O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭЛЕКТРОЭНЦЕФАЛОГРАФИЯ 
(электро... ва юн. бош мия ва ... графия) 
— бош мия фаолиятини текшириш усули; 
бош миянинг биоэлектрик фаоллигини 
электроэнцефалограф воситасида ёзиб 
олиш. Бош мияда содир бўладиган 
биоэлектрик фаол ҳаракатларни ёзиб 
олиш мумкинлиги ва уни клиник 
аҳамиятини илк марта немис психиатри 
Ганс Бергер аниклаган (1929).
Э.дан тадқиқот ва диагностика 
мақсадларида фойдаланилади.
Мия ҳам ўз фаолиятида, худди бошқа 
аъзо ва тўқималар сингари, жуда кичик 
электр юритувчи куч (э.ю.к.) ҳосил қилиб 
туради. Уни электроэнцефалографда 
қайд этиш мумкин. Бунинг учун текши-
рилаётган одам бошига пластинкасимон 
электродлар қўйилиб, улар аппаратга 
уланади, аппарат миянинг биопотенци-


www.ziyouz.com кутубхонаси
101
алларини ёзиб боради.
Бемор бошига электродларни ўрнатиш 
схемаси турлича, энг қулайи бу Юинг усу-
ли бўлиб, унда 12 электрод ишлатилади. 
Ҳар хил частотали тўлқинлар, турли фаза 
ва амплитудаларни акс эттирувчи эгри 
чизиқ — электроэнцефалограмма (ЭЭГ) 
миянинг мураккаб тузилишидаги хусу-
сиятлар, бош мия пўстлоғидаги нейрон 
ва синапсларншк функционал ҳолатига 
қараб ҳар хил кўринишда бўлади. Э. мия-
ни нафақат физиологик, балки патологик 
ҳолатларини ҳам қайд қилиши мумкин.
Замонавий Э. аппаратлари кўп ка-
налли (кўп тармокли) бўлиб, унинг ҳар 
бир канали мустақил кучайтириш, филь-
трлаш блоки (кераксиз тўлқинлардан 
тозалаш учун ва бошқалар), бош мия-
нинг барча қисмларидан керагини тан-
лаш учун тўплаш (коммутатор) блоки ва 
ўзиёзар (сиёҳли) ғалтакли гальванометр 
билан таъминланган.
Ҳоз. электроэнцефалограф аппарат-
лари 8—24, баъзан 32 каналли бўлиб, 
клиник диагностикада 8 ёки 16 канал-
лигидан 
фойдаланилади; 
текширув 
ўтказиладиган хона ёруғ ва товушдан 
ҳимояланган, текширувчи ёки беморга 
ҳеч қандай таъсиротлар халал бермай-
диган бўлиши керак. Шунингдек, уни 
беморга (мижозга) мутлақо безарар ва 
оғриқсиз эканлиги ҳам тушунтирилиши 
лозим.
Маълумки бош мия биопотенциалла-
ри жуда кичик, шу боис уни ёзиб олишда 
кучли электрон кучайтиргич (усилитель) 
зарур бўлади.
Э.ни монополяр ва биополяр усуллар-
да ёзиш ҳамда уни хоҳлаган комбинация-
да амалга ошириш мумкин.
Э. жараёнида турли функционал 
қўзғотиш усулларини қўллаш мумкин, 
бу сунъий қўзғотиш бош мияни фа-
оллаштириб, айрим юзага чиқмаётган 
«тўлқинларни» 
жонлантиради, 
бу 
«чақирилган» электротўлқинлар орқали 
тегишли касалликни аниқласа бўлади.
Э. ёзиш пайтида беморни ёши, уму-
мий аҳволи ҳамда касалликнинг келиб 
чиқиши ва бошқалар кўпгина ҳолатларга 
аҳамият бериш лозим. Э. шифокорга 
муҳим маълумот беришига қарамай, уни 
барча клиник текширишларга қўшимча 
диагностика усули деб қараш мумкин. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish