www.ziyouz.com кутубхонаси
241
3 фазилат — эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу
амал яхлитлигидан иборат ахлоқий ғоя
барча даврлар ўзбек Э.си
учун умумий
тадқиқий асос бўлиб келди. Тасаввуфий
Э.да мазкур яхлитлик 4 фазилат яхлитли-
ги (эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал ва маъ-
рифат) шаклида намоён бўлди (Азизид-
дин Насафий, Кошифий). Нақшбандия
тариқати ахлоқшунослигида эса асосий
эътибор инсоннинг замон ва макондаги
ролига, ахлоқий хаттиҳаракатнинг замон
эҳтиёжларини ҳисобга олиши, илоҳий
ва инсоний фазилатларнинг уйғунлиги
масаласига
қаратилди
(Баҳоуддин
Яақшбанд, Алишер Навоий). Ўрта аср-
лар ўзбек Э.сида
назарий фикрлар би-
лан панднома усулидаги ҳикоятлар
омухталиги кўзга ташланади (Юсуф
Хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий,
Яссавий,
Пошшохожа). Бу жиҳатдан темурий-
лар давридаги пандномалар, айниқса,
Навоийнинг «Маҳбуб улқулуб» асари
ноёб ҳисобланади. Кейинги даврлардаги
энг
эътиборли панднома Гулханийшшт
«Зарбулмасал» асаридир.
Жадидчилик
ҳаракати даврида ахлоқшуносликка эъ-
тибор янада кучайди; жадидлар миллий
озодликка эришиш йўлини халқ ахлоқий
даражасини ва маърифатни юксалтириш-
да кўрдилар; Анбар Отиннинг «Қаролар
фалсафаси»,
Авлонийштг «Туркий Гули-
стон ёхуд ахлоқ»,
Фитратнит «Нажот
йўли», «Оила» асарларида шахс ахлоқий
ҳаётининг жамият тараққиётига таъсири,
янгича турмуш тарзининг ахлоқийлик
билан боғлиқлиги масалалари кўтарилди.
Ахлоқийликни синфийлик ва партиявий-
лик каби тамойилларга бўйсундирган
шўролар даври Э.си сохта фан сифатида
ўз вазифасини ўтай олмади. Ўзбекистон
мустақилликка эришгандан сўнг, кеч-
миш ахлоқий қадриятлари, анъанавий
урф-одатлар, миллий ва ахлоқий та-
мойил ҳамда меъёрлар жамиятда ўз
ўрнини эгаллагач, Э. фани ҳам тараққиёт
йўлига кирди, Э.
тарихи ва назариясига
доир йирик тадқиқотлар эълон қилинди
(Й.Жумабоев, Э.Юсупов). Ўзбекистон
миллий унтида этика ва эстетика кафе-
драси мавжуд; барча олий ўқув юртлари-
да Э. фани ўқитилади. Ҳоз. пайтда олим-
лар
(Х.Шайхова, А.Шер, Ф.Загритдинова,
М.Маҳмуд ва бошқалар) Э. тарихи ва на-
зариясининг долзарб муаммоларига доир
янги тадқиқотлар олиб бормоқда.
Л Л . А р и с т о т е л ь ,
Никомаховаэтика(соч. в 4х т., т. 4), М.,
1983; Н авои й А., Маҳбуб улқулуб
(Мукаммал асарлар тўплами, 20 ж.ли,
14ж.), Т., 1998; Форобий, Фозил одамлар
шаҳри, Т., 1993; Авлоний А., Туркий Гу-
листон ёхуд ахлоқ, Т., 1992; Жум а б о е
в йил, Ўзбекистонда фалсафа ва ахлоқий
фикрлар тараққиёти тарихидан, Т., 1997:
Юсупов Э., Инсон камолотининг маъна-
вий асослари, Т., 1998; Загритдинова Ф
., Некоторне проблемн биомедицинской
этики, Т., 2005.
Абдулла Шер.
Do'stlaringiz bilan baham: