O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

126
ЧИҒАНОҚЛИЛАР
остракодалар 
(Ostracoda) — қисқичбақасимонлар син-
фига мансуб умуртқасиз ҳайвонларнинг 
кенжа синфи. 2000 га яқин тури маълум. 
Танаси (0,2—23 мм) оҳак билан тўйинган 
икки тавақали чиғаноқ ичига жойлашган. 
3 жуфт оёғи бор. Кўпчилик Ч.да битта 
оддий, баъзиларида бир жуфт мураккаб 
(фасеткали) кўзлари бўлади. Денгиз ва 
чучук сувлар тубида яшайди. Овлана-
диган баликлар учун озиқ. Қазилма Ч. 
Кембрий даври ётқизиқларидан топилган 
бўлиб, нефть ва газ конларини излаб то-
пишда муҳим омил ҳисобланади, страти-
графияда ҳам катта аҳамиятга эга. 
ЧИҒАТОИЙЛАР — Чиғатой улуси-
ни идора этган чингизий сулола (1224— 
1404). Чингизхоннинт 2ўғли Чиғатой ис-
мидан келиб чиққан.
Чиғатой 
улуси 
ҳукмдорлари: 
Чиғатойхон (1224—42), Қора Ҳулоку 
(Ҳалоку)( 1242-46, 1252), Есу Мун-
кэ (1246—57), Орқина (Эргэнэ) хотун 
(1252-61), Олғу (1261-65), Муборакшоҳ 
(1265—66), Бароқхон (1266—71), Ник-
пай (1271—72), Тўға Темур (1272-74), 
Дувахон (1274-1306), Кунчак (1306—08), 
Толиқу (1308 — 09), Кебак (1309; 1318-
26), Эсан буғо (1309 — 18), Элчигадой 
(1326), Дува Темур (1326), Тармаширин 
(1326-34), Жингши (Жанкши) (1334-35), 
Бузан (Пуран) (1335-38), Есун Темур 
(1338—40), Али Султон (Ўқтой насли-
дан) (1340—42), Муҳаммад (134243), 
Қозон (134346), Донишмандча (Ўқтой 
наслидан)(1346— 48), Баёнқулихон( 
1348—58).
14-а. ўрталарида Чиғатой улуси пар-
чаланиб, улуснинг шарқий қисми — 
Шарқий Туркистон ва Еттисувда турк 
ва мўғул қабилаларини ўз ичига олган 
Мўғулистон давлати ташкил топади. 
Туғлуқ Темур Мўғулистон хони қилиб 
кўтарилади. Чиғатой улусининг ғарбий 
қисмида 1370 й. Амир Темур салтана-
ти вужудга келади. Соҳибқирон тахтга 
чингизийлардан бўлган Суюрғатмишхон 
(1370—88), Султон Маҳмудхон (1388—
1404)ларни расман хон қилиб кўтариб, 
ҳатто уларнинг номидан ёрлиқлар 
чиқартириб, пуллар зарб эттирган.
ЧИҒАТОЙ, Чиғатойхон (71242) — 
Чиғатой улуси ҳукмдори (1224—42). 
Чингизхоннинт 2ўғли. Онаси Бўрта 
фужин (хотун) қўнғирот уруғи вакили 
Дай нўённинг қизи бўлган. Салтанат 
қонунқоидалари (тўра), удумлар, хусу-
сан, Чингизхон ясосинннт беистисно ба-
жарилишини назорат қилиш унинг зим-
масига юклатилган. Ч. Чингизхон бошлиқ 
мўғулларнинг босқинчилик юришларида 
фаол иштирок этган. 1211 й.да Хитойга 
қарши ташланган ҳарбий сафарда Ч. ука-
лари Ўқтой ва Тулу ҳамрохлигида бир 
нечта йирик шаҳарларни забт этган. Ўрта 
Осиёнинг мўғуллар томонидан истило 
қилинишида фаоллик ва қаттиққўллик 
кўрсатган Ч. Жўжи ва Ўқтой билан бир-
галикда Ўтрорни 3 ойлик қамалдан сўнг 
(1219) олган. 1220 й. Урганч мудофааси 
вақтида Ч. билан акаси Жўжи ўртасида 
келишмовчилик юзага чиқади. Оқибатда 
Чингизхон 
лашкар 
қўмондонлигига 
Ўқтойни тайинлайди. Ч. 1221 й.нинг 
25 нояб. да Султон Жалолиддин билан 
бўлган қақшатқич жангда (қ. Синд дарё-
си бўйидаги эканг) отаси ёнида турган. 
Чингизхоннинг тангутларга қарши уюш-
тирган ҳарбий сафари чоғида (1227) Ч. 
юртни муҳофаза қилиш ишларига бош-
чилик қилган.
1224 й. Чингизхон мўғуллар забт 
этган ерларни ўғилларига мулк тарзи-
да тақсимлаб берган. Шарқца найман 
қабилалари яшайдиган Олтойдан ғарбда 
Жайхун (Амударё)гача, Ғулжадан Са-
марканду Бухорогача бўлган ҳудудлар 
Ч.га теккан. Унинг қароргоҳи Или да-
рёси водийсида жойлашган. Ч. ўзига те-
гишли улус бошқарувини аввал Махмуд 
Ялавочга, 1238 й. Маҳмуд Ялавоч Ўқтой 
томонидан Пекин губернатори (1254 
й.гача) этиб тайинлангач, унинг ўғли 
Масъудбекка (1238— 89) топширган (қ. 
Масьуд Ялавоч). Ўзи умрининг охири-


www.ziyouz.com кутубхонаси
127
гача Ўқтой қоон саройида ҳукмдорнинг 
маслаҳатчиси 
сифатида 
фаолият 
кўрсатган. Ч. номи билан унинг улуси 
Чиғатой улуси, Мовароуннаҳр аҳолиси 
сўзлашадиган тил эса чиғатой тили деб 
ном олган (қ. Чиғатойлар).
Ад. Рашидад-Дин, Сборник летопи-
сей, т.2, М.Л., I960; Абулғозий, Шажа-
райи турк, Т., 1992; Мирзо Улуғбек Тўрт 
улус тарихи, Т., 1994.
Ҳамидулла Дадабоев.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish