www.ziyouz.com кутубхонаси
83
ва КОН дан илк бор металл ҳолдаги на-
трий ва калий олиниши (Г. Дэви, 1807),
электролизнинг миқдорий қонунлари
(Фарадей қонунлари) аниқланиши Э. ри-
вожланишига катта ҳисса қўшди.
1838 йилда Б.С. Якобининг гальваник
элементни мукаммаллаштириш бораси-
даги илмий тадқиқотлари натижасида ме-
талл тузларини электрокимёвий усулда
қайтариб катодда соф металл олиб галь-
ванотехникага асос солинди. Ҳоз. вақтда
сув, тузларнинг сувдаги эритмалари ва
органик моддаларни металл ажратмасдан
электролиз (қ.
Электросинтез) қилишга
асосланган кучли электрокимёвий ишлаб
чиқариш мавжуд. Органик моддаларни
элекгросинтез қилиш (Кольбе реакция-
си), электролит эритмаларининг тузилиш
назарияси (қ.
Кольрауш конуни), электро-
литик диссоциация назарияси (С. Арре-
ниус, 1887), ионларнинг сольватацияси
(тузланиш) тўғрисидаги тасаввурлар
(И.А. Каблуков, 1891), ионларнинг ўзаро
электростатик таъсири (Дебай — Хюк-
кель назарияси) металлар коррозияси
ва ундан ҳимояланиш ва бошқалар Э.
ривожланишида муҳим аҳамиятга эга
бўлди.
Э.нинг тарихий ривожланишига асос-
ланиб замонавий назарий Э. қуйидаги
бўлимларга ажратилади: 1) электролит-
ларнинг тузилиши ва уларнинг электр
ўтказувчанлиги; 2) электрод ва эритма
чегарасидаги электрокимёвий мувозанат;
3) электрокимёвий реакциялар тезлиги.
20-аср охирларида Э.нинг янги мустақил
бўлими — 2 та ионли система чегараси-
даги мувозанатлар ва мембрана жараён-
ларини ўрганиш юзага келди.
Э.нинг ривожланиши электротех-
ника, радиотехника, микроэлектроника
ва компьютер техникаси ютуқлари би-
лан узвий боғлиқ бўлиб, бу тармоқлар
асосида электрокимёвий системаларни
ўрганишнинг кўпгина усуллари ишлаб
чиқилди. Э. замонавий асбобсозликда
ҳам муҳим аҳамиятга эга. Э.нинг ама-
лий бўлимларидан бири — хемотрони-
ка — электрон ячейкаларни электрон
схемаларда қўллаш муаммолари билан
шуғулланади.
Э. усуллари фаоллик коэффициентла-
рини, кимёвий реакцияларнинг иссикдик
эффектларини аниқлашда, турли систе-
малардаги мувозанат константларини то-
пишда, аналитик кимёда кенг қўлланади.
Э. коллоид кимё билан ҳам узвий боғлиқ.
Э. ва биология чегарасида янги илмий
соҳа — биоэлектрокимё пайдо бўлди;
фотоэлектрокимё ҳам алоҳида йўналиш
сифатида ажратилади.
Ўзбекистонда Э.нинг ривожлани-
шига А. М.
Муртазаев, А. Г. Циганов
ва бошқалар катта ҳисса қўшдилар.
«Электрокимёсаноат»,
Узбекистон
иссиқбардош материаллар комбина-
ти, Олмалиқ конметаллургия комби-
нати, Тошкент авиация заводи, Тош-
кент қишлоқ хўжалиги машиналари
заводи, «Фотон» ва бошқалар кўпгина
корхоналарда Э. жараёнларини қўллаб
маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Ад.: Дамаскин Б.Б., Петрий О.А.,
Электрохимия, М., 1987; А.И.Левин,
Электрохимия цветннх металлов, М.,
1982; Прикладная электрохимия. Под
ред. А. П.Томилова, М., 1984; ДасоянМ
. А., Паломская И.Я., СахоноваЕ.В., Тех-
нология электрохимических покрмтий,
Л., 1989.
Саиджамол Эшонхўжаев.
Do'stlaringiz bilan baham: