ЧИРЧИҚ «ЭЛЕКТРКИМЁСАНО-
АТ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ -
Ўзбекистондаги йирик кимё саноати кор-
хонаси. Аммиак селитраси, карбамид, ам-
миак, суюқ аммиак, аммоний сульфат ва
б. ўғитлар; капролактам, нитрат кислота,
аммиак ва металл синтези катализаторла-
ри, қуруқ муз ва б. кимёвий маҳсулотлар
ишлаб чикаради. «Ўзкимёсаноат» дав-
латакциядорлик компанияси таркибига
киради. Корхона Ўзбекистонда қ.х.ни,
шу жумладан, пахтачиликни ривожлан-
тириш бош режасига мувофиқ, Чирчиқ
дарёси бўйида 1934 й.дан «Чирчиқазот»
номи билан курила бошлаган. 1941 й.
ноябрида дастлабки махсулот — аммиак
селитраси ишлаб чикарилган. 1944 й.да
кумирни газга айлантириш негизида ам-
миак ишлаб чиқарувчи 2навбати, 1949
й.да катализатор фкаси, 1964 й.да кар-
бамид цехи ишга туширилди. 1961 й.дан
табиий газдан аммиак ишлаб чиқариш
ўзлаштирилди. 1975 й.дан Чирчиқ «Элек-
тркимёсаноат» и.ч. бирлашмаси деб ном-
ланди.
1994 й.дан устав капитали 29 млрд.
996 млн. сум (66,5 млн. АҚШ доллари)
бўлган очиқ акциядорлик жамияти (дав-
лат улуши 51%, хорижий инвесторлар
улуши 49%) ва ҳоз. номда.
2000 й.да бир суткада и.ч. унумдор-
лиги 1000 т гача етадиган янги аммиак
агрегатини қуриш бошланган ва 2003
й.дан тўлиқ қувват билан ишламоқда.
Маҳсулотлари ички бозорда сотилади ва
чет элларга экспорт қилинади (Хитой,
Туркия, Эрон).
ЧИРЧИҚ-БЎЗСУВ
СУВ-
ЭНЕРГЕТИКА ТРАКТИ — Чирчиқ
дарёси ва Бўзсув капали бўйлаб кетмакет
жойлашган ГЭСлар мажмуи. Трактнинг
уз. 171,1 км. Трактда умумий ўрнатилган
қуввати 1220,6 МВт бўлган 19 та ГЭС
бор. 1926 й.да ишга туширилган Бўзсув
ГЭС трактда биринчи бўлиб қурилган.
Трактнинг бошланиш кисмида (Чирчиқ
дарёси ўзанида) кетмакет 3 стя —
Хўжакент ГЭС, Чорвоқ ГЭС, Ғазалкент
ГЭС жойлашган. Ғазалкент ГЭСдан
қуйирокда, Чирчиқ дарёси сувини тар-
тибга солиб турувчи тўғоннинг ўнг томо-
нидан Товоқсой ГЭС, Логинов номидаги
ГЭС ва Оққовоқ ГЭСлари, Қибрай ГЭС-
нинг деривация каналлари бошланади.
Сўнгра Оққовоқ2 ГЭСнинг сув ташлама
каналидан бошланган Бўзсув иррига-
ция каналида кетмакет Қибрай, Қодрия,
Салор, Бўзсув, Шайхонтоҳур, Бўржар,
Оқгепа ГЭСлари, 1, 2, 3, 4 ҳамда 6Қуйи
Бўзсув ГЭСлари жойлашган.
Трактнинг барпо этилиши натижаси-
да Чирчиқ дарёси суви ёрдамида электр
энергияси ҳосил қилиш билан бирга
ирригация иншоотлари, йирик саноат
марказлари, шаҳарлар, аҳолини, саноат
корхоналари ва экинзорларни сув билан
таъминлаш масалалари ҳам комплекс ҳал
қилинган.
2003 й.да бу трактдаги ГЭСларда
5625,3 млн. кВтсоат электр энергияси
ишлаб чиқарилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |