O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭЛЕМЕНТАР МАТЕМАТИКА — 
мат.нинг, асосан, ўрта ва ўрта махсус таъ-
лим ҳажмидаги бўлимларини ичига олган 
қисми. Э.м.га арифметика, сонларнинг 
элементар назарияси, элементар алгебра, 
элементар геометрия ва тригонометрия 
каби соҳалар киради. Э.м.ни «ўзгармас 
миқдорлар математикаси» деб таъриф-
лайдилар, лекин бу таъриф унча тўғри 
эмас. Э.м.да ўзгарувчи миқдорларнинг 
нисбатан содда, яъни элементар хоссала-
ри ҳам ўрганилади (мас, квадратик функ-
ция ва унинг графиги).
ЭЛЕМЕНТАР ФУНКЦИЯЛАР — 
кўпҳадлар, рационал, кўрсаткичли, да-
ражали, логарифмик, тригонометрик, 
тескари тригонометрик функциялар, шу-
нингдек, бу функциялардан тўрт ариф-
метик амал ва чекли марта қўлланилган 
суперпозициялар 
ёрдамида 
ҳосил 
қилинадиган функцияларни ўз ичига ол-
ган функциялар синфи.
Э.ф. синфи яхши ўрганилган ва 
у амалий мат.да кўп қўлланади. Э.ф. 
нинг ҳосиласи ҳамиша Э.ф. бўлади, 
лекин Э.ф.дан олинган интеграл Э.ф. 
бўлмаслиги ҳам мумкин. 
ЭЛЕМЕНТЛАР ДАВРИЙ СИСТЕ-
МАСИ — қ. Менделеев даврий система-
си. 
ЭЛЕМЕНТЛАР МИГРАЦИЯСИ — 
Ер пўсти ва юзасида кимёвий элемент-
ларнинг ўз жойини ўзгартириши ва қайта 
тақсимланиши. Бу терминни фанга А.Е. 
Ферсман киритган (1923). Э.м. суюқфаза 
(эритмалар, гидротермал эритмалар, 
ер ости ва ер юзасидаги сувлар), газси-
мон фаза (вулкан газлари ва фумарол-
лар, минерал булоқлар ва нефть конлари 
газлари) ва қаттиқ фазада (диффузия ва 
қайта кристалланиш натижасида) содир 
бўлиши мумкин. Қаттиқ ҳолатда кимё-
вий элементлар, асосан, механик йўл 
билан (тўкилиб тушиши, сув оқимлари, 
чангтўзон ва бошқалар) кўчади. Сувли 
эритмаларда элементлар ионлар, моле-


www.ziyouz.com кутубхонаси
104
кулалар ва коллоид зарралар шаклида, 
газларда эса молекуляр ва аэрозоллар 
тарзида силжийди. Миграцион хусуси-
ят турли элементларда турлича бўлиб, 
кимёвий бирикмаларнинг таркибига ва 
элементларнинг қандай физик шароит-
да кўчишига боғлиқ. Э.м. натижасида 
кимёвий элементларнинг айримлари со-
чилиб, ,тарқалиб кетади, қолганлари эса 
тўпланади ва кўпинча саноат аҳамиятига 
эга конлар ҳосил бўлади. Интенсив Э.м. 
метасоматизм, денгиз ҳавзаларида ки-
мёвий дифференциация ва бошқалар 
жараёнларда кузатилади. Ташқи жа-
раёнлар таъсирида бўладиган Э.м.да 
биогеокимёвий жараёнлар катта роль 
ўйнайди. Фойдали қазилмаларни геоки-
мёвий усуллар ёрдамида қидиришда Э.м. 
қонуниятларига асосланилади.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish