O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


ЭРЛИФТ (инг. — ҳаво ва лифт) — қ.  Газлифт.  ЭРЛИХ



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet225/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭРЛИФТ (инг. — ҳаво ва лифт) — қ. 
Газлифт. 
ЭРЛИХ Пауль [1854.14.3, Штрелен, 
Силезия — 1915.20.8, Гамбург] — немис 
врачи, бактериологи ва биокимёгари; ки-
мётерапия ва иммунология асосчилари-
дан бири. Бреславл, Страсбург ва Лейп-
циг унтларида ўқиган. Берлин клиникаси, 
Р.Кох инти, Штеглицдаги зардобларни 
ўрганиш инти, ФранкфуртМайн экспе-
риментал терапия институти (1878—
1901 )да турли лавозимларда фаолият 
кўрсатган. 1901 йилдан хавфли ўсмалар 
устида тадқиқот олиб борган. Иммуно-
логик реакцияларнинг 1кимёвий изоҳи 
— «ён боғлар назарияси»ни таърифлаб 
берган. Кимёвий терапевтик моддалар-
ни мақсадга кўра синтез қилиш мумкин-
лигини исбот этган. Захм касаллигини 
даволашда қўлланиладиган сальварсан 
препаратини кашф этган. Илмий ишла-
ри онкология, гистология, гематологияга 
оид. Нобель мукофоти лауреати (1908, 
И.И.Мечников билан ҳамкорликда).
ЭРМАНАРИХ, Германарих (? — 
375) — остготлар қироли; Амаллар хо-
надонидан. Шим. Қора денгиз бўйларида 
готлар билан биргаликда айрим алан, 
славян, фракиялик қабилалардан таш-
кил топган қабилалар иттифоқи раҳбари. 
Қўшнилари билан урушлар олиб бориб 
остготларга тобе ҳудудни анча кенгай-
тирган. Э. «давлати» мустаҳкам эмас эди, 
тобе қабилаларнинг, хусусан, росомон-
ларнинг исёни уни ларзага солган. Гунн-
лардан қақшатқич мағлубиятга учраган 
Э. ўзини ўлдирган, қабилалар иттифоқи 
гуннлар томонидан тормор қилинган. Э. 
(Ёрмунрекк) — германлар қаҳрамонлик 
эпоси қаҳрамони.
ЭРМИТАЖ, Давлат эрмитажи — 
Санкт-Петербургдаги бадиий ва мада-


www.ziyouz.com кутубхонаси
194
нийтарихий давлат музейи; жаҳондаги 
энг йирик музейлардан. Э.га 1764 йил 
Екатерина II томонидан (Берлиндан гол-
ланд ва фламанд мактаблари рассомла-
рининг асарларини олиб келтирилиши 
асосида) асос солинган (1852 йилда то-
мошабинлар учун қисман очилган), бу 
асарлар Қишки саройнинг «Э.» (франц. 
епш1а§е — холис жой) деб аталган 
апартаментига жойлаштирилган. Кей-
инчалик сарой учун чет эллардан йирик 
шахсий тўпламлар (Брюль, 1769; Кроз, 
1772; Уолпол, 1779 ва бошқалар) сотиб 
олина бошланган. Қишки сарой картина-
лар каталогида 2080 та асар бўлган; шу-
нингдек, гравюра, расмлар тўпламлари, 
қадимий давр ёдгорликлари, Ғарбий 
Европа амалий безак санъати, глиптика, 
танга ва медаллар, китоблар (Вольтер ку-
тубхонаси) тўплана бошлаган. 19-асрдан 
археологик қазилмаларда очилган буюм-
лар, тасодифий топилмалар (жумладан, 
машҳур скиф тўплами) Э.ни бойитиб 
борган. Э. рус маданиятининг ривожла-
нишида муҳим роль ўйнаган. Дастлаб 
Э.га томошабинлар қўйилиши чеклан-
ган, экскурсияларга рухсат берилмаган. 
1917 йил Октябрь тўнтаришидан сўнг 
Строгоновлар, Юсуповлар, Шуваловлар 
ва бошқалар рус меценат ва бойларининг 
мусодара қилинган тўпламлари Э.га 
ўтказилган. Қишки сарой аста-секин Э.га 
бутунлай топширилган. 2-жаҳон уруши 
йиллари Э. тўпламининг бир қисми эва-
куация қилинган, лекин Э. қамал пайтида 
ҳам ўз фаолиятини тўхтатмаган.
Э. 8 бўлимдан иборат: ибтидоий ма-
даният, антик дунё, Шарқ халқлари мада-
нияти (Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон 
ҳудудидан топилган археологик ёдгорли-
клар: Хоразмшоҳлар саройи ҳайкаллари, 
Айритом ёдгорликлари ва бошқалар 
сақланади), рус маданияти тарихи, ну-
мизматика, Ғарбий Европа санъати (Ле-
онардо да Винчи, Рафаэль, Тициан, Жор-
жоне, Веласкес, Рубенс, Ван Дейк, Халс, 
Рембрандт ва бошқалар асарлари карти-
налар галереяси; Микеланжело, А. Гу-
дон, О. Роден ҳайкалтарошлик асарлари; 
расмлар, графика асарлари, амалий санъ-
ат ёдгорликлари тўпламлари), экскурсия 
ва маърузалар уюштирадиган илмиймаъ-
рифий, таъмирлаш (реставрация). Музей 
экспозицияси 350 дан ортиқ хонада на-
мойиш этилади, йилига 3,5 млн. томоша-
бин ташриф буюради.
Э. бирибири билан боғланган 5 би-
нога жойлашган: Қишки сарой (меъмор 
В.В.Растрелли, 1754—62), Кичик Э. 
(меъмор Ж.Б.М.ВалленДеламот, 1764— 
67), Эски Э. (меъмор Ю.М.Фельтен, 
1771—87), Э. театри (меъмор Э. Кварен-
ги, 1783—87), Янги Э. (меъмори Л.Фон 
Кленце, 1839—52). 1980 йил бошларида 
Васильев о.даги собиқ Меншиков саройи 
(18-аср) таъмирлангандан сўнг Э.га бе-
рилган.
Э.катта илмий текшириш ишлари-
ни олиб боради: бадиий асарлар сотиб 
олади, илмий анжуманлар уюштира-
ди, археологик экспедициялар ташкил 
қилади, илмий асарлар, каталоглар, аль-
бомлар ва йўлкўрсаткичлар нашр қилади. 
Музей фаолиятида доимий ва даврий 
кўргазмалар уюштириш, чет эл музей-
ларидан уюштириладиган вақтинчалик 
кўргазмалар муҳим ўрин тутади. 
ЭРМОН, аччиқ шувоқ — мураккаб-
гулдошлар оиласи, шувоқлар туркумига 
мансуб кўп йиллик ўт тури. Кавказ, Си-
бирь ва Ўрта Осиёда тарқалган. Илдизи 
ўқилдиз. Пояси тик, кумушранг, майда 
туклар билан қопланган, ер остидаги 
куртакларидан май—мартда кўкариб 
чиқади, кузги ниҳоллари қишлайди. Бўйи 
60—120 см, шохланган, барглари патси-
мон қирқилган, ёши катта ўсимликларда 
кетма-кет жойлашган. Гуллари сариқ, 
найсимон, тўпгули чочоқ. Июнь-сент.да 
гуллаб, октябрда мевалайди. Уруғи те-
скари тухумсимон уруғча. Чўл, адир ва 
тоғ ён бағирларида, йўл ёқаларида ўсади. 
Пояси ва баргларида эфир мойи, С ва 
К витаминлари, каротин, аччиқ глико-
зидлар, ошловчи ва бошқалар моддалар 
бор. Препаратлари овқат ҳазм қилувчи, 
иштаҳа очувчи, ўт ҳайдовчи дори сифа-


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish