимон пўст деб юритилади. Ҳужайра деворининг норвонсимон (шоти) қалинлашишига нарвонсимон қалинлашиш деб юритилади.
Туйнукли қалинлашиш ҳужайра деворида жойлашган кўп сонли оддий туйнуклардан шаклланади. Айрим механик тўқималардан ҳужайра деворининг бутун юзаси бўйлаб нотекис қалинлашади. Масалан, колленхима ҳужайраларининг девори пластинкасимон ва бурчаксимон кўринишда қалинлашади. Бундай қалинлашган ҳужайралар деворларининг ҳар бир хили ўзига ҳос хусусиятга эга ва фақат шу ҳужайра учун ҳос бўлган физиологик вазифани бажаради. Ҳужайрада содир бўладиган ҳар хил физиолгик жараён ва алмашиниш реакциялари тасирида ҳужайра пўсти ҳар хил химиявий ва физик ўзгаришларга учрайди, ва шу туфайли ўзига ҳос хусусият ҳосилаларига эга бўлади.