O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭКОЛОГИК ВАЛЕНТЛИК — тур-
нинг ўзгарувчан муҳит шароитига мос-
ланиш даражаси. Миқдорий жиҳатдан 
муҳит шароитининг мазкур тур ҳаёт 
фаолияти сақланиб қоладиган чегара-
да ўзгариши билан ифодаланади. Э.в.га 
турнинг битта алоҳида омилга ёки бир 
қанча омиллар комплексига нисбатан 
реакцияси сифатида қараш мумкин. Му-
айян омилнинг кенг кўламда ўзгаришига 
чидамли турлар «эври» қўшимчаси 
орқали белгиланади (мас, эвритермлар 
— ҳарорат таъсирига, эвригалинлар — 
шўрланишга нисбатан ва ҳ.к.). Мазкур 
омилнинг тор кўламда ўзгаришига чи-
дамли турлар «стено» қўшимчаси билан 
ифодаланади (мас, стенотермлар, сте-
ногалинлар). Комплекс омилларга нис-
батан кенг кўламдаги Э.в.га эга бўлган 
организмлар эврибионтлар, бунинг акси 
стенобионтлар дейилади. Эврибионтлик 
турнинг турли хил яшаш жойини эгалла-
шига имкон берса, стенобионтлик эса тур 
тарқалиши жойининг кескин камайиши-
га олиб келади. Бу тушунчалар турга нис-
батан эвритоп ва стенотип деб аталади (қ. 
Экологик омиллар).
ЭКОЛОГИК ЖОЙ, экомуҳит таби-
атда тур яшаши мумкин бўлган барча 
муҳит омиллари мажмуи. Э.ж. тушун-
часи, одатда, экологик жиҳатдан яқин ва 
битта трофик даражада турадиган турлар 
ўртасидаги ўзаро муносабатларни тадқиқ 
қилишда қўлланади. «Э.ж.» термини 
америкалик эколог Ж. Гриннел (1917) 
томонидан турларнинг тақсимланишини 
тавсиф этиш учун тавсия этилган. Бу 
термин яшаш жойи тушунчасига яқин 
маънони англатади. Кейинчалик аме-
рикалик зоолог Ч. Элтон (1927) тро-
фик боғланишнинг муҳим аҳамиятини 
кўрсатиш учун Э.ж.ни турнинг эколо-
гик системадаги ҳолати тарзида талқин 
қилган. 19-аср охири — 20-аср бошла-
рида кўпчилик тадқиқотчилар экологик 
жиҳатдан ўзаро яқин ва жамоа ичида 
ўхшаш ҳолатни эгаллаган 2 турнинг бир 
хил майдонда турғун ҳаёт кечира олмас-
лигини аниқлашган. Бу эмпирик ахборот 
2 турнинг озиқ учун рақобати математик 
модели (итальян математиги В. Вольтер-
ра) ва рус микробиологи Г.Ф. Гаузенинг 
(1986) эксприментал ишлари орқали 
тасдиқланди.
Э.ж.нинг замонавий концепцияси 
америкалик эколог Ж. Хатчинсон (1957, 
1965) таклиф этган модел асосида шак-
лланди. Бу моделга биноан Э.ж.ни кўп 
камерали майдон (гиперҳажм) тарзида 
фараз қилиш мумкин: бу майдоннинг 
алоҳида ўлчамлари турнинг нормал ҳаёт 
кечириши учун зурур бўлган омилларга 
мос келади. Дивергенция орқали тур-
ларнинг Э.ж.ида содир бўладиган фарқ 
уларнинг яшаш жойи, озиқ хили ва бир 
хил яшаш жойининг ўзидан ҳар хил 
вақтда фойдаланиши билан боғлиқ. Э.ж. 
нинг миқёси ва ҳар хил турлар Э.ж.ини 
баҳолаш методлари ишлаб чиқилган. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish