81
олишда, кичик форматли офсет босма
қолиплари тайёрлаш ва бошқаларда
қўлланади.
ЭЛЕКТРОД (электро... ва юн. пой-
ок — йўл) — 1) пайвандлаш электроди
— пайвандлаш, эритиш ёки кесиб ту-
шириш вақтида деталга электр токи бе-
радиган элемент (пластинка, ролик ёки
стержень). Металл, камданкам ҳолларда
кўмир сиртига легирловчи,, оксидлов-
чи ва барқарорловчи кимёвий модда
қоплаб тайёрланади. Э.нинг эрийдиган,
эримайдиган (вольфрам ва углеродли
пўлат стерженлар) ва контакт пайванд
учун мўлжалланган турлари бор. Металл
Э. 0,3—12 мм диаметрли қилиб ясала-
ди; 2) п е ч ь электроди — ёй печи кон-
струкциясининг элементи; ундан электр
токи печнинг иш бўшлиғига узатилади.
Кўмир, графит, металлдан тайёрлана-
ди; 3) гальваник Э. — ионли ўтказгичга
ботирилган элемент; электрон ўтказгич
ҳисобланади. Электролиз вақтида галь-
ваник ток манбалари ва бошқаларда
ишлатилади; 4) электрон асбоб Э. и —
пластинка, тўр, цилиндр ва бошқалар
шаклда ясалади. Турли мақсадларда иш-
латилади. Мас, катод, фотокатод каби
Э.лар электронлар манбаи ҳисобланади;
тўрлар (бошқарувчи, экранловчи, анти-
динатрон) ва электрон тўплар асбоб
ичида иш муҳитида электродлар ва ион-
ларнинг ҳаракатини бошқариб турувчи
электр майдонлар ҳосил қилиш учун
қўлланилади. Анод электронлар коллек-
тори ҳисобланади.
ЭЛЕКТРОДИАЛИЗ — қ. Диализ.
ЭЛЕКТРОДИНАМИКА
—
фи-
зиканинг электромагнит ҳодисаларни
ўрганиш билан шуғулланадиган бўлими.
Классик Э., квант Э. ва ҳаракатланувчи
муҳит Э.сидан таркиб топган. Классик Э.
икки қисмдан иборат; 1) классик макро-
электродинамика — макроскопик элек-
тромагнит ҳодисаларнинг классик наза-
рияси; унинг асосий қонуниятларини Ж.
Максвелл тенгламалари ифодалайди; 2)
классик микроэлектродинамика — ми-
кроскопик электр ҳаракатларининг клас-
сик назарияси, унинг асосий қонунларини
Максвелл — Лорентц дифференциал
тенгламалари ифодалайди. Квант Э. жуда
кичик фазо ва вақт оралиғида ўзгарувчи
электромагнит майдони ва зарядли зар-
ралар билан ўзаро таъсирини унинг узун-
ликлари хоссалари, яъни квант хоссала-
рини эътиборга олган ҳолда ўрганади
ва электромагнит ҳодисаларнинг квант
назарияси ҳисобланади. Ҳаракатланувчи
муҳитлар Э.сида ҳаракатланувчи жисм-
ларда рўй берадиган электромагнит
ҳодисалар уларнинг хоссалари, хусусан,
ҳаракатланувчи муҳитда тарқаладиган
электромагнит тўлқинларнинг тарқалиш
жараёни ўрганилади. Э.нинг бу соҳаси
нисбийлик назарияси билан боғлиқ.
ЭЛЕКТРОКАР (электро.. ва инг. саг
— арава) — аккумуляторлар батарея-
садан ток олиб ишлайдиган ғилдиракли
(рельссиз) ўзиюрар ихчам юк машина-
си. Э. шасси, аккумуляторлар батарея-
си, куч ва коммутация электр жиҳозлари
ва тортиш электр двигателидан ибо-
рат. Тезлиги — 20 км/соат гача. Унда
100 т гача юк ташиш мумкин. Э.нинг
платформаси
кўтарибтушириладиган
ва кўтарилмайдиган турлари бор. Уни
ҳайдовчи ўриндиққа ўтириб ёки тик тур-
ган ҳолда бошқаради.
Э.
саноат
корхоналари,
савдо
тармоқлари, т. йил ст-ялари, денгиз
портлари ва аэропортларда ишлатила-
ди. Э.нинг дастурли (компьютер орқали)
бошқариладиган (ҳайдовчисиз) турлари
ҳам яратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |