O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧИСТИКЛАР (Alcidae) ржанкаси-
монлар туркумига мансуб қушлар оила-
си, 22 тури бор. Ҳақиқий денгиз кушла-
ри. Оғирлиги 80 г дан 1,2 кг гача. Усти 
қора, қорни оқ. Иккала жинс ҳам бир 
хил тусда. Тана тузилиши сувда сузиш 
ва шўнғишга яхши мослашган. Оёкдари 
қисқа, олдинги уч бармоғи сузғич пар-
да билан туташган. Тумшуғи ҳар хил 
кўринишда. Жуда тез учади. Чистик. 
Учишда орқага узатилган панжалари руль 
вазифасини бажаради. Ерда бесўнақай ва 
ёмон юради; сув остида қанотлари ёрда-
мида ҳаракатланади. Урчиш даврида бо-
шида патли кокиллар, тумшуғида шохси-
мон пластинка ва ўсмалар пайдо бўлади. 
Ч. қуруқликка фақат тухум қўйиш учун 
чиқади. Қоя ёрикларига ва бошқа жой-
ларга уя қуради. Колония ҳосил қилади. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
121
1—2 та тухум қўяди. Тухумини нари ва 
модаси навбат билан 24—35 кун боса-
ди. Майда балиқ, қисқичбақалар, мол-
люскалар, денгиз чувалчанглари билан 
озиқланади. Шим. Муз океани, Европа, 
Осиё ҳамда Американинг Тинч ва Ат-
лантика океанлари шим. қиргокларида 
тарқалган. Тухуми ва гўшти учун кўп ов-
ланганлиги сабабли камайиб бормоқда. 
Ҳозир тухумини йиғиш такиқданган. 
Катта аҳамиятга эга бўлган қушлар бозо-
ри қўриқхоналарга айлантирилган. 
ЧИСТОН (форс. — топишмоқ) — 
Шарқ шеъриятидаги лирик жанрлар-
дан бири. Дастлаб халқ оғзаки ижодида 
шеърий саволжавоб, топишмоқ шаклида 
пайдо бўлган. Ч.да нарса ёки ҳодисанинг 
характерли белгилари мажозий тавсиф-
ланиб, нима эканлигини топиш ўқувчи, 
тингловчига ҳавола этилади. Шу сабаб-
дан Ч. топишмоқшеър деб ҳам аталади. 
Ч.да нарсаларнинг номлари очиқ айтил-
майди, балки улар га хос шакл, сифат ва 
хусусиятлар қайд этилади. Ўқувчи ёки 
тингловчи Ч. мазмунидан келиб чиқиб, 
унда яширинган, номи пинҳон тутилган 
нарсани ўз зеҳни, идроки кучи билан 
топиб олади. Ўтмишда шоирлар Ч. яра-
тишда, асосан, 2 усул — абжад ва оддий 
топишмоқдан фойдаланишган. Ч.лар 
фард, байт, китъа, рубоий ва қисман ғазал 
шаклида ёзилади, 2 байтдан 10 байтгача, 
ҳатто ундан ҳам ортиқ бўлиши мумкин; 
маърифий, ижтимоийсиёсий мазмунга 
эга бўлади.
Ўзбек адабиётида Ч.нинг дастлабки 
намуналарини Алишер Навоий ярат-
ган (маc, «Қалам», «Танга», «Миқроз», 
«Юмуртқа» ва б. Ч.лар). Шавқий 
Каттақўрюнийнант «Самандар қуш», 
Увайсийикнг «Анор» Ч.лари машҳур.
Ад.: Орзибеков Р., Лирикада кичик 
жанрлар, Т., 1976.
ЧИТ (санскритча читрас — олабула) 
— енгил ипгазлама. Қадимдан Шарқ мам-
лакатларида, шу жумладан, Ўзбекистон 
ҳудудида ёғоч дастгоҳда пахта ипидан 
тўқилган. Ҳозир тўқув станокларида 
тўқиладиган дагал хом сурп (миткал) ни 
пардозлаб (майинлаштириб, оҳорлаб, гул 
босиб) олинади. Сидирға ва гул босилган 
хиллари бўлади. Ч.дан аёллар, болалар ва 
эркаклар кўйлаклари, кўрпакўрпачалар, 
дарпардалар ва б. маҳсулотлар тикилади.
ЧИТА — РФ Чита вилоятидаги шаҳар 
(1851 й.дан), вилоят маркази. Чита дарё-
сининг Ингода дарёсига қуйиладиган 
жойда. Транспорт йўллари чорраҳаси. 
Аэропорт бор. Аҳолиси 316,6 минг киши 
(2002). Ч. Шарқий Сибирнинг муҳим са-
ноат ва маданият маркази. Машинасозлик 
ва металлсозлик (машинасозлик, автомо-
биль йиғув, станоксозлик ва б. здлар), 
мебель, ёғочсозлик, енгил (камволь—мо-
вут ва кўн пойабзал ктлари, хром тери 
зди, пўстин— мўйна фкаси), озиқ-овқат 
(ун, гўшт ва сут ктлари), қурилиш ма-
териаллари саноати бор. Қўнғир кўмир 
қазиб олинади. Иссиқлик электр мар-
кази мавжуд. 3 олий ўқув юрти, 2 театр, 
ўлкашунослик музейи ва бадиий музей-
лар ишлаб турибди. Ч. Ингодинское зи-
мовье посёлкаси сифатида 1653 й.дан 
маълум. 1690 й. дан слобода — солиқ ва 
б. мажбуриятлардан озод қилинганлар 
кишлога (1706 й.дан у Чита слободаси 
деб атала бошлаган). 1851 й.дан шаҳар ва 
Забайкалье вилояти маркази. 1920— 22 
й.ларда Узоқ Шарқ республикаси пой-
тахти. 1922 й.дан Забайкалье губерняси 
маркази, 1926—37 й.ларда Забайкалье 
ўлкасидаги округ маркази. 

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish