O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭЛИНВАР (юн. — эластик ва лот. 
— ўзгармас) — темирникель асосидаги 
қотишма. Таркибида темир ва никелдан 
ташқари 7 — 9% хром, 2— 3% марганец 
ва бошқалар элементлар бўлади. Алоҳида 
иссиқлик хоссасига эга бўлган, яъни эла-
стиклик хоссасини тахм. 40° дан 60° гача 
интервадда сақлаши керак бўладиган бу-
юмлар — камертон, мембрана, пружина, 
соат миллари тайёрлашда ишлатилади. 
Э. таркибидаги никелнинг бир қисми ко-
бальтга алмаштирилса, суперинвар деб 
аталувчи қотишма пайдо бўлади. Супе-
ринвар аниқ асбоблар, мас, геодезик ва 
оптик асбоблар ясаш учун ишлатилади. 
ЭЛИОТ Томас Стериз (1885.26.9, 
Сент Луис, Миссури штати — 1965.4.1, 
Лондон) — инглизамерика шоири ва ада-
бий танқидчиси. Гарвард ун-тини тугат-
ган (1910). Дастлабки шеърий тўплами 
— «Пруфрок ва бошқа кузатишлар» 
(1917). 1920 йилда «Шеърлар» мажмуаси 
ва «Муқаддас ўрмон» адабий-танқидий 
асари нашр этилган.
Э. 1927 йилда Англияга кўчиб келган, 
Британия фуқаролигини қабул қилиб, 
инглиз 
католицизмига 
эътиқодини 
«Яенселот Эндрюс ҳимояси» (1928) Пу-
блицистик асарида ёрқин баён этган. 
«Кулга қўмилган муҳит» (1930), «Турт 
квартет» (1943) каби асарлари Э. нинг 


www.ziyouz.com кутубхонаси
106
мазмун ва шаклда янги поғоналарга 
кўтарилганидан далолат беради. Тақдири 
азалнинг қудрати, эрк тушунчасининг 
том маънодаги моҳияти унинг «Ибо-
датхонадаги қотиллик» (1935) шеърий 
драмасида акс этган. Бундан ташқари, 
«Оиланинг 
қайтадан 
бирлашиши» 
(1939), «Коктейл билан ташкил қилинган 
ўйинкулги кечаси» (1950), «Шахсий ко-
тиб» (1954), «Ёши улуғ давлат арбоби» 
(1956) каби асарларида ҳам ана шундай 
ғоялар етакчилик қилади.
Э.нинг адабий танқид ва тарих илми 
соҳасидаги серқирра фаолияти унинг 
учун дастурий кўриниш олган «Поэзия 
ва танқидни белгилаш» (1933), «Мада-
ният» тушунчасини белгилаш юзасидан 
қайдлар» (1948), «Шоирлар ва шеърият 
ҳақида» (1957) каби ишларида акс этган.
Э. Лафарг асослаган француз симво-
лизми, Э.Паунднинг эстетик дунёқараши 
таъсири ўлароқ унинг шеърларида ўлим 
ва мангулик, ҳаёт моҳияти мавзула-
ри метафизик нуқтаи назардан талқин 
қилинган. Сиқиқлик, такрорланмас об-
разлилик, тасвирдаги аниқлик, тилдаги 
жозиба Э. услубининг ўзига хос белги-
ларидандир. Нобель мукофоти лауреати 
(1948).
Ас: Бесплодная земля, М., 1971. 
ЭЛИСТА 
(1944-1957 
йилларда 
Степной) — РФ Қалмоқ Республикаси-
даги шаҳар, республика пойтахти, т.й. 
станцияси. Аҳолиси 103,9 минг киши 
(2002). Э.га 1865 йилда асос солинган. 
Қурилиш материаллари (темирбетон 
буюмлар, керамзит здлари, қурилиш ма-
териаллари кти), енгил (тикувчилик ва 
трикотаж фкалари), ёғочсозлик (мебель 
ф-каси ва бошқалар), озиқ-овқат (гўшт 
к-ти ва бошқалар) саноатлари корхонала-
ри ишлаб турибди. «Холодильник» з-ди 
фаолият кўрсатади. Унт, драма театри, 
ўлкашунослик музейи, картиналар гале-
реяси бор. 
ЭЛИТА (франц. — энг яхши, сара) 
— социология ва сиёсатшуносликдаги 
тушунча. Жамиятда бошқарув вазифа-
ларини бажарувчи, фан ва маданиятни 
ривожлантирувчи олий имтиёзли ижти-
моий қатламни англатади. Э. назарияси 
Платон, Карлейл, Ницше томонидан олға 
сурилган бўлса ҳам, қарашлар тизими 
сифатида 20-асрда В. Парето, Г.Моско, 
Ч.Миллс ва бошқалар томонидан таъ-
рифлаб берилди. Ушбу назарияга қўра, 
Э. туғма истеъдодли одамлар орасидан 
пайдо бўлади. Э.нинг 5 тоифаси — си-
ёсий, иқтисодий, маъмурий, ҳарбий ва 
мафкуравий Э. ажратиб кўрсатилади. 
Улар бир-бирига мослашади ва тотали-
таризм вужудга келишининг олди оли-
нади. Иқтисодий Э.га, жумладан, йирик 
бизнесменлар, саноатнинг етакчилари, 
молия магнатлари киритилади, улар ол-
диндан кўра билиш, ташаббускорлик ва 
ишбилармонлик истеъдоди бўлган шах-
слар ҳисобланади. Э. назариясига кўра, 
ташаббускор ва ишчан ҳар қандай одам, 
иши юришиб кетса, Э.га кириши мумкин.
ЭЛИТА — селекция натижасида 
олинган ва кўпайтириш ёки урчитиш 
учун фойдаланиладиган энг яхши уруғ, 
ўсимлик ёки ҳайвонлар. Ўсимликлар се-
лекциясида янги нав чиқариш учун по-
пуляциядан, уруғчилик экилаётган навдан 
танлаб олинадиган энг сара ўсимликлар 
авлоди Э. дейилади. Э. уруғлар нашинг 
хусусиятлари ва ирсий белгиларини ав-
лодга тўлиқроқ ўтказади, кейинги ре-
продукцияларга нисбатан энг юқори 
нав софлигига, 1синф стандартидан кам 
бўлмаган унувчанлик сифатларига эга 
бўлади. Э. уруғлари илмий текшириш му-
ассасалари ва қ.х. олий ўқув юртларининг 
ўқувтажриба хўжаликларида нав алмаш-
тириш ва нав янгилаш учун етиштирила-
ди. Чорвачиликда Э. ва Э.рекорд синфла-
рига экстерьери, конституцияси, наслий 
сифатлари ва маҳсулдорлиги бўйича 1бо-
нитировка синфига қўйиладиган тала-
блардан юқори бўлган чорва ҳайвонлари 
киритилади. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish