O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet217/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭРЙИГИТОВ Тўйчи (1921.10.11, ҳоз. 
Суғд вилояти, Тожикистон — 1943.5.10, 
Ленинград вилояти, РФ) — 2-жаҳон уру-
ши қатнашчиси, оддий аскар. 1064ўқчи 
полки (Волхов фронти 54армиянинг 
281ўқчи дивизияси) автоматчиси. Смер-
диня қишлоғини озод этишда кўрсатган 
жасорати учун Қаҳрамон унвонига сазо-
вор бўлган (1944 йил 21 фев., вафотидан 
сўнг). Любан шаҳри, Ашт туманидаги 
жамоа хўжалиги ҳамда ўзи ўқиган ва 
Тошкент шаҳридаги мактабларга номи 
берилган, туғилиб ўсган қишлоғи ва Ле-
нинград вилоятининг Любан шаҳрида 
бюсти ўрнатилган.
ЭРК ҚАЛЪА — кўҳна Марв шаҳри 
харобасини ташкил этган қалъалардан 
бири. Туркманистондаги Мурғоб дарё-
сининг ўрта оқими бўйида, Байрамали 


www.ziyouz.com кутубхонаси
188
шаҳри яқинида жойлашган. Э.қ. Марв-
нинг энг қадимий қисми ҳисобланади. 
Э.қ.нинг тарҳи овалсимон (400x500 
м — 20 га) бўлиб, Гавр қалъа мудофаа 
деворларининг шим. қанотига туташ-
ган. Э.қ.нинг марказида ./ бал. 25 м дан 
зиёд арк (50x50 м) жойлашган. Аркнинг 
шим.да пастак майдонча бўлиб, унда 
ҳарбий гарнизон ва тошотар қуроллар 
ўрнашган. Э.қ.да дастлабки қазишмалар 
1890 йил Россия Археология комисси-
яси аъзоси В.А. Жуковский томонидан 
ўтказилган. 1904 йил Р.Пампелли бошчи-
лигидаги америкалик экспедиция, 1937 
йил Б.Б.Пиотровский, А.А.Марушченко 
ва 1947 йил С.А.Вязигин, 1950—1992 
йилларда М.Е.Массон раҳбарлиги ости-
да Жанубий Туркманистон археология 
комплекс экспедицияси томонидан олиб 
борилган тадқиқотлар Э.қ.нинг мил.ав. 
1-минг йилликнинг 2-чорагида бунёд 
этилганини кўрсатди. Сосонийлар дав-
рида (3—5-асрлар) марказий тепаликда 
маъмурий бино қад кўтарган, у кейин-
чалик араблар томонидан халифа Маъ-
муннинг Марвдаги қароргоҳи сифатида 
фойдаланилган. Ёзма манбаларга кўра, 
Э.қ. 10-асрдан харобага айланган. Э.қ. 
дан кўплаб сопол ва шиша идишлар, 
сосонийлар тангалари, жез пичоқлар, 
тошқолип, жез пайконлар топилган. 
ЭРКАЕВ 
Алижон (1933.10.10, 
Олтиариқ тумани) — Ўзбекистон халқ 
ҳофизи (2003). Тошкент чет тиллар ин-
тини тугатган (1956). Фалсафа фанлари 
номзоди (1969). Фарғона пед. институ-
ти (1957—60), Тошкент пед. институти 
(1969—72)да ўқитувчи, Тошкент мада-
ният институти доценти (1974 йилдан), 
проф. (2004). Хонандалик санъати сир-
ларини Ж.Султоновцан ўзлаштирган. 
Ёшлигидан ҳаваскор мусиқа тўгараклари 
қатнашчиси бўлиб, 1961 йилдан радио 
ва телевидениеда хонанда сифатида фа-
олият кўрсатади. Ширали овоз соҳиби. 
Э. Фарғона—Тошкент мусиқа анъанала-
рига таяниб, халқчил ижро йўлларини 
қўллайди. Репертуаридан Фарғона— 
Тошкент мақом йўллари («Ушшоқ», 
«Дугоҳ», «Чапандози Гулёр», «Баёт» ва 
бошқалар), мумтоз ашулалар («Гиря», 
«Фарғона тонг отгунча», «Айлансин» 
ва бошқалар), замонавий бастакорлар 
асарлари («Ғазалим», Н.Ҳасанов; «Дил-
барим», Т.Ҳасанов; «Мубтало қилиб», 
Р.Турсунов ва бошқалар) ўрин олган. Иж-
ролари Ўзбекистон радиоси фонотекаси, 
2 грампластинка («Алижон Эркаев куй-
лайди», 1969, 1976)га ёзилган. Э. Огаҳий, 
Атоий, Ҳабибий, Ж.Жаббор шеърларига 
ашулалар басталаган («Фарғона», «Ме-
нинг тилагим», «Булбул» ва бошқалар). 
ЭРКАКЎТ — қўнғирбошлилар ои-
ласига мансуб кўп йиллик ўтсимон 
ўсимликлар туркуми; озуқабоп экин. 
Евросиё,Шим.Африка, Австралия ва 
Янги Зеландияда 15 тури тарқалган. Ўрта 
Осиё, Кавказда 10 га яқин тури ўсади. 
4 тури: сибирь Э. и, чўл Э.и, тароқли 
Э. ватароқсимон ёки кенг бошоқли Э. 
экилади. Бошоқланиш босқичида 100 
кг кўк массасида 22,7 озуқа бирлиги ва 
4,1 кг ҳазм бўладиган протеин, 100 кг 
пичанида 48,7 озуқа бирлиги ва 6,9 кг 
ҳазм бўладиган протеин бор. Э. ўсган 
яйловларда моллар боқилгандан кейин 
ҳам ўт қоплами қайта кўкаради. Совуққа 
ва қурғоқчиликка чидамли. Барча қ.х. 
ҳайвонлари хуш кўриб ейди.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish