www.ziyouz.com кутубхонаси
249
вий маданияти ва миллий хусусиятлари-
ни тарихий жараён билан боғлиқ ҳолда
ўрганади. Тарихий Э. йўқолиб кетган
халқ ва элатлар, ўтмишдаги этник жара-
ён, маиший турмуш ва маънавий мадани-
ят хусусиятларини тадқиқ қилади.
Этн. билимлар қадим замонлардан
пайдо бўлган бўлсада, лекин мустақил
фан сифатида 19-асрнинг ўрталарида
шаклланиб бўлди. Дастлаб, бу атама-
ни 16-асрнинг охирида немис ёзувчиси
И.Зуммер ишлатган, кейин эса 18-аср-
нинг охирларида ва 1808 йилда махсус
жур.лар шу ном билан чиқа бошлаган.
Э. сўзи машҳур француз табиатшуноси
ва физиги Жан Жак Ампер таклифи би-
лан Париж антропологлари конгрессида
алоҳида фан сифатида қабул қилинган
(1839).
Э. дастлаб фактик билимларни
тўплайди, кейин уларни таҳлил этиш
орқали моҳиятини тушуниб олиб, на-
зарий хулосалар чиқаради. Э. фани,
бошқа фанлар сингари ўзига хос махсус
тадқиқот усуллари ва махсус атамаларга
эга. Унинг услуби муайян дунёқараш ва
назариялар (методология) билан боғлиқ
бўлиб, ўз тадқиқотларини айрим фан
соҳалари
антропология, археология,
лингвистика, социология, санъатшунос-
лик билан алоқадор ҳолда амалга ошира-
ди.
Мазкур фанларнинг ўзаро боғлиқлиги
туфайли кейинги йилларда қўшалоқ ил-
мий соҳалар ҳам юзага келди, мас, этник
антропология, палеоэтнография,
этно-
лингвистика ва бошқалар Ҳоз. даврдаги
этник жараёнларни теран ва кенг миқёсда
тадқиқ қилишда кейинги йилларда
ўтказилаётган социологик тадқиқотлар
яхши самара бермоқда. Натижада — эт-
носоциология, этнопсихология каби янги
илмий соҳалар юзага келиши муҳим
аҳамиятга эга. Бундан ташқари, таби-
ийгеографик шароитга қараб ёввойи
ўсимликларни экиб ўстириш ёки ёввойи
ҳайвонларни хонакилаштириш, урчитиш
каби ўзига хос турмуш хусусиятларига
эга элатларнинг хўжалик хусусиятлари-
ни аникдашда Э. билан ҳамкорликда эт-
ноботаника ва этнозоология каби янги
соҳалар фаолият кўрсатмоқда.
Халқларни ўрганишда Э. фани
ниҳоятда кенг ва хилмахил манбалар-
дан ва усуллардан фойдаланади. Бир
жойда узоқ яшаб, кузатиш йўли би-
лан ўтказилган тадқиқотлар энг сама-
рали эканлигини машҳур этнограф-
лар
(Л.Морган, Н.Н.МиклухоМаклай,
В.Г. Богораз) алоҳида қайд қилганлар.
Қисқа муддатда, айрим мавсумларда
ўтказиладиган тадқиқот ишлари экспе-
диция усули бўлиб, ҳозир кенг тарқалган
ва у мавсумий усул дейилади.
Дала ишларида, асосан, ахборотчидан
суҳбат йўли билан ёзма ёки магнитофон
орқали маълумотлар тўплаш, муайян
маишиймаданий турмуш ҳодисалари,
оиланикоҳ муносабатлари ва маросимла-
ри, халқ сайиллари ва ўйинларини куза-
тиш, уларда бевосита иштирок қилиш ва
уларни жиддий ўрганиш (ёзиш, чизиш,
расмга олиш) каби усуллар қўлланилади.
Маънавий маданиятни тадқиқ қилишда
(айниқса, айрим урф-одат ва маросимлар,
халқ ўйинлари, ибодат, миллий рақслар)
замонавий техника (фото, видео ва кино-
аппаратуралар) воситаларидан кенг фой-
даланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: