O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧИҚАРИШ СИСТЕМАСИ, айириш 
системаси, экскретор система — тирик 
организмларда ортиқча сув, моддалар 
алмашинувининг охирги маҳсулотлари, 
туз, шунингдек, унда ҳосил бўладиган 
ёки ташқи муҳитдан кирадиган заҳарли 
моддаларни организмдан ташқи мухит-
га чиқариб турадиган органлар мажмуи. 
Одам ва юксак сут эмизувчилар Ч.с. бир 
жуфт буйрак, улардан бошланадиган бир 
жуфт сийдик йўли, қовуқ ва сийдик тўкиш 
найидан иборат. Бир ҳужайралиларда сув-
да эрийдиган алмашинув маҳсулотлари 
(аммиак, мочевина) диффузия йўли би-
лан ёки қисқарувчи вакуолалар орқали, 
тубан сув ҳайвонлари (ғовактанлилар, 
бўшлиқичлилар)да тана юзасидан диф-
фузия йўли билан чиқарилади. Кўпчилик 
кўп ҳужайрали умуртқасиз ҳайвонларда 
ичак ҳам чиқариш функциясини бажа-
ради. Эволюция жараёнида ҳайвонларда 
ихтисослашган махсус Ч.с.си пайдо 
бўлади. Тубан чувалчанглар, приапулид-
лар, айрим ҳалқалилар, кўп туклилар ва 
моллюскалар личинкасида Ч.с. — про-
тонефридийлар, ҳалқали чувалчангларда 
метанефридийлар. Қисқичбақасимонлар 
Ч.с. антеннал ва максилляр безлардан 
иборат.
Қуруқликда ҳаёт кечиришга ўтиш 
намликни тежашни талаб қилади. Шу-
нинг учун сувда осон эрийдиган амми-
ак ва мочевина қийин эрийдиган гуанин 
(ўргимчаксимонлар) ёки сийдик кисло-
таси билан (кўпоёқлилар, ҳашаротлар, 
судралиб юрувчилар, кушлар) алмашина-
ди. Қуруқликда яшовчи бўғимоёқлиларда 
Ч.с. ичак девори ёки мальпиги найчалари-
дан иборат. Чикариш маҳсулотлари орқа 


www.ziyouz.com кутубхонаси
125
ичакка ўтиб, ундаги моддалар алмашину-
ви маҳсулотлари чўкмага тушади, сув эса 
ичак девори оркали яна қонга сўрилади. 
Сувсизланган чиқариш маҳсулотлари 
ҳазм бўлмаган озиқ қолдиқлари билан 
анал тегишидан ташқарига чиқариладй.
Бир қанча умуртқасиз ҳайвонларда 
чўкмага тушган чиқариш маҳсулотларини 
тўпловчи буйраклар бўлади. Бу вазифани 
нематодаларда махсус ҳужайралар, ёмғир 
чувалчангларида хлороген ҳужайралар, 
ҳашаротлар ва кўпоёқлиларда ёғ тана-
чалари, заҳкашлар (қуруқликда яшов-
чи 
қисқичбақасимонлар)да 
жигар 
ўсимталари бажаради.
Хордалилардан қобиклиларнинг Ч.с. 
тўпловчи қопчалардан иборат. Ланцет-
никнинг жабралари яқинида жойлаш-
ган нефромиксийлар деб аталадиган 
Ч.с.нинг бир учи жабра олди бўшлиғига, 
иккинчи учи эса тана бўшлиғига очи-
лади. Умуртқали ҳайвонлар Ч.с. типик 
целомодуктлардан иборат. Целомодукт-
лар тўплами буйракларни ҳосил қилади; 
буйраклардан бошланадиган сийдик 
йўли бевосита клоакага ёки қовуққа, 
қовуқ эса сийдик тўкиш найи орқали 
ташқарига очилади. Айрим умуртқали 
ҳайвонларнинг денгизда яшашга мосла-
ниши ортиқча тузни ажратадиган махсус 
Ч.с.ни, маc, пластинкажабрали баликлар-
да ректал безлар, судралиб юрувчилар ва 
қушларда туз безларининг ривожланиши 
билан боглиц. Чўлда яшовчи сут эмизув-
чиларда эса сийдикнинг осмотик концен-
трацияси кўтарилади.
Умуртқали ҳайвонлар эволюцияси ва 
индивидуал ривожланиши давомида про-
нефрос (бош буйраги), мезонефрос (тана 
буйраги) ва метанефрос (чаноқ буйрак 
ёки иккиламчи буйрак) деб аталадиган 
буйраклар кетмакет алмашинган (яна қ. 
Буйрак, Нафас, Тери).

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish