O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


ЭЛ Е К Т Р О К А РД И О Г РА М М А



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭЛ Е К Т Р О К А РД И О Г РА М М А 
(электро., кардио... ва грамма) (ЭКГ) — 
юрак мускули ишлаётганда ҳосил бўлган 
электр импульслари ёзиб олинган эгри 
чизиқ. Э. электрокардиограф ёрдамида 
қоғозга ёки фотоплёнкага туширилади. 
Бутун гавдага тарқалувчи юрак токла-
ри (ҳаракат токлари) ЭКГ си гавданинг 


www.ziyouz.com кутубхонаси
82
турли қисмлари (кўкрак қафаси, қўл ва 
оёқлар)га ўрнатилган ва электрокардио-
графга уланган электродлар билан ёзиб 
олинади. Ҳоз. замон тиббий техника 
ютуқлари текширилаётган одам анча 
узоқ масофада бўлса ҳам теле ёки радио-
узаткичлар ёрдамида ЭКГни ёзиб олиш 
имкониятига эга. Бундай усуллар оғир 
жисмоний синовларда, спортчилар, кос-
монавтлар ва бошқаларнинг юрак фаоли-
ятини кузатиш имкониятини беради.
Соғлом одамлар ЭКГси гавда ту-
зилиши, ёши ва бошқаларга боғлиқ. 
Аммо нормал ЭКГда ҳар доим юрак 
мускулининг кетмакет қўзғалишини 
акс эттирувчи тишчалар ва интерваллар 
(оралиқлар)ни фарқ қилиш мумкин. Тур-
ли касалликларда ЭКГ тишчаларининг 
ўлчами, оралиқлари ва йўналиши, ин-
терваллар (сегментлар)нинг давом этиши 
ҳамда жойлагдиши анчагина ўзгаради. 
ЭКГ ёрдамида юрак ритмининг турли 
ўзгаришлари, юракнинг ишемик касалли-
ги, миокард инфарктининг характери ва 
босқичлари аниқланади. ЭКГ юрак касал-
ликларини диагностика қилишда бошқа 
усуллардан самарлироқ ҳисобланади. 
ЭЛЕКТРОКИМЁ — физик кимёнинг 
таркибида ионлари бўлган системалар-
ни (эритмалар, суюкданмалар ва қаттиқ 
электролитлар), шунингдек, 2 фаза че-
гарасида зарядли зарралар (ионлар ва 
электронлар) иштирокидаги жараёнлар 
ва ҳодисаларни ўрганадиган бўлими. 
Одатда, фазалардан бири металл ёки 
яримўтказгич, иккинчиси эса эритма ёки 
электролит суюқланмаси ёхуд қаттиқ 
электролит бўлади. Аксари ҳолларда бу 
2 фазанинг ўзаро таъсирида электр токи 
ҳосил бўлади. Шу сабабли Э. электр 
токи ҳосил бўлиши ёки аксинча кимё-
вий бирикмаларга электр токининг таъ-
сири натижасида кечадиган физиккимё-
вий жараёнларни ўрганадиган фан деб 
ҳисобланади.
Электр 
токи 
ва 
кимёвий 
ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлиги бора-
сидаги илк тадқиқотлар 18-асрнинг 2-яр-
мига тааллуқли. Лекин бу тадқиқотлар 
ўша даврда кучли электр манбалари 
бўлмагани боис тасодифий тавсифга 
эга. Бундай манба 18—19-асрларда Л. 
Галъвани ва А. Вольгпа ишлари натижа-
сида пайдо бўлди ва шу сабабли Э.ни 
уларнинг номлари билан боғлайдилар. 
Кейинчалик гальваник элеменшлар деб 
ном олган мукаммалроқ кимёвий ток 
манбалари ишлаб чиқилди. Улардан 
фойдаланиб физика соҳасида кўпгина 
кашфиётлар қилинди, электр ва магне-
тизмнинг қатор асосий қонунлари очил-
ди. 19-асрнинг 60-й.ларида динамома-
шиналарнинг кашф этилиши натижасида 
гальваник элементлар электр манбала-
ри сифатида ўз аҳамиятини йўқотди; 
20-асрда яримўтказгичли радиотехника, 
микроэлектроника, космик техниканинг 
ривожланиши билан уларга бўлган янги 
қизиқиш пайдо бўлган. Ҳоз. вақтда ав-
тоном кимёвий ток манбаларининг роли 
янада ортди. Гальваник элементдаги 
электр юритувчи куч (ЭЮК) моҳиятини 
тушунтириш учун энергиянинг сақланиш 
қонуни очилгандан сўнг В. Нернст иш-
ларида гўлатўкис ифодаланган кимё-
вий назария олға сурилди. Бу назарияга 
мувофиқ, гальваник элементдаги электр 
энергиянинг манбаи металл электрод 
ва электролит эритмалари чегараларида 
содир бўладиган кимёвий реакциялар 
энергиясидир. Гибс — Гельмгольцнинг 
термодинамик тенгламаси гальваник 
элемент ЭЮКни реакциянинг иссиқдик 
эффекти ва т-ра билан боғлаш имкони-
ятини, Нернст тенгламаси (1888) эса 
ЭЮКнинг электролит концентрациясига 
термодинамик боғлиқлигини кўрсатади. 
Кейинчалик Нернст назарияси баъзи 
ҳолларда амалиётга тўғри келмаслиги 
аниқланди. 20-асрнинг 30—40-й.ларида 
А.Н.Фрумкин Вольта ва Нернст ишла-
рини ривожлантириш натижасида галь-
ваник элемент ЭЮК пайдо бўлиш меха-
низмининг тўғри ечимини топди. 19-аср 
бошларида электролизнинг очилиши, 
сувнинг водород ва кислородга ажрали-
ши (А. Карлейль ва У. Никольсон), №ОН 


www.ziyouz.com кутубхонаси
83
ва КОН дан илк бор металл ҳолдаги на-
трий ва калий олиниши (Г. Дэви, 1807), 
электролизнинг миқдорий қонунлари 
(Фарадей қонунлари) аниқланиши Э. ри-
вожланишига катта ҳисса қўшди.
1838 йилда Б.С. Якобининг гальваник 
элементни мукаммаллаштириш бораси-
даги илмий тадқиқотлари натижасида ме-
талл тузларини электрокимёвий усулда 
қайтариб катодда соф металл олиб галь-
ванотехникага асос солинди. Ҳоз. вақтда 
сув, тузларнинг сувдаги эритмалари ва 
органик моддаларни металл ажратмасдан 
электролиз (қ. Электросинтез) қилишга 
асосланган кучли электрокимёвий ишлаб 
чиқариш мавжуд. Органик моддаларни 
элекгросинтез қилиш (Кольбе реакция-
си), электролит эритмаларининг тузилиш 
назарияси (қ. Кольрауш конуни), электро-
литик диссоциация назарияси (С. Арре-
ниус, 1887), ионларнинг сольватацияси 
(тузланиш) тўғрисидаги тасаввурлар 
(И.А. Каблуков, 1891), ионларнинг ўзаро 
электростатик таъсири (Дебай — Хюк-
кель назарияси) металлар коррозияси 
ва ундан ҳимояланиш ва бошқалар Э. 
ривожланишида муҳим аҳамиятга эга 
бўлди.
Э.нинг тарихий ривожланишига асос-
ланиб замонавий назарий Э. қуйидаги 
бўлимларга ажратилади: 1) электролит-
ларнинг тузилиши ва уларнинг электр 
ўтказувчанлиги; 2) электрод ва эритма 
чегарасидаги электрокимёвий мувозанат; 
3) электрокимёвий реакциялар тезлиги. 
20-аср охирларида Э.нинг янги мустақил 
бўлими — 2 та ионли система чегараси-
даги мувозанатлар ва мембрана жараён-
ларини ўрганиш юзага келди.
Э.нинг ривожланиши электротех-
ника, радиотехника, микроэлектроника 
ва компьютер техникаси ютуқлари би-
лан узвий боғлиқ бўлиб, бу тармоқлар 
асосида электрокимёвий системаларни 
ўрганишнинг кўпгина усуллари ишлаб 
чиқилди. Э. замонавий асбобсозликда 
ҳам муҳим аҳамиятга эга. Э.нинг ама-
лий бўлимларидан бири — хемотрони-
ка — электрон ячейкаларни электрон 
схемаларда қўллаш муаммолари билан 
шуғулланади.
Э. усуллари фаоллик коэффициентла-
рини, кимёвий реакцияларнинг иссикдик 
эффектларини аниқлашда, турли систе-
малардаги мувозанат константларини то-
пишда, аналитик кимёда кенг қўлланади. 
Э. коллоид кимё билан ҳам узвий боғлиқ. 
Э. ва биология чегарасида янги илмий 
соҳа — биоэлектрокимё пайдо бўлди; 
фотоэлектрокимё ҳам алоҳида йўналиш 
сифатида ажратилади.
Ўзбекистонда Э.нинг ривожлани-
шига А. М. Муртазаев, А. Г. Циганов 
ва бошқалар катта ҳисса қўшдилар. 
«Электрокимёсаноат», 
Узбекистон 
иссиқбардош материаллар комбина-
ти, Олмалиқ конметаллургия комби-
нати, Тошкент авиация заводи, Тош-
кент қишлоқ хўжалиги машиналари 
заводи, «Фотон» ва бошқалар кўпгина 
корхоналарда Э. жараёнларини қўллаб 
маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Ад.: Дамаскин Б.Б., Петрий О.А., 
Электрохимия, М., 1987; А.И.Левин, 
Электрохимия цветннх металлов, М., 
1982; Прикладная электрохимия. Под 
ред. А. П.Томилова, М., 1984; ДасоянМ 
. А., Паломская И.Я., СахоноваЕ.В., Тех-
нология электрохимических покрмтий, 
Л., 1989. 
Саиджамол Эшонхўжаев.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish