www.ziyouz.com кутубхонаси
134
ташкил қилиниб, унда қалқонсимон без
касалликлари устида олиб борилган эпи-
демиологик ва профилактик ишлар асо-
сида аҳолини калий йодид тузи қўшилган
ош тузи билан таъминлаш зарурлиги
аниқланди.
Эндемик
буқоқни
тугатиш
ва
қалқонсимон безнинг бошқа касалли-
кларини ўрганиш, даволаш ўлкамиз
учун муҳим илмии ва ижтимоии муаммо
бўлганлиги 1957 йил Ўзбекистон ФАтар-
кибида ташкил этилган Ўлка тиббиёти
илмий текшириш институтининг асосий
йўналишини белгилади. Ўлка тиббиё-
ти илмий текшириш институти неги-
зида 1989 йил
Эндокринология инсти-
тути ташкил этилди. Р.Қ.
Исломбеков,
Ё.Х.Тўрақулов дунёда биринчи бўлиб
буқоқ касаллигини аниқлаш ва даволаш-
нинг янги усулини ишлаб чиқиб, нуфуз-
ли мукофотга сазовор бўлишди (1964).
Қалқонсимон безнинг нормал, тиреоид
патологияда ҳамда радиойодтерапияда
олинган биокимёвий, патофизиологик ва
клиник морфологик кўрсаткичлари нати-
жалари ижобий самара берди.
Республикада 1998 йил йод етишмов-
чилиги ҳолатлари бўйича кенг миқёсда
эпидемиологик изланишлар олиб бо-
рилди ва унинг ўртача тарқалиш дара-
жаси аниқланди. Ички секреция безла-
рини (қалқонсимон без, қалқонсимон
без олди безлари ва буйрак усти бези)
суюқ азотда криоконсервация қилиш
ва унинг етишмовчилиги бор бемор-
ларни трансплантация йўли билан да-
волаш усули ишлаб чиқилди ва амали-
ётга татбиқ этилди. Ўрта Осиё давлат-
ларида биринчи бор криоконсервация
қилинган тўқималар банки (1000 га
яқин тўқималарни сақлайдиган) ташкил
этилди. Қалқонсимон без ракини био-
кимёвий, генетик ва морфологик текши-
ришнинг янги усуллари жорий қилиниб,
жарроҳлик, радиологик ва консерватив
терапия усулларини қўллаш алгоритми
ишлаб чиқилди (проф. С.И.Исмоилов).
Диффуз токсик буқоқ ва ўртача ўткир ти-
реоидитда беморларнинг иммунологик
тизими ўрганилди ва бу кўрсаткичлар да-
волашнинг турли усулларида ўзгариши
ва динамикаси аниқланди. Қандли диа-
бет ва унинг асоратларининг эпидемио-
логияси, этиопатогенези асосида наслий
омилларнинг аҳамияти, касалликнинг
тарқалишига мойиллик туғдирадиган
ички ва ташқи омиллар ҳар томонлама
тадқиқ этилиб, уларни чегаралаш, бе-
морларни ўз ҳолатини назорат қилишга
ўргатиш усуллари ишлаб чиқилди (проф.
З.С.Акбаров).
Замонавий Э.нинг долзарб муаммо-
лари ва асосий йўналишлари қандли
диабет, қалқонсимон без касалликлари,
жинсий безлар фаолиятининг бузили-
ши, гипоталамогипофизар тизим ка-
салликлари, бирламчи гиперпаратиреоз
муаммоси, организмда гормонларнинг
таъсир механизми, биосинтези ва улар-
нинг алмашинувини ўрганиш, гормон-
лар аналоглари ва янги гормонал пре-
паратларни ишлаб чиқиш ва ҳ.к.дан
иборат. Жисмоний ривожланишнинг
кечикиши болалар Э.сининг энг муҳим
муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда.
Ҳоз. вақтда Ўзбекистонда туғма анома-
лиялар скрининги бўйича махсус дастур
йўлга қўйилган. Нейроэндокриноло-
гия Э.нинг мустақил бўлими сифатила
шаклланмоқда. ЎзР даги барча тиббиёт
интлари, Тошкент врачлар малакасини
ошириш ин-тида Э. кафедралари бор.
Ад.: Тўрақулов Ё.Х., Исломбеков Р.
Қ., Қодиро в И . К ., Буқоқвауни даволаш,
Т, 1962; Исломбеков Р.Қ., Радиоактивнмй
йод и функция шитовидной железн, Т,
1971.
Саид Исмоилов.
Do'stlaringiz bilan baham: