www.ziyouz.com кутубхонаси
133
ди. Ҳаво ҳарорати 20° ва намлиги 70%
бўлган шароитларда яхши ривожланади.
Ёш баргларининг таркибида 72—80% сув
ва 20— қуруқ модда, оқсил, танин (8—
), кофеин (2,1—4,2%), қанд, органик ва
аминокислоталар ва минерал моддалар
(4,7% гача), В,, РР, В2, С витаминлари,
ферментлар (хлорофилл, каротин, ксан-
тофил), эфир мойи бор. Ч.нинг кимёвий
таркиби унинг ёшига, турхилига, баргни
териш муддатига, новдаларининг ўсиш
тезлигига боғлиқ. Ёш баргларда экстрак-
тив моддалар куп.
Ч.
уруғи
ва
қаламчаларидан
кўпайтирилади. Баҳорда ва кузда қатор
оралари культивация қилинади, тропик
минтақаларда ҳар 2—3 ҳафтада юмша-
тилади, ўғитланади. Ч. ўсимлиги 2—3
ёшлик бўлганда
тупларга шакл бери-
лади, ён шохлар кесилади. 6 ёшга ет-
ган ўсимликлардан энг ёш новда учи-
даги 2—3 та барглар — ҳосил қўдда
май ойидан окт. ойигача териб олинади.
Йиғилган барг 2—3 соат ичида чой фка-
ларига топширилади ёки салқин жойлар-
да сакланади.
Ч. баргларидан чой саноати кор-
хоналарида
қадоқяанган,
барглари
ўралган қора Ч., кўк Ч., кўк ва қора тах-
та (прессланган) Ч. маҳсулотлари иш-
лаб чиқарилади. Баъзи мамлакатларда
(Ҳиндистон, Хитой, Япония) сариқ ва
қизил Ч. ҳам тайёрланади. Ч. баргининг
чиқиндиларидан кофеин, турли витамин
препаратлари ва б. доривор моддалар
олинади. Ч.нинг уруғидан олинадиган
мой косметикада, консерва саноатида ва
б.да ишлатилади. Хитой ва Мьянмада
янги Ч. барги истеъмол (салат ва ошкўк)
қилинади.
Қора олий нав Ч. тайёрлаш учун чой
барги 40—50° (сув буғланиб, маҳсулот
эластик бўлиши учун)да сўлдирилади,
кейин барглар ўралади ва
ферментация
қилинади. Ферментлар таъсирида танин-
нинг аччиқ фракциялари оксидланади,
натижада ёқимли тахирроқ таъмли танин,
хушбўй эфир мойлари ҳосил бўлади. Кўк
Ч. тайёрлаш усули худди кора Ч.никидек,
фақат барглар сўлдирилишидан олдин
(баргларнинг кўк рангини сақлаб қолиш
ва ферментларнинг парчаланиши учун)
ўткир буғ билан (100°) ишланади.Қора
тош Ч. олийнавлиЧ.тайёрлашдан чиққан
чиқитлардан (125— 250 г прессланиб)
тайёрланади. Кўк тош Ч. кузги асосий
йиғим кампанияси тамом бўлгандан кей-
ин қолган дағал барглардан ёки кўкламги
дарахтларни буташ пайтида йиғилган
барглардан тайёрланади.
Ч.нинг асосий маҳсулоти — барги
ва ундан олинадиган қуруқ Ч.дир. Мил.
ав. 4-а.да Хитойда Ч. барги учун эки-
ла бошлаган. Ч. ичимлиги тўғрисидаги
дастлабки маълумотлар мил. ав. 2700-й.
ларга оид қўлёзма манбаларида учрайди.
9-а.дан Япония ва Кореяда, 19-а.дан Ин-
донезия, Ҳиндистон, Шри Ланкада эки-
ла бошлади. 1885 й.дан Грузияда, 1901
й.дан Россиянинг Краснодар ўлкасида,
1913 й.дан Озарбайжонда Ч. плантация-
лари ташкил топди.
Россияда Ч. ичимлиги 1638 й.дан ки-
борлар доираларида истеъмол қилина
бошлаган. 18-а.га келиб бу ичимлик анча
оммавийлашган ва рус самоварларининг
пайдо бўлиши шу даврга тўғри келади.
Ўзбекистонда Ч. ичиш қачондан
бошлаб урф бўлгани ҳақида аниқ маъ-
лумотлар йўқ. Айрим манбаларга кўра,
Туркистон шаҳарларида ҳинд
савдогар-
лари Ч. савдоси билан шугулланганлар.
Шаҳарлар ва йирик қишлоқлар гузарла-
рида фақат Ч. ичимлиги ва тамадди (нон,
қандқурс) билан савдо қиладиган чой-
хоналар бўлган. 20-а. бошларида хинд
савдогарлари Самарқандда Ч. қадоклаш
корхонасини ташкил этганлар. 1913 й.да
Ўрта Осиёга четдан 720 минг пуд Ч. кел-
тирилган (75%и кўк Ч.), унинг 240 минг
пуди Туркистон улкасида, 150 минг пуди
Бухоро хонлигида, 40 минг пуди Хива
хонлигида сотилган.
1923 й.да Ўрта Осиёда ягона ва чет-
дан келтириладиган хом ашёда ишлайди-
ган Самарканд чой қадоқлаш фабрикаси
ишга туширилди.
90-й.лар бошидан Самарканд, На-
www.ziyouz.com кутубхонаси
134
манган, Тошкент ш.ларида
Буюк Брита-
ния, Ҳиндистон, Аргентина, Шри Ланка,
Хитой фирмалари («Вета Tea», «Тата»,
«Импра», «Акбар», «Липтон» ва б.) би-
лан хамкорликда Ч. импорти, қадоқлаш
ва сотиш билан шуғулланадиган қўшма
корхоналар ташкил топди ёки чет эл
фирмаларининг ваколатхоналари очил-
ди. Ўзбекистонда 2002 й.да 4847 т
қадоқданган Ч. ишлаб чиқарилди;
Холима Отабоева.
2) махсус ишлов берилган Ч. бар-
гларидан тайёрланадиган ичимлик. Чой
дамлашнинг ўзига хос қоидалари бор.
Чинни ёки фаянс чойнак яхшилаб юви-
лади, сунгра иситиш учун қайнаган сув
билан 2—3 марта чайилади, кейин қуруқ
чой солиб, қайнаб турган сув қуйилади
(чойнакнинг 1/2 ҳажмида), чойнакни
қалин қилиб сочиқ ёки махсус ёпқич
билан ураб 5—7 мин. дамга қўйилади,
сўнгра чойнакка тўлгунча қайнаб турган
сув қуйилади. Ч. шамаси чойнак тубига
чуккандагина чой тайёр ҳисобланади.
Ч.ни турли ширинликлар (қанд, мураббо,
асал), сут, қаймоқ билан ичиш мумкин.
Ч.нинг организмни тетиклаштирув-
чи хусусияти
унинг таркибидаги кофе-
ин (4%) миқдорига боғлиқ. Ч. кофейни
қаҳва кофеинига нисбатан организм-
га енгил таъсир қилади ва организмда
йиғилмайди.
Ўзбекистонда асосан кўк чой (Тош-
кент ш. ва Тошкент вилоятида кора чой)
ишлатилади, организмни тетикланти-
рувчи хусусияти ва таркибидаги Р вита-
минининг кўплиги жиҳатидан қора чой-
дан устун туради. Ч.ни овқат оддидан,
овқатдан кейин, ҳазмни енгиллаштирув-
чи, чанқоқбосар ичимлик сифатида, асо-
сан иссиқ ёки яхна ҳолида ичилади.
Ўзбек халқи урфодатларига кўра,
меҳмон оддига нон билан бирга, албатта
Ч. ҳам келтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: