www.ziyouz.com кутубхонаси
243
тўйинмаган углеводород,
олефинлар го-
мологик қаторининг бошланғич аъзоси;
кучсиз ҳидли, рангсиз, заҳарли, ёнув-
чан газ. Суюкланиш т-раси — 169,5°,
қайнаш т-раси 103,8°; зичлиги 566 кг/
м
3
. Э. бирикиш реакцияларига жуда шид-
датли киришади. Э. — органик бирик-
маларни синтезлашда муҳим бошланғич
маҳсулотлардан бири. Э.ни полимерлаш
асосида саноатда
полиэтилен олинади.
Этил спирти, этиленгликоль, этиле-
ноксид, этиленпропилен каучуклар ва
бошқалар олишда қўлланади. Тиббиётда
жарроҳлик операцияларида умумий нар-
коз сифатида ҳам ишлатилади. Нефтни
қайта ишлаш орқали ва табиий газдан
кўп миқдорда арзон Э. олинади.
ЭТИЛЕНГЛИКОЛЬ, 1,2 этанди
ол, НОСН
2
—СН
2
ОН — 2 атомли оддий
спирт; рангсиз, ҳидсиз, ширин таъм-
ли қовушқоқ гигроскопик суюқлик.
Суюқланиш т-раси —12,7°, қайнаш
т-раси 197,° 6°, зичлиги 1108,8 кг/м
3
. Сув,
спирт, ацетон, глицеринда яхши эрийди,
бензол, толуол, диэтил эфир, углерод те-
трахлоридда оз эрийди. 20% ли сувдаги
эритмаси —8° да, 40% ли эритмаси —24°
да, 66,7% ли эритмаси —75° да, 80% ди
эритмаси — 47° да, 90% ли эритмаси —
29° да музлайди.
Э.
гликолларнинг барча хоссаларини
намоён қилади. Ишқорий металлар ва
ишқорлар билан гликолятлар, органик
кислоталар ва уларнинг ангидридла-
ри билан 1 ва 2 алмашинган мураккаб
эфирлар, дегидратланганда ацетальде-
гид (2пС1
2
иштирокида), диэтиленгли-
коль (№ОН иштирокида) ёки диоксан
(Н
2
80
4
иштирокида қиздирилганда), эти-
леноксид билан полиэтиленгликоллар
Н(ОСН
2
СН
2
)
п
ОН ҳосил қилади.
Санотда Э. этиленоксидни гидратлаб
олинади. Э.нинг сув билан аралашмаси
антифриз сифатида ишлатилади. Пласт-
массалар, сунъий тола ишлаб чиқаришда
тўқимачилик, атирупа, тамаки саноатида
қўлланади.
ЭТИЛЕНОКСИД,
оксиран, 1,2
эпоксиэтан, XV эфир ҳиди келадиган
рангсиз газ ёки суюқлик. Мол. м. 44,05.
Суюқланиш т-раси — 112,5°, қайнаш
т-раси 10,7°, зичлиги 870 кг/м
3
. Сув,
этанол, углеводородлар ва бошқалар ор-
ганик эритувчиларда яхши эрийди. 300°
гача барқарор, 400° дан юқори трада
азотли аралашмаси изомерланиб ацеталь-
дегидга айланади ёки этилен (Э. кўпроқ
бўлса) ҳосил қилади. Кумуш нитрат
Аёг>Ю
3
нинг сувдаги эритмасида кисло-
род иштирокида оксидланса гликоль кис-
лота, оксид ва кумуш катализаторлигида
оксидланса С0
2
ва сув, никель катализа-
тори устида 30°да гидрогенланса этанол
беради. Э. осон полимерланади, инициа-
торларнинг табиатига қараб мол. м. тур-
лича бўлган полиэтиленоксид олиш мум-
кин. Диамерланганда 1,4диоксан ҳосил
бўлади. Саноатда этиленни оксидлаш
усулида синтез қилинади. Органик син-
тезнинг муҳим маҳсулоти ҳисобланади.
Э. этиленгликоллар, галогенгидринлар,
этаноламинлар, диоксан, фенилэтанол,
ионогенсиз
сирт фаол моддалар ишлаб
чиқаришда, шунингдек, тиббиётда ас-
бобускуналар, бир марта қўлланадиган
шприцларни стерилизация қилишда
ишлатилади. Э. — ёнувчи, портловчи ва
заҳарли модда. Чақнаш т-раси < — 18°.
Терига ва шиллиқ пардаларга таъсир эта-
ди. Ҳаводаги миқдори 1 мг/м
3
дан ошмас-
лиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: