O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭКВИВАЛЕНТ (лот. — тенг ва — 
қимматли, аҳамиятли) — бирор нарса-
нинг ўрнини боса оладиган ёки унинг 
ифодаси бўлиб хизмат қиладиган тенг 
баҳоли, тенг қимматли нарса ёки миқдор. 
Э., айниқса, товарларни қиёслаш ва 
уларни бир-бирига айирбошлаш муҳим. 
Шу мақсадлар учун товар Э.лари, яъни 
бошқаларига тенг қийматли, бойли-
кларни қиёслаш эталони бўлиб хизмат 
қиладиган товарлар қўлланқпади. Жами 
товарлар қиёсланадиган умумий товар 
Э.и пул ҳисобланади.
ЭКВИВАЛЕНТ ТЕНГЛАМА, тенг 
кучли тенглама — илдизлари берилган 
тенглама илдизлари тўплами (ҳар бир 
илдизнинг карралиги ҳам) билан бир хил 
бўлган тенглама. Тенгламанинг икки 
томонига бир хил қўпҳад қўшилса ёки 
икки томони нолдан фарқли бирор сонга 
кўпайтирилса, берилган тенгламага Э.т. 
ҳосил бўлади. Тенгламанинг икки томо-
нини кўпҳадга кўпайтириб еки бўлиб 
ҳосил қилинган тенглама, берилган тен-
гламага эквивалент бўлмайди.
ЭКВИВАЛЕНТЛИК X тўпламда 
аниқланган рефлексив, симметрик ва 
транзитив бинар муносабат.
ЭКЕР (франц. — тўртбурчак кеса-
ман) (геодезияда) — жойда (ерда) бурча-
клар ясаш учун ишлатиладиган геодезик 
асбоб. Э. билан асосан 45° ёки 90° га 
қолдиқсиз бўлинадиган бурчаклар ясала-
ди. Уларнинг бир неча тури бор. Амалда 
қайтарувчи Э.лар кўпроқ ишлатилади. 
Улар кўзгули (икки ва уч кўзгули) ва при-
змали бўлади. Икки кўзгули Э.да иккита 
кўзгу бир-бирига 45° бурчак остида мис 
гардишга жойлаштирилган бўлади. 
ЭКЗЕМА (юн. — пуфакча, тошма), 
гуш — терининг аллергик касаллиги (қ. 
Аллергия). Нерв ва эндокрин система 
фаолиятининг бузилиши, организмда су-
рункали инфекция манбаи бўлиши (тон-
зиллит, гайморит ва бошқалар), шунинг-
дек, меъдаичак касалликлари оқибатида 
организм сезувчанлигининг ортиши ва 
бошқалар Э.га сабаб бўлади. Э. ўткир 
бошланиб, кейин сурункали тус олиши ва 
қайталаши мумкин. Э.нинг оддий (вуль-
гар), сурункали, контактли, микробли ва 
ҳ.к. шакллари бор.
Оддий Э. ўткир кечганда касал-
лик тўсатдан бошланади. Дастлаб тери 
қичишади, қизариб, бир оз шишади 
ва унда тариқдек тугунчалар, пўсти 
юпқа пуфакчалар пайдо бўлади. Бемор 
қашинганда пуфакчалар тез ёрилиб, 
улардан тиниқ суюқлик чиқади. Тошма-
лар сувланиши натижасида янги пуфак-
чалар ҳосил бўлаверади (нам Э.). Кей-
ин сувланиш камаяди, тошмалар усти 
қотиб, 3—5 кундан кейин тушади. Тош-
малар ўрни узоқ вақт қипиқланиб, пўст 
ташлаб туради. Э.да баъзан зарарланган 
тери сувчираб, атрофида майда тугунча-
лар, пуфакчалар ҳамда қипиқланадиган 
танГачалар вужудга келади. Яллиғланган 
жойга инфекция тушса, йиринглайди.
Сурункали Э.да зарарланган тери 
аста-секин қалинлашиб кўкаради, пўст 
ташлайди, қипиқланади. Кўпинча (ўткир 
Э.дагидан камроқ) майда тугунча ва тош-
малар ҳам кузатилади. Тошма аксари 
юзда, қўл, оёқ бармоқларида, бўйин ва 
таносил аъзоларида учрайди. Бу хил Э. 
қўзиб, ўткир Э.га айланиши, тошма бу-
тун танага тарқалиши ҳам мумкин. Кон-
тактли Э. аксарият терининг турли омил-
ларга таъсирчанлигидан келиб чикади, 
бармоклар, билак ва юз терисида учрай-
ди, дастлаб тошма тошиб, тери шишади 
ва сувсизланади.
Микробли Э. кўпроқ юзаки пиодермия 
иккиламчи яллиғланиб, Э.га айланганда, 
оқма яра, куйган жой ва чипқон атрофи-
да юзага келади. Бу Э. тизза, бармоқлар, 
юз териси ва сочда кузатилади. Айрим 
ҳолларда (пиодермия ва бошқалар тери 


www.ziyouz.com кутубхонаси
32
касаллиги бор беморларда) Э.нинг бу 
тури қичишиб, усти қипиқланадиган кат-
такичик думалоқ ёки чўзинчоқдоғлар эк-
зематидлар шаклида юзага келади.
Тошмалар ангина, грипп, ўткир ичак 
касалликларидан сўнг ҳам пайдо бўлиши 
мумкин.
Себореяли Э. (мойли гуш) кўпроқ 
соч, юз, бўйин, қўлтиқ, тақим ва 
бошқалар соҳа терисида бўлади. Касал-
ланган терида мойлангандек ялтироқ, 
усти қипиқли сарғимтирқизғиш доғлар 
ҳосил бўлади. Бош қичийди, кепаклана-
ди, кўз милклари қизариб, шишади. Ка-
саллик узоқ чўзилади. Болалар Э.си экс-
судативкатарал диатез билан оғриган 
болаларда кузатилади. Аксарият чилла-
си чиқмаган гўдакларда учраши туфай-
ли «чилла яра» ҳам дейилади. Боланинг 
боши, юзи, кўкрагига тошма тошиб, сув 
очади, қаттиқ қичишади, бошида қасмоқ 
кўпайиб, териси қизариб, яллиғланади. 
Тошма соғ терига ҳам тарқаши мумкин. 
Болалар гуши, одатда, болани нотўғри 
овқатлантириш 
натижасида 
келиб 
чиқади.
Кўпинча Э. билан оғриган бемор 
ва унинг ота-оналарида айрим овқат 
маҳсулотлари: балиқ, тухум, цитрус ме-
валар, шунингдек, уй чанги, гул ҳиди, 
кир ювиш порошоги, бирор дорига нис-
батан ўта сезувчанлик аниқланади; бу 
хилдаги омиллар касаллик пайдо бўлиши 
ёки унинг ботбот қўзиб туришига сабаб 
бўлади.
Нотўғри овқатланиш, асабийлашиш, 
руҳий изтироб ва бошқалар нохуш омил-
лар таъсирида касаллик зўрайиши ва соғ 
терига тарқалиб кетиши мумкин.
Э.ни врач даволайди. Сут, ўсимлик 
маҳсулотларидан тайёрланган парҳез 
таомлар тавсия этилади; шўр, аччиқ, 
дудланган овқатлар ва спиртли ичимли-
кларни чеклаш, шунингдек, углеводлар-
ни имкони борича кам истеъмол қилиш 
лозим. Э. бўлган бемор вақтинча касал-
ланган жойига сув, совун теккизмас-
лиги керак. Э.си бор кишилар вақтида 
ухлаб, вақтида дам олиши, кўпроқ сайр 
қилиб организмни чиниқтириши ва 
тўғри овқатланиши зарур. Э.нинг олди-
ни олишда овқатланиш режимига риоя 
қилиш; Э. пайдо бўлишига олиб кела-
диган омилларни бартараф этиш, ички 
касалликлар бўлса, вақгида даволатиш 
айниқса муҳим. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish