O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet275/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭТЕРИФИКАЦИЯ 
(юн. 
шгпег 
эфир ва лот. Ғасю — қиламан) — кар-
бон кислоталарнинг минерал кислоталар 
иштирокида спиртлар билан бирикиб 
мураккаб эфирлар ҳосил қилиш реакци-
яси. Мазкур реакциянинг кимёвий му-
возанатини ўнгга суриш мақсадида ре-
акция маҳсулотларининг бири ортиқча 
миқдорда олинади. Мас, карбон кислота 
кўпроқ олинганда спиртнинг ҳаммаси 
реакцияга киришиб кетади. Э.да водо-
род ионлари (Н
+
) катализатор ролини 
ўйнайди. Бунда карбкатион ҳосил бўлиб, 
у спирт молекуласини бириктирган ҳолда 
оралиқ комплекс ҳосил қилиши мумкин. 
Кейин сўнгги карбкатион диссоциация-
ланиб, мураккаб эфирни ажратади. Ката-
лизатор (водород иони — протон) эркин 
ҳолда ажралади. Нишонланган атомлар 
ёрдамида Э.да ҳосил бўладиган сувнинг 
гидроксил гуруҳини кислота, водородни 
эса спирт ажратади. Э.дан саноатда кенг 
фойдаланилади. Мураккаб эфирлар, шу-
нингдек, полиэфир толалар (лавсан ва 
бошқалар) ҳам Э. усули билан олинади. 
ЭТИКА (юн. егпоз — хулқ, одат) 
ахлоқ ва унинг шахс ҳамда жамият 
ҳаётидаги ўрнини ўрганувчи фалсафий 
фан. Э. ахлоқшуносликнинг фалса-


www.ziyouz.com кутубхонаси
239
фийназарий муаммоларини ва ахлоққа 
доир дидактикамалий асарларни ўз 
ичига олади. У инсоният ўз тажрибаси 
орқали эришган донишмандлик намуна-
ларини ҳикоятлар, ҳикматлар, нақллар, 
мақоллар тарзида баён этади, кишилар-
га ахлоқнинг моҳиятини тушунтириб, 
фалсафий хулосалар чиқаради, уларга 
ахлоқий қонунқоидаларни ўргатади.
Э.нинг қуйидаги мезоний тушунча-
лари — категориялари бор: фазилат ва 
иллат, яхшилик ва ёмонлик, ҳалоллик, 
ростгўйлик, камтарлик, адолат, бурч, 
виждон, номус, идеал, бахт, ҳаётнинг 
маъноси ва бошқалар Ахлоқ инсон ва 
жамият ҳаётининг барча (шахсий, жамо-
авий, касбий ва ҳ.к.) жабҳаларини қамраб 
олганлиги туфайли уни ўрганувчи Э. 
барча фанлар билан алоқадор. Айниқса, 
унинг маънавият тизимидаги фанларга 
таъсири катта. Э.нинг эстетика билан 
боғлиқлиги санъат воситасида рўй бе-
ради; ҳар бир санъат асарида ахлоқнинг 
долзарб муаммолари кўтарилади, санъ-
аткор ўз даври ахлоқий даражасини ва 
унга муносабатини бадиий қиёфалар 
орқали бевосита ёхуд билвосита акс эт-
тиради. Демак, эстетика ўрганаётган ҳар 
бир бадиий асар айни пайтда Э. нуқтаи 
назаридан ҳам тадқиқ этилаётган бўлади. 
Э.нинг диншунослик билан муносабати 
ҳар иккала фаннинг ахлоқий мезонлар 
муаммосини ҳал этишга қаратилгани би-
лан боғлиқ. Бунда дин — восита, ахлоқ 
— мақсад тарзида намоён бўлади. Ҳар 
бир диннинг муқаддас китоби худо-
нинг бандаларини ҳам эътиқодий, ҳам 
ахлоқий инсонлар қилиб тарбиялаш-
га йўналтирилган. Шунингдек, комил 
инсон муаммоси ҳар иккала фан учун 
умумий ҳисобланади; фарқ шундаки, Э. 
бу муаммога замонавий тарбия нуктаи 
назаридан ёндашади. Э. ҳуқуқшунослик 
билан чамбарчас боғлиқ; кўп ҳолларда 
ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрлар моҳиятан 
бир хил бўлади, улар фақат ёндашувда 
— санкцияларнинг жорий этилишидаги 
усул орқали фарқланади. Шунга кўра, 
ахлоқни жамоатчилик асосидаги ҳуқуқ, 
ҳуқуқни эса қонунийлаштирилган ахлоқ 
деб аташ мумкин. Э.нинг ҳуқуқшунос 
одоби деб аталган махсус соҳаси ҳам 
мавжуд. Э. ўзининг назарий ва айниқса, 
амалий жиҳатлари билан пед. фанининг 
асоси ҳисобланади; таълим тизимидаги 
таълимтарбия ўзини ҳар қадамда ахлоқий 
тарбия сифатида намоён қилади. Шу-
нингдек, Э. психология, социология, си-
ёсатшунослик, экология каби қатор фан-
лар билан ҳам мустаҳкам алоқадор, улар 
муаммоларини ҳал қилишда ахлоқий 
нуқтаи назар, ахлоқшунослик назарияла-
ри муҳим аҳамиятга эга.
Э.га доир дастлабки тушунчалар шу-
мерликларнинг «Ме» қонунлар мажмуи-
да учрайди. Ундаги «намлул» тушунчаси 
инсонпарварлик, эзгулик маъноларини 
англатган. Бобил подшоси Хаммура-
пи қонунларида, «Пхатотен ўгитлари», 
«Миср маййитлар китоби», Авесто 
каби қадимий ёдгорликларда ахлоқий 
тамойиллар ва меъёрлар қонунлар, 
эътиқодий даъватлар шаклида берил-
ган; Ҳиндистоннинг «Мануқонунлари», 
«Дҳаммапада», «Патанжали» каби ёд-
горликларида эса панднома ва ҳикмат 
усули устувор. қадимий Хитой даочи-
донишмандлари инсонни табиатнинг 
бир қисми сифатида олиб қарайдилар 
ва унинг вазифаси фазилат йўлидан бо-
риш эканини, барча ёвузликлар, бахт-
сизликлар инсоннинг табиат жорий 
этган қонунлардан чекиниши оқибати 
эканини таъкидлайдилар. Конфуций ва 
унинг издошлари фазилат эгаси бўлишни 
урф-одатларга 
сўзсиз 
бўйсунишда 
кўрадилар. қадимий Шарқдаги, хусусан, 
Миср ва Ҳиндистондаги ахлоқий ғоялар, 
қарашлар антик давр эстетикасига ил-
мийназарий асос бўлди; юнон мутафак-
кирлари Сократ ва Платон қарашларида 
илоҳийлик ахлоқнинг асоси, инсонга 
ахлоқийлик азалдан берилганлиги таъ-
кидланса, Аристотель инсон камолотга 
билиш фаолияти, воқеликка фаол муно-
сабати орқали, ҳирсу эҳтирослар устидан 
ҳукмронлик қила олиши туфайли эриша-
ди, дейди. Цицерон, Сенека, Эпиктет син-


www.ziyouz.com кутубхонаси
240
гари қадимий Рим ахлоқшуносларининг 
қарашларида эса қуллик, эрк, ҳаётнинг 
маъноси, бахт муаммолари ўртага ташла-
нади. Ўрта асрлар Э.сида қадимги Шарқ 
мутафаккирлари (Розий, Форобий, Ибн 
Сино, Ибн Рушд) асарлари ва фикҳий 
тасаввуфий йўналишларда Абу Лайс 
Самарқандий, Ғаззолий, Румий, Азизид-
дин Насафий, Навоий, Кошифий томони-
дан ёзилган китоблар Э. тараққиётига кат-
та ҳисса бўлиб қўшилди; Уйғониш даври 
файласуфлари ўз ахлоқий қарашларида 
улардан самарали фойдаландилар (Вал-
ла, Монтень). Бу таъсирни янги давр 
ахлоқшунослигида ҳам яққол сезиш мум-
кин; Гоббс, Спиноза, Гельвеций, Гольбах, 
Руссо каби маърифатчилар ахлоқнинг 
шахс ва жамият ҳаётидаги ўрнига, демо-
кратик ўзгаришларнинг ахлоқий илдиз-
ларига эътиборни қаратдилар. Бу даврда 
немис мумтоз ахлоқшунослиги алоҳида 
аҳамиятга эга бўдди; у бир томондан 
рационал назарияларни (Кант, Шиллер, 
Фихте, Шеллинг, Гегель, Фейербах), 
2томондан, норационал қарашларни 
(Кьеркегор, Шопенгауэр, Ницше) ўртага 
ташлади; Кант бурчга асосланган импе-
ратив (қатъий амр) ғоясини илгари сур-
ди, Гегель ахлоқнинг миқёсийлигини, 
ҳуқуқнинг асоси, жамиятнинг қони 
ва жони эканини, Фейербах ахлоқий 
хаттиҳаракатларда ҳиссиётнинг, айниқса, 
муҳаббат ҳиссининг аҳамиятини таъ-
кидладилар. Норационал йўналиш та-
рафдорлари инсонни тушунчалар (ақл) 
ёрдамида билиш мумкин эмаслигини, 
ёвузликнинг эзгуликдан ғолиб келаёт-
ганлиги ахлоқсизликни ахлоқий ниқоб 
билан беркитишга доимий уриниш билан 
боғлиқлигига, инсон ихтиёр исканжасида, 
манфаат ва ҳукмронлик йўлида ҳеч нар-
садан тоймайдиган жонзотга айланиб бо-
раётганига диққатни қаратдилар. 19-аср-
нинг 2-ярми — 20-аср бошларидаги рус 
мумтоз ахлоқшунослиги ахлоқийликни 
динийлик билан яхлитликда олиб қаради 
(В.Соловьёв, Ф.Достоевский, Н.Бердяев, 
Б.Вишеславцев), эзгулик билан ёвузлик-
нинг диалектик алоқадорлиги масала-
сини ўртага ташлади. Этик тафаккурлар 
тарихида ахлоқ табиати ҳақидаги турли 
таълимотлар вужудга келган (қ. гедонизм, 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish