O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Матбуоти, радиоэшиттириши ва



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

Матбуоти, радиоэшиттириши ва 
телекўрсатуви. Э.Г.да «Африка 2000» 
жур. (3 ойда 1 марта испан тилида), 
«Вос дель пуэбло» («Халқ овози», ис-
пан тилида) газ., «ЭльСоль» («Қуёш») 
ҳафтаномаси (испан тилида) нашр этила-
ди. Э.Г. миллий радиоси ҳукумат радио-
стясидир. Э.Г. миллий телевидениеси, 
телекўрсатув хизмати, Малабо шаҳрида 
жойлашган.
Меъморлиги ва тасвирий санъа-


www.ziyouz.com кутубхонаси
30
ти. Халқ турар жойлари ёғочдан тўғри 
бурчакли қилиб қурилади ва томи икки 
нишабли бўлиб, пальма япроқлари би-
лан ёпилади. Шаҳарлар, асосан, тар-
тибсиз қурилган 1 қаватли уйЛардан 
иборат бўлиб, катта майдонни эгаллай-
ди (Малабо ва Бата шаҳриларида 2—3 
қаватли). 20-асрнинг бошларида айрим 
бинолар сохта готика услубида, 60-й.
ларда замонавий Европа меъморлиги 
руҳида (Малабодаги аэропорт ва теле-
граф, Бата шаҳридаги радиостя, съезд-
лар саройи ва бошқалар) қурилди. Э.Г.да 
ёғоч ўймакорлиги (турли рақсларда кий-
иш учун ниқоблар, думалоқ барабанлар 
тайёрлаш), ёғочдан геометрик нақшлар 
билан безатилган қўнғироқчага ўхшаш 
(лебо) мусиқа асбоблари ясаш ривожлан-
ган. 
ЭКВАТОРИАЛ ИРҚ, негравстрало-
ид ирқи — Африканинг тропик зоналари, 
Жан ва ЖанШарқий Осиё, Шарқий Осиё, 
Океания ва Австралияда тарқалган негро-
ид ва австралоид ирқларнинг умумлашма 
номи. Жингалак ёки тўлқинсимон сочла-
ри, терилари ва кўзининг қоралиги, кенг 
(япасқи) бурун, лабларининг қалинлиги 
билан ажралиб туради. 
ЭКВАТОРИАЛ 
КООРДИНАТА-
ЛАР — қ. Астрономик координаталар. 
ЭКВАТОРИАЛ МИНТАҚА — Эк-
ваторнинг ҳар икки ёнида 5—8° шаҳрик.
дан 4—11° ж.к.лар оралиғида жойлашган 
географик минтақа; шим. ва жан. томон-
лардан субэкваториал минтақалар билан 
чегарадош. Баъзи тадқиқотчилар Э.м.ни 
тропик минтақага киритадилар. Икли-
ми қуёш энергиясининг кўп тушиши-
га боғлиқ равишда шаклланган. Э.м.да 
йил бўйи ҳаво иссиқ (24—28°), ёғин 
кўп (1500—3000 мм, шамолга рўпара 
ён бағирларда 10000 мм гача). Ёғин 
миқдори буғланишдан кўп бўлганлиги 
сабабли намлик жуда юқори. Дарёлари 
серсув, сув сарфи деярли ўзгармас. Мате-
рикларнинг бу минтақадаги қисмларида 
фасллар бир-биридан фарқ қилмайди, 
биокимёвий ва табиий жараёнлар жадал 
рўй беради. Нураш, кимёвий нураш жа-
раёни кучли, нордон қизғишсариқ фер-
ралит (латерит) тупроқлар тарқалган. 
Тупроқлари таркибида гумус кам, те-
мир ва алюминий гидроксидларига бой. 
Тупроқлардаги микроорганизмлар ва 
майда жониворлар жуда фаол. Бироқ т-ра 
ва ёғингарчиликнинг юқорилиги сабаб-
ли чириндили қатлам ювилиб кетиши 
натижасида тупроқ унумдорлигини тез 
йўқотади. Ўсимлик ва ҳайвонот дунё-
си бениҳоя хилмахил ва қадимий тур-
ларга бой. Табиий ҳолда ҳаммаёқ доим 
яшил ўрмонлар билан, денгиз ва океан 
соҳиллари мангр чакалакзорлари билан 
қопланган. Хўжаликда катта фойда кел-
тирувчи ўсймликлар — каучуксимон-
лар, какао ва нон дарахтлари, турли хил 
пальмалар, қимматбаҳо қизил ёғочли да-
рахтлар ва бошқаларга бой. Ҳайвонлари 
ўрмон шароитига мослашган, асосан, да-
рахтларда ҳаёт кечирадй (маймун, ялқов, 
мушуксимонлар ва ҳ.к.). Ерда тапир, 
каркидон, бегемотлар яшайди. Қуш, су-
дралувчи ва ҳашаротлар тури кўп. Гилея 
зоналарида 2 та кичик зона: доимий сер-
нам экватор ўрмонлари ва қисқа қуруқ 
мавсумли экватор ўрмонлари зонаси 
мавжуд. Қисқа қуруқ мавсумли ўрмонлар 
зонаси минтақанинг континентал пассат-
лар таъсир кўрсатувчи шарқий ва чекка 
қисмларида тарқалган. Баъзи ҳудудларда 
ўрмонлар кесилиб, экин майдонлари ва 
плантацияларга айлантирилган. Сернам 
экваториал ўрмонларда аҳоли, асосан, 
ўрмончилик, балиқ овлаш, овчилик ва 
қисман деҳқончилик билан шуғулланади.
Э.м. тоғларида ҳам т-ра ва ёғиннинг 
йил давомида деярли бир маромда 
тақсимланиши хос. Баландлик ортган 
сари транинг пасайиши, ёғин миқдори ва 
ҳавонинг сийраклашуви натижасида 3 та 
тоғ гилея минтақаси ажратилади. Улар-
дан юқорида баландтоғ экватор яйловла-
ри ва нивал минтақа жойлашган.
Э.м.даги океанларда қуёш радиаци-
яси қуруқликдагидан юқори. Булутли 


www.ziyouz.com кутубхонаси
31
кунлар, ёғин жуда кўп бўлади, кучсиз 
шамоллар эсади. Океан юза қатламидаги 
сувларнинг шўрлиги Дунё океани ўртача 
шўрлигидан кам, планктон кўп. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish