www.ziyouz.com кутубхонаси
122
Рельефида ўртача баландликдаги
тоғлар (бал. 3072 м) ва уларни бўлиб тур-
ган сойлик кўп. Шим.да тоғлар 3072 м.
гача кўтарилган (Кодар тизмаси). Жан. да
кенг Ононбўйи текислиги бор. Фойдали
қазилмалари: қалай, олтин, полиметал-
лар, мис, молибден, вольфрам, темир ру-
далари, тошкўмир ва қўнғир кумир, маг-
незит ва б. конлар мавжуд. Иқлими ке-
скин континентал. Қиши қуёшли, қуруқ
ва совуқ. Янв.нинг ўртача траси —26°,
—33°. Ёзи илиқ, қисқа. Июлнинг ўртача
траси 17—21°. Йилига 240—400 мм ёғин
тушади. Вегетация даври 120—160 кун.
Музлоқ ер кўп. Асосий дарёлари: Шилка
ва Аргунь (Амур ирмоқлари), Хилок ва
Чикой (Селенга ирмоқлари), Олёкма ва
Витим (Лена ирмоқдари). Йирик кўллари:
Катта Леприндо, Леприндокан, Ничатка,
Чита кўллари гуруҳи, Кенон, ЗунТорей,
БарунТорей. Минерал сувлар бор. Ч.в.
ўрта тайга ва дашт зонасида жойлашган.
Тупроклари, асосан, тоғтайга, подзол;
даштларда қоратупроқ ва каштан тупроқ;
тоғлараро сойликларда ўтлоқ музлоқ ва
ўтлоққоратупроқ. Ҳудудининг 50%дан
зиёдини тоғтайга ўрмонлари (даурия
тилоғочи, қарағай, кедр, қайин) эгал-
лайди. Жан.да ва сойликларда турли хил
ўтли даштлар бор. Ўрмонларда соболь,
колонок, тийин, қўнғир айиқ, силов-
син, шим. буғуси, изюбр ва б., ўрмонли
дашт ва дашт рнларда бўрсиқ, бўри,
оласичқон, қуён, юмронқозиқ ва б. яшай-
ди. Қушлардан каркур, каклик, турна ва
б. мавжуд. Дарёларда балиқнинг ноёб
турлари (омуль, осетр, таймень, сиг ва б.)
бор. Вилоят ҳудудида Даурия ва Сохонда
қўриқхоналари жойлашган.
Саноатининг асосий тармоқлари:
кончилик (олтин, молибден, калай,
қўрғошинрух, полиметалл, кумир қазиб
олиш), қора металлургия, машинасоз-
лик (ёғочсозлик станоклари, кемасозлик
здлари). Ўрмон ва ёғочсозлик, енгил,
озиқ-овқат саноати корхоналари, исси-
клик электр стяси ишлаб турибди. Асо-
сий саноат марказлари: Чита, Петров-
скЗабайкальский, Краснокаменск, Балей,
Борзя.
Қ.х.нинг асосий тармоқлари — чорва-
чилик (майин жунли ва ярим майин жун-
ли қўйчилик, қорамолчилик), шим. да
буғучилик ва мўйначилик. Донли экин-
лар (буғдой, сули, арпа), картошка, саб-
завот ва б. экилади. Т.й.лар (Транссибирь
т.й. магистрали), автомобиль транспорта
ривожланган. Читала халқаро аэропорт
бор. Шилка дарёсида кема қатнайди. Бир
нечта ўрта махсус билим юрти, 3 олий
ўқув юрти, и.т. институтлари, 4 музей,
2 театр фаолият кўрсатади. 30 дан зиёд
курорт ва дам олиш муассасалари ишлаб
турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: