195
тида ишлатилади.
ЭРНАЗАР ЭЛЧИ, Мулла Муҳаммад
Эрназарбий Мақсуд ўғли (18-аср, Бухо-
ро) — Бухоро амирлигининг Россияга
юборган элчилари раҳбари; йирик савдо-
гар. Мадрасада ўқиган. 1745 йилдан бош-
лаб, Россияга бир неча марта тижорат
мақсадида бориб, император Елизавета
Петровна қабулида бўлган. Савдо иш-
лари билан Хуросон ва Ҳиндистонга ҳам
борган. Кейинчалик Бухоро ҳукмдори
Дониёлбий оталиқ томонидан Росси-
яга юборилган 2 та элчилик миссия-
си (177476 ва 1779—80) га бошчилик
қилган.
Биринчи элчилик таркибида 64 киши ва
20 та озод қилинган рус асирлари бўлган.
Улар 1774 йил 1 сентябрда Аштархон
(Астрахон) шаҳрига келишган ва Астра-
хон генералгубернатори П.Кречетников
ҳузурида бўлишган. Сўнгра Москвага
етиб келишгач (1775.14.3), Россия импе-
ратори Екатерина II томонидан расмий
равишда қабул қилинган (1775.5.4). Бу
элчилик натижасида Бухоро билан Рос-
сия ўртасида мустаҳкам савдо алоқалари
йўлга қўйилган, савдо карвонлари хавф-
сизлиги учун Эмба дарёси бўйида қалъа
қурилган. Россиянинг чегара шаҳарлари:
Оренбург, Астрахонда Бухоро савдогар-
ларидан олинадиган божхона солиғи
камайтирилган, ички шаҳарларда Ўрта
Осиё савдогарларининг эркин ҳаракат
қилиши кафолатланган.
Иккинчи
элчилик 1779 йил
ўрталарида бошланган, элчилик тарки-
бида 28 киши бўлган. Э.э. бошчилиги-
да элчилар 1780 йилянв.да Москва ва
Петербургга етиб келишган. Элчилик
натижасида бухоролик савдогарлар Рос-
сиядан кўп миқдорда мис, пўлат ва чўян
сотиб олишга муваффақ бўлганлар. Э.э.
Россияда ўз вазифасини тўлиқ уддалагач,
Туркияга ҳам элчилик мақсадида борган.
Э.э.ўша ерда вафот этган. Э.э. Бухорода
мадраса қурдирган.
Ад.: Гуламов Х.Г., Из истории дипло-
матических отношений России с Бухар-
ским ханством XVIII в., Т., 1992.
Қаҳрамон Ражабов.
ЭРОЗИЯ (лот. его8ю — емирилиш)
— тоғ жинслари ва тупроқнинг оқар сув-
лар таъсирида емирилиш жараёни. Э.
рельеф ҳосил қилувчи асосий омиллар-
дан биридир. Ер юзасидаги Э. (нотекис
рельефнинг текисланиши) ва чизиқли
Э. (рельеф бўлакларга бўлиниб, водий
ва жарликларни ҳосил бўлиши), ёнла-
ма Э. (дарё соҳилларининг ювилиши)
ва чуқурликдаги Э. (дарё ўзанининг
чуқур ўйилиши)лар фарқ қилинади.
Тупроқнинг энг юқори қатламларида со-
дир бўладиган Э. тупрок эрозияси дейи-
лади.
ЭРОЗИЯ (тиббиётда) — тери эпите-
лиал ёки шиллиқ қаватларининг шилини-
ши ва яраланиши. Э.да эпителиал қават
зарарланади. Механик таъсирлар (мас,
терининг чақаланиши, шилиниши), де-
генератив яллиғланиш жараёнлари (мас,
меъда Э.си), яраланган жойдан ажрала-
диган патологик суюклик таъсири (мас,
бачадон бўйни Э.си) Э.гаолиб келади.
Меъда шиллиқ қавати Э.си катталиги
майда нуқтачалардан бир неча санти-
метргача бўлиб, меъда кириш қисмида
учрайди. Тери Э.си механик таъсирлар
туфайли, шунингдек, теридаги пуфакча-
лар, пустулаларнинг ёрилишидан вужуд-
га келади. Э. кўпроқ қизил рангда бўлиб,
баъзан йиринг билан қопланади. Бачадон
бўйни эрозияси, асосан, бачадон бўйни
каналининг яллиғланиши оқибатида ву-
жудга келади. Э. бутунлай тузалиб кет-
ганидан сўнг ўрнида вақтинчалик доғ
қолади. Э.ни келтириб чиқарувчи саба-
бларни аниқлаб даволаш керак.
ЭРОН, Эрон Ислом Республикаси
(Жумҳурие Исломийе Ирон) — Жану-
бий Ғарбий Осиёдаги давлат. Майд. 1648
минг км
2
. Аҳолиси 66,4 млн. киши (2003).
Пойтахти — Теҳрон шаҳри Маъмурий
жиҳатдан 30 остон (вилоят)га бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |