ЭЛЕМЕНТОРГАНИК БИРИКМА-
ЛАР — углерод атоми бошқа элемент
атоми билан тўғридантўгри бириккан
органик бирикмалар. Углерод водород,
кислород, азот, олтингугурт ёки галоген-
лар (фтордан ташқари) билан бириккан
бирикмалар, одатда, Э.б.га кирмайди.
Э.б. одам ва ҳайвонлар ҳаёт фаоли-
ятида муҳим роль ўйнайди. Мас, В
]2
ви-
тамини ўзида кобальт, гемоглобин эса
темир сақлайди, фосфорорганик бирик-
малар углеводлар алмашинуви жараёнла-
рида иштирок этади. Маргимуш, сурма,
олтин, симоб бирикмалари кимётерапи-
яда, кремний синтетик каучук ва сурков
мойлари саноатида, қўрғошин бирикма-
лари антидетонаторлар тайёрлашда, фос-
фор бирикмалари инсектицидлар ишлаб
чиқаришда, фтор бирикмалари совит-
кичлар ва полимерлар саноатида, алю-
миний бирикмалари полимерлар синте-
зида, қалай бирикмалари эса полимерлар
эскиришининг олдини олишда, магний,
литий ҳамда рух бирикмалари органик
синтезда кенг кўлланади.
ЭЛЕФАНТИАЗ (юн. — фил) — қ.
Филоёқ.
ЭЛЕФАНТИНА — Нил дарёсида-
ги орол (Асвон қаршисида) ва ундаги
қадимий қишлоқнинг юнонча номи.
Э.Қад. Мисрнинг жан.даги вилоятлар би-
лан мол айирбошлаш савдоси (фил суяги
ва бошқалар маҳсулотлар) маркази ва Ну-
бия билан чегарадош маъмурий округ —
ном (қ. Номлар) пойтахти бўлган. Оролда
қадимий подшоликдан Рим империяси-
нинг сўнгги даврига оид тарихий ёдгор-
ликлар аниқланган. 18 ва 19сулола фиръ-
авнлари даврида Э.да маъбуд Хнум, маъ-
будалар Сатис, Анукис ва бошқалар ибо-
датхоналар қурилган, уларнинг харобала-
ри 19-аср бошига қадар сақланган. 1908
йил мумиёланган муқаддас қўйларнинг
тош сарқофалардаги некрополи очилган.
Гранитдан ишланган Зафар аркаси (мил.
ав. 4-аср охири), Страбон тавсифлаган
сув сатҳининг кўтарилишини ўлчовчи
нилометр, Миср иератик папируслари
(мил. ав. 25-аср), маҳаллий номархлар
архиви, оромий папируслари ва Э.да
жойлашган яҳудий ҳарбий манзилгоҳлар
архивига доир сопол парчасига ёзилган
битиклар (острака, мил. ав. 6—5-асрлар)
топилган.
ЭЛЕЯ МАКТАБИ — юнон фалса-
фий мактаби. Мил. ав. 6—5-асрларда
Элея шаҳрида (Италиянинг жануби)
шаклланган. Асосчиси — Ксенофан; йи-
рик намояндалари Парменид, элеялик
Зенон, самослик Мелисс, Горгий. Э.м.
вакиллари сезги аъзоларимиз орқали
оладиган билимимиз шубҳали, ҳақиқий
эмас, фақат ақл орқали оладиган билим-
ларимиз ҳақиқий деб ҳисоблаган. Милет
мактаби ва Гераклиттшт материали-
стик ғояларига қарши кескин кураш олиб
борган. Э.м. фалсафа тарихида биринчи
бўлиб ягона борлиқ тушунчасини илгари
сурган. Э.м. вакиллари фикрича, ягона
борлиқ узлуксиз, ўзгармас, бўлинмасдир.
Кейинчалик ягона ўзгармас борлиқ ту-
шунчаси Платон ва неоплатонизм фал-
сафаси манбаларидан бири бўлиб хизмат
қилди. Антик фалсафанинг шаклланиши
Э.м. билан тугалланди.
www.ziyouz.com кутубхонаси
Do'stlaringiz bilan baham: |