ЧИҲИЛ СУТУН - Исфаҳон ш.
(Эрон) даги саройлардан бири. Шоҳ Аб-
бос I томонидан 1590 й.да шаҳарни қайта
қуриш даврида бунёд этилган. Шоҳ
майдон ва Чорбоғ хиёбони оралиғидаги
боғнинг шарқ томондаги эшигидан
кирилади. Асосий кисмлари пештоқ,
айвон, унинг ёнларидаги 2 зал ва сим-
метрик тарзда жойлашган арзхонадан
иборат. Пештоқ шифти чинор дарахти-
дан ишланган бўлиб, унинг ёпмасини
муқарнас каллакли 20 устун (бал. — 14,6
м) кўтариб туради. Пештоқ тагида фав-
ворали ҳовуз ташкил этилган. Ҳовуз бур-
чакларидаги устунларнинг мармар кур-
силари шер шаклида ишланган. Шифти
нафис накш билан безалган. Пештоқнинг
тўрида шоҳнинг тахти учун токчасимон
айвон курилган. Унинг ярим гумбаз та-
рикасидаги ёпмаси муқарнасдан ташкил
топган. Сиркор парчинларга эга. Айвонга
2 томондан 2 зал туташ, айвон ва заллар-
нинг орқасида кўндаланг йўналишдаги
3 гумбазли арзхона жойлашган. Унинг
деворлари сюжетли сиркор суратлар би-
лан қопланган. Гумбазларнинг сиртлари
ҳам сиркор нақшлар билан зийнатланган.
Арзхонанинг шим. ва жан. томонлари-
да ҳам чоғроқ бўлган пештоклар мав-
жуд. Саройнинг асосий олд ва 2 ёндаги
пештокдари иморатни атрофдаги муҳит
билан богааб туради. Устунлар унга ен-
гиллик бахш этади. Ч.с. саройи қад. Эрон
даврига мансуб бўлган ёдгорликлардан.
Хайрулла Пулатов.
ЧКАЛОВ
Валерий
Павлович
[1904.20.1(2.2), ҳоз. Чкаловск 1938.15.2,
Москва] — рус синовчиучувчиси, ком-
бриг (1938). Совет Иттифоқи Қаҳрамони
(1936). Олий пилотажнинг бир неча янги
шаклларини ишлаб чиққан. 1936—37
й.ларда Г.Ф.Байдуков, А.В.Беляковлар
билан бирга Москвадан Удд о. (Узоқ
Шарқ)гача, сўнг Москвадан Шим. қутб
орқали Ванкувер (АҚШ)гача қўнмасдан
учиб ўтган. Янги қирувчи самолётни си-
наш вақтида ҳалок бўлган. РФ ва МДҲ
мамлакатларида Ч. номи билан атал-
ган кўплаб шаҳар, қишлоқ, истироҳат
боғлари ва б. бор. Жумладан, «Тошкент
авиация и.ч. бирлашмаси» давлатакци-
ядорлик жамияти, Тошкентдаги метро
стяларидан бири Ч. номи билан аталган.
ЧОГОРИ, ГодуинОстен, Дапсанг —
Қорақурум тоғларидаги энг баланд чўққи
(8611 м). Баландлиги бўйича Жомолунг-
мацан кейин 2ўринда. Гранит ва гнейс
жинслардан тузилган. Йирик музликлар
(Балторо ва б.) бор. Ч.га илк бор 1954 й.да
италиялик альпинистлар Л.Лачаделли ва
А.Компаньони чиққан.
ЧОДАК МАСЖИДИ - Наманган
вилоятидаги меъморий ёдгорлик (18-а.);
хонақоҳ ва уч томони айвондан иборат
бино. Қўш синчли, пойдевори тошдан,
девори хом ғиштдан терилган. Хонақоҳ
ва айвон серҳашам безатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |