www.ziyouz.com кутубхонаси
263
платодан иборат. Ғарбий ва жан.ғарбий
ён бағри сернам (йиллик ёғин 1500 мм
гача), шарқида ёғин 500 мм гача. Э.тдан
Кўк Нил, Атбара, Собат, Жубба дарёла-
ри бошланади. Ландшафтида баландлик
минтакалари мавжуд. 1700 м гача кол-
ла минтақасида — шамолга рўпара ён
бағирлар тропик ўрмонлар ва кофе план-
тациялари, шамолга тескари ён бағирлар
эса саванналардан, 2400 м гача бўлган
войнадега минтақасида саванналар, ун-
дан баланддаги дега минтақасида (4000 м
гача) игна баргли ўрмонлар, энг юқориси
баланд тоғ дашт ўсимликларидан ибо-
рат. Миллий боғлар ташкил этилган.
Э.т.да қадимдан деҳқончилик қилинади,
кўпгина донли экинлар (қаттиқ буғдой,
жавдар, арпа)нинг ватани.
ЭФИОПЛАР, итиоплар, итьоплар
(юн. анхиопз — қуёшда қорайган),
ҳабашлар — 1) қадимда — Мисрдан жан.
да, Нубия ва ҳоз. Эфиопия ҳудудида яша-
ган аҳоли номи; 2) Эфиопия аҳолисининг
умумий номланиши. Умумий сони 52
млн. киши (1990-й.лар ўрталари).
Амха-
ра тилилй. сўзлашади. Диндорлари —
христианлар, сунний мусулмонлар; бир
қисми
иудаизмт эътиқод қилади. Мил. ав.
1-минг йилликда Жанубий Арабистон-
дан Эфиопияга айрим араб қабилалари
бир неча марта кўчиб келиб
кушит тил-
ларит сўзлашувчи маҳаллий аҳоли билан
аралашиб кетган. Э.нинг асосий этник
компонентини
амхара, гураге, қисман
галла,
тиграйлар, Эфиопиянинг марка-
зий қисмида эса агау, каффа, уоламо ва
бошқалар халқлар ташкил қилади. Ушбу
халқлар негизида эфиоп миллатининг
шаклланиш жараёни бормоқда. Асосий
машғулоти — деҳқончилик, чорвачилик.
ЭФИР (юн.) — юнон афсонасига
кўра,
Олимп тоғи чўққиси етган ва олимп
худолари макони ҳисобланган энг юқори
енгил ва шаффоф ҳаво қатлами. Юнон
шоири Гесиоднинг «Теогония» асари
бўйича Э. гўё Эреб (ер ости Зулмати) ва
Никта (Тун) нинг оқибати; бошқа ривоят-
га қўра, Э.нинг Гемера (Кун) билан бир-
лашишидан Ер, Ҳаво, Денгиз, Океан ва
Тартар (ер қаъри) пайдо бўлади.
Қад. тасаввурга кўра, Э. (олам эфи-
ри, ёруғлик эфири) ҳамма нарсага ва
ҳамма ерга «кира олувчи» нозик муҳит.
Ер, сув, ҳаво ва олов билан бирга Э. мав-
жудот элементларидан бири (Аристо-
тель) — «квинтэссенция» (лот. ^шпга
е§$епНа — бешинчи моҳият). Қадимда
бу муҳитга ёруғлик ва умуман электро-
магнит ўзаро таъсирини тарқатиш воси-
таси деб қаралган. А.
Эйнштейн яратган
нисбийлик назариясига кўра, Э. йўқ нар-
са ҳисобланади.
Ҳоз. фан нуқтаи назаридан физик
вакуум оддий моддий муҳитнинг баъ-
зи хоссаларига эга. Бироқ, уни Э. билан
чалкаштириб юбормаслик керак, чунки,
мас, электромагнит майдон махсус элтув-
чи муҳитга муҳтож бўлмаган мустақил
физик объект ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: