O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet299/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   295   296   297   298   299   300   301   302   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

Адабиёти. Э. адабиёти кўп тилли. Э. 
да ёзув ва эпиграфика мил. ав. 5-асрда 
сабей тилида яратилган. Гёэз тилида-
ги эфиоп адабиёти 4—7-асрларда юзага 
келди. 6-асрда юнон тилидан гёэз тилига 
христиан ва гностицизм адабиётига оид 
бир қанча асарлар таржима қилинган. 
8—12-асрларда эфиоп адабиёти туш-
кунликка учради. 13 —15-асрларда 
араб тилидаги кўплаб асарлар таржима 
қилинди. 14-асрда «Шоҳлар шуҳрати» 
номида асар яратилди. Император Наод 
ўрта асрнинг йирик шоиридир. Гёэз ти-
лидаги адабиёт 15— 16-асрларда юксак 
даражада ривожланди. Ўша даврнинг 
машҳур ёзувчиси Зэрэ Якоб динийдог-
матик трактлар ва мадҳиялар тўпламини 
яратди. 16—19-асрларда Э. адабиёти 6 
тил (гёэз, араб, амхара ва бошқалар)да 
ривожланди. Ҳоз. замон амхара тилидаги 
эфиоп адабиётининг асосчиси Афэуорк 
Гэбрэ Иесус (18681947) ҳисобланади. У 
1908 йил биринчи бадиий асар — «Қалб 
билан туғилган тарих» романини ярат-
ди. 1920— 30 йлардаги кўзга кўринган 
ёзувчилардан бири Хируй Вольдэ Сэ-
лассие (1889—1939)дир. Э. адабиёти-
нинг тараққиёти Каббэдэ Микаэл, Мэ-
коннин Эндалькачоу ва бошқалар маъ-
рифатпарвар ёзувчилар фаолияти билан 
боғлиқ. 1950—60 йилларда ёзувчилар 
Таддэсэ Либэн, Бирхану Зэрихун, Абу 
Губэн, шоир ва драматурглар Мэнгисту 
Лемм, Цэгайе Гэбрэ Мэдхинларнинг 
воқеликни реал акс эттирувчи асарлари 
босилиб чиқди. 1974 йил монархия тузу-
ми ағдарилгач, Асэфф Гэбрэ, Марьям Тэ-
сэмм, Аяльнэх Мулату шеърлари машҳур 
бўлди. Бирхану Зэрихун, Цэгайе Гэбрэ 
Мэдхин, Бэалю Гирма каби адиблар са-
марали ижод қиддилар. Адабиётга ёш 
ёзувчилар гуруҳи кириб келди.
Меъморлиги ва тасвирий санъа-
ти. Э. ҳудудидан энг қадимий (мил.ав. 
2-минг йиллик) даврларга оид қоятош 
суратлари, ҳўкиз, одамнинг бўрттириб 
ишланган тасвирлари топилган. Мил. ав. 
1-минг йиллик ўрталарида тоғли плато-
ларда қадимий шарқ санъати типидаги 
санъат гуллабяшнади; қўрғон, ибодатхо-
на, шохлар ҳайкаллари, ҳайвонлар тасви-
ри яратилди. 1-минг йилликнинг 1-ярми 
ва ўрталарида Аксум подшолиги равноқ 
топган даврда маҳобатли саройлар, кўп 
қаватли минора шаклидаги тош стела ва 
тахтлар, тўғонлар, сув омборлари, турар 
жой бинолари қурилди. Аксумда христи-
анлик ёйилган (4-аср ўрталари)дан кейин 


www.ziyouz.com кутубхонаси
261
монастирь мажмуалари ва базиликали 
черковлар яратилди (ДэбрэДамо мажму-
аси, 6-аср). Кейинчалик (13—14-асрлар-
да) Лалибэдда қоятошларни ўйиб черков-
лар яратилди, фреска, ранг-тасвир асар-
лари, нақшлар билан безатилди. 14-асрда 
шоҳнинг БетАмхара қароргоҳидаги ибо-
датхона ва монастирлар ҳашаматлилиги 
билан шуҳрат қозонди. 14-асрдан копт, 
суриямесопотамия, арман санъатлари 
таъсирини ўзида мужассам этган эфиоп 
миниатюраси ривожланди. 17-асрда мам-
лакатнинг янги пойтахти—Гондер шаҳри 
қурилди. Шаҳарда маҳаллий ва Ғарбий 
Европа меъморлиги услубида тошдан 2 
қаватли қасрсаройлар қурилди. Э.да анъ-
анавий халқ турар жойи, асосан, айлана 
шаклида, томи конуссимон ҳолда шох-
шаббадан тўқилиб, лой билан сувалади 
ёки тошдан лой билан ишланиб тўғри 
бурчакли, усти ясси қилиб қурилади. 
Мамлакат жан.да гумбазсимон кулбалар 
кўп. 19-аср 2-ярми — 20-аср бошларида 
шаҳарлар (АддисАбеба), йўл, кўприк, 
касалхона, мактаб, ГЭСлар барпо этил-
ди. 1954—56 йилларда АддисАбеба 
шаҳрини қайта реконструкция қилиш 
режаси тасдиқланди. 1955 йил миллий 
театр биносининг яратилиши Э. мада-
ний ҳаётида катта воқеа бўлди. 1960—
80 йилларда ҳам бир қанча иншоотлар 
барпо этилди. Йириклари: Африка уйи 
(1961), Миллий банк (1973—76), касал-
хона мажмуаси, почтамп, «ВебиШебели» 
меҳмонхонаси (ҳаммаси АддисАбеба 
шаҳрида) ва бошқалар Э.да профессио-
нал санъат ривожланмоқда. Рассомлар-
дан Афэворк Текле, Гэбэ Кристос Дэ-
ста, Абдул Раҳмон Шариф, ҳайкалтарош 
Таддэсэ Мамеча ва бошқалар машҳур. 
Э. аҳолиси қадимдан кулоллик, поя 
ва похолдан турли рўзғор анжомлари 
тўқиш, кандакорлик, каштадўзлик, ёғоч 
ўймакорлиги, чармга гул солиш ва ҳ.к. 
билан шуғулланиб келади.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   295   296   297   298   299   300   301   302   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish